Covid-19 пандемияси гача ва ундан кейинги даврлар халқаро миграциянинг ўзгариш тенденциялари


Download 21.12 Kb.
bet1/2
Sana21.04.2023
Hajmi21.12 Kb.
#1368908
  1   2
Bog'liq
Абдувалиев Шахзод Тезис


COVID-19 пандемияси гача ва ундан кейинги даврлар халқаро миграциянинг ўзгариш тенденциялари.
Узбекистон миллий унверситети
1 – боскич талабаси Абдувалиев Шахзод
Булиб утган глобал фалокатга айланган COVID-19 пандемияси шароитида ишсизликнинг кескин ошиши, даромадларнинг қисқариши шундай ҳам ночор ҳолатда бўлган миллионлаб инсонларнинг, хусусан меҳнат мигрантларининг янада оғир шароитга тушишига олиб келди. Яшаш учун восита қидиришга уриниш шафқатсиз эксплуатацияга тушиб қолиш хавфини кучайтирди.
Ноқонуний мигрантлар ва мавсумий ишчилар янада хавфли иш шароитларига тўқнаш келмоқда. Бу уларнинг жиноий гуруҳлар қўлига тушиб қолиши эҳтимоли олдидаги заифлигини кучайтиради.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш таъкидлаганидек, «Ҳеч бир мамлакатнинг якка ўзи пандемияни ва унинг оқибатида келиб чиққан миграция инқирозини бартараф эта олмайди. Бу вазият энг ночор ҳолатда бўлган мигрантларга кучли зарба беради. Шунинг учун давлатлар миграция жараёнини тартибга соладиган чораларни ҳамкорликда кучайтиришлари керак».
Миграция ва статистик маълумотлар
Бугунги дунёда биз мисли кўрилмаган миқёсдаги инсонлар ҳаракатланиши, яъни кўчишларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Эндиликда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ одамлар ўзлари туғилган мамлакатларидан бошқа мамлакатларда яшаши одатий ҳолга айланиб бормоқда.
2020 йилда 281 миллион нафарга яқин киши халқаро мигрант деб эътироф этилди. Бу кўрсаткич дунё аҳолисининг 3,6 фоизини ташкил қилади. Бундан 20 йил олдин, яъни 2000 йилда эса дунё бўйлаб муҳожирлар сони 173 миллионга яқин эди.
Миграция – ким учун ўз хоҳишига кўра ҳаракатланиш, бошқа кимлардир учун эса ҳаёт-мамот масаласига айланган мажбурий кўчишдир. Бугунги кунда дунё бўйлаб 70 миллион мажбурий кўчирилган мигрант, жумладан 26 миллион қочқин, 3,5 миллион бошпана изловчи ва 41 миллиондан ортиқ ички кўчирилган шахслар бор.
Аёллар мигрантлар умумий сонининг 48 фоизини ташкил этмоқда. Мигрантларнинг 38 миллионга яқини болалар, 4,4 миллион нафари халқаро талабалар ва 164 миллион нафари меҳнат муҳожирларидир.
Мигрантларнинг 75 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдаги, яъни 20-64 ёшли одамлардир. Барча муҳожирларнинг қарийб 31 фоизи – Осиёда, 30 фоизи – Европада, 26 фоизи – Америкада, 10 фоизи – Африкада ва 3 фоизи – Океания ҳудудида истиқомат қилади.
2030 йилгача Барқарор ривожланиш кун тартиби миграциянинг барқарор ривожланишга ижобий ҳиссасини эътироф этади. БМТнинг 17 та Барқарор ривожланиш мақсадидан 11 таси миграция ва кўчувчанлик (мобиллик) учун қўлланадиган мақсад ва кўрсаткичларни ўз ичига олади. Кун тартибининг «ҳеч ким унутилмайди», деган асосий тамойили барча одамларга, шу жумладан, мигрантларга ҳам тегишлидир.
Жумладан, БМТ Кун тартибининг 10.7-мақсади тартибли, хавфсиз, қонуний ва масъулиятли миграция ва инсон ҳаракатчанлигини, шу жумладан, режалаштирилган ва пухта ўйланган миграция сиёсатини амалга ошириш орқали рағбатлантиришга чақиради. Бошқа мақсадлар, ўз навбатида, одам савдосига қарши курашиш, пул ўтказмаларини амалга оширишда транзакция харажатларини камайтириш ва талабаларнинг ҳаракатчанлигини таъминлаш масалаларини ҳам ўз ичига олади.
Миграция бўйича халқаро ташкилот (МХТ) 1951 йилда ҳукуматлараро ташкилот сифатида ташкил этилган. МХТ ўз фаолиятида инсонпарвар ва тартибли миграция ҳам муҳожирларга, ҳам уларни қабул қилувчи жамиятга фойда келтириши керак, деган тамойилга амал қилади.
МХТ ўз ҳамкорлари билан биргаликда миграция соҳасидаги тезкор муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашишга қаратилган фаолиятни амалга оширади. Миграция билан боғлиқ муаммоларга ойдинлик киритиш, миграция орқали ижтимоий ва иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш, мигрантларнинг инсоний қадр-қимматига чинакам риоя этилиши ва уларнинг фаровонлиги ҳақида қайғурилиши учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатади.
2016 йилда БМТ ва Миграция бўйича халқаро ташкилот ўртасида муносабатлар тўғрисидаги битим тузилган. Шу тариқа МХТ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослашган муассасаларидан бирига айланди.
2018 йилда Ўзбекистон Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг тўлақонли аъзосига айланди ва МХТ Конституциясини ратификация қилди.
Айни вақтда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси доирасида 2021 йил 15 июнда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси билан Миграция бўйича халқаро ташкилот ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2021-2023 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси» изчил амалга оширилмоқда.

Download 21.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling