Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ва тиббиёт муассасалари ўртасида тўлов учун маълумот алмашинуви бўйича ЙЎРИҚнома


Download 21.1 Kb.
Pdf ko'rish
Sana04.05.2023
Hajmi21.1 Kb.
#1425022
Bog'liq
0. Акт юбориш бўйича йўриқнома



Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ва тиббиёт муассасалари 
ўртасида тўлов учун маълумот алмашинуви бўйича 
ЙЎРИҚНОМА 
 
I. 
Тиббиёт муассасаси: 
1. 
Даволаниб чиққан беморлар рўйхатини шакллантиради ҳамда 
бажарилган 
ишлар 
далолатномаларига 
(кейинги 
ўринларда 
– 
далолатномалар) маълумот киритиш учун асос бўладиган 
тиббий 
ҳужжатларни тўплайди

2. “MedRefer.uz” 
ахборот тизимида даволаниб чиққан беморларнинг 
тиббий хизматлар ҳисоботлари ва далолатномаларни яратади
, унга 
кўрсатилган тиббий ёрдам бўйича зарур маълумотларни киритади, сақлайди
ва раҳбар (директор) томонидан тасдиқлайди. 
Бунда: 
ҳисоботнинг 1-иловаси – 
“Давлат бюджети ҳисобидан” 
далолатномасига тиббиёт ташкилотининг 
ўз маблағлари ҳисобидан ёки 
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (Жамғарма) томонидан ўтказилган 
маблағлар ҳисобидан кўрсатилган тиббий хизматлар, харид қилинган дори 
воситалари, тиббий буюмлар ва сарфлов материаллари, ўрин-кун, 
овқатланиш тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Маҳаллий бюджет 
ҳисобидан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан марказлашган тарзда 
харид қилиниб тарқатилган, беғараз берилган дори воситалари, тиббий 
буюмлар ва сарфлов материаллари “0” (ноль) қийматда киритилади. 
ҳисоботнинг 2-иловаси – 
“Бошқа манбалар ҳисобидан” 
далолатномасига бемор учун тиббиёт ташкилотининг 
беғараз ёрдам 
сифатида сарфлаган маблағлари, ҳомийлик ёки беморнинг ўз маблағлари 
ҳисобидан кўрсатилган тиббий ёрдам харажатлари бўйича маълумотлар 
киритилади; 
3. 
Тиббиёт муассасаси раҳбари томонидан имзоланадиган 
кузатув 
хати 
лойиҳасини намунага мувофиқ беморлар учун сарфланган 
маблағларни кўрсатган ҳолда тайёрлайди, имзолайди ва девонхона 
(канцелярия) орқали рақамлайди. 
4. “MedRefer.uz” 
ахборот тизимида кузатув хатига киритилган ва раҳбар 
(директор) томонидан тасдиқланган 
далолатномаларни гуруҳлайди
. Гуруҳ 
санаси ва рақамига кузатув хати учун девонхона (канцелярия)дан олинган 
сана ва рақамни қўяди. 
5. 
Кузатув хатини Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг 
health.ins.fund@umail.uz
 
электрон почтасига 
юборади

6. “MedRefer.uz” 
ахборот тизимида гуруҳланган далолатномаларни 
тиббий экспертга
(
Жамғармага) юборади. 


II. 
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси: 
1. 
Тиббиёт муассасаларидан 
health.ins.fund@umail.uz
 
электрон почтаси 
орқали келиб тушган кузатув 
хатларини рўйхатга олади

2. 
Кузатув хати рақами ва санаси асосида “MedRefer.uz” ахборот 
тизимига келиб тушган ҳисобот ва далолатномаларни кўриб чиқиш учун 
қабул қилади 
(кузатув хатисиз тақдим этилган далолатномалар кўриб 
чиқилмайди ва улар бўйича тўлов амалга оширилмайди). 
3. 
Далолатномаларни кўриб чиқади ва натижаси бўйича тиббиёт 
муассасасининг электрон почтасига қиймати аниқланган ҳисобварақ-фактура 
юбориш тўғрисида 
жавоб хати юборади

III. 
Тиббиёт муассасаси: 
1. 
Давлат тиббий суғуртаси жамғармасидан келиб тушган жавоб хатига 
мувофиқ қиймати аниқланган 
ҳисобварақ-фактурани юборади. 
2. 
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан бажарилган ишлар 
далолатномаларини кўриб чиқиш натижаси бўйича эътироз ёки қўшимчалар 
мавжуд бўлса, раҳбар (директор) томонидан имзоланган хатни 
health.ins.fund@umail.uz
 
электрон почтаси орқали юбориши мумкин. 
IV. 
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси: 
Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг жавоб хати асосида тиббиёт 
муассасаси томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган 
бажарилган ишларни қабул қилиб олади ва ўзаро ҳисоб-китобини юритади. 
Шартнома доирасида олдиндан тўловдан 
ортиқча қисмини тўлаш 
чорасини 
кўради. 

Download 21.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling