12-Амалий машғулот: Дорихона шароитида дори воситаларини тайёрлаш ишларини ташкил қилиш


Download 31.13 Kb.
Sana15.12.2022
Hajmi31.13 Kb.
#1008426
Bog'liq
12-амалий машғулот



12-Амалий машғулот:Дорихона шароитида дори воситаларини тайёрлаш ишларини ташкил қилиш


  • Дорихона шароитида ишлаб чиқариш жараёнларининг ташкил қилиш ва унинг ҳуқуқий асослари.

  • Ностерил дори тайёрлашга қўйиладиган санитар талаблар.





1-Топшириқ Мавзуни ўқиб режа асосида баён қилинг

Дорихона шароитида ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш ва унинг ҳуқуқий асослари


Дорихона шароитида дори воситаларини тайёрлаш, фармацевтика фаолиятининг дори воситалар муомаласи борасида амалга ошириладиган ишлар таркибига киради.
Узоқ йиллар давомида фармациянинг асосий вазифаси дори воситаларини тайёрлаш бўлган. Бугунги кунда ҳам фармацевтика фаолиятининг ушбу тури долзарблигини сақлаб қолмоқда. Сабаби, тайёр дори турлари ассортименти аҳоли ва даволаш профилактика муассасаларининг тўлиқ эҳтиёжини қондира олмайди. Шуни таъкидлаш лозимки, айрим дори воситаларининг ўзига хос ҳусусиятларига кўра, саноат миқёсида тайёрлаш имкони мавжуд эмас (Гетьман МА., 2008), баъзи дори воситалар технологик жараён оқибатида қатламларга ажраб қолиши, парчаланиши мумкин, баъзилари эса, тайёрланган заҳоти истеъмол қилиниши зарур. Буларга янги туғилган чақалоқларга ичириш учун тайёрланадиган стерил эритмалар, оксидловчи эритмалар, малхам учун эмульсион асослар, кумушнинг коллоидли дори препаратлари, электрофорез учун эритмалар, сиртга ишлатиладиган стерил эритмалар (Глембоцкая Г.Т., 2007) ни мисол қилиш мумкин.
Фармацевтика бозори экспертларининг таҳлилларига кўра қатор Европа давлатларида ҳамда АҚШда охирги йилларда дори воситаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган дорихоналар сони ўсиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил
27 мартдаги 17 сон буйруғи билан “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш, ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби” тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Ушбу Низом «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш, тайёрланган дори воситаларини сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ва расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомнинг талаблари дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш билан шуғулланувчи дорихоналарга нисбатан татбиқ этилади.
Дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш учун тегишли лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилади ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўлланилиши рухсат этилган дори моддаларидан (субстанциялардан) тайёрланади.
Дори воситаларини тайёрлаш санитария меъёрлар, талаблари ва гигиеник талабларга жавоб берадиган шароитларда амалга оширилади.
Дори воситаларини тайёрлаш билан шуғулланувчи дорихоналар амалга оширилаётган фармацевтика фаолиятининг ҳажмига ва хусусиятига мувофиқ асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши керак.
Дори воситалари тайёрлаш билан шуғулланадиган дорихоналарда одатда уч гуруҳ хоналар бўлади:
Ишлаб чиқариш хоналари:
Дори ҳарид қилиш учун келадиган шахсларни кутиш хонаси (савдо зали), рецептларни қабул қилиш хонаси бўлими, дори воситаларни тайёрлаш – ассистентлар хонаси, дори воситаси учун ишлатиладиган идишларни ювиш
хонаси, дори воситаларини сақлаш хоналари, стериллаш хонаси, фармацевт- аналитик хонаси, дориларни қадоқлаш хоналари.
Хизмат қилиш ва хўжалик ишлари учун хоналар, дорихона мудирининг хонаси, ходимларнинг кийиниш хоналари ҳожатхона ва ҳ.к.
Ёрдамчи хўжаликка оид хоналар – шиша идишлар сақланадиган хона, таралар, ёқилғи, ҳидли дори воситалар учун, дезинфекция моддалари учун хоналар, гараж ва бошқа хоналар.
Дорихоналарда дори воситалари асосан ассистентлар хонасида тайёрланади.
Ассистентлар хонаси дори воситаларини тайёрловчи фармацевт технолог ва фармацевт ассистентларнинг мехнатларини енгиллаштириш, мехнат унумдорлигини ошириш максадида мехнатни илмий асосда ташкил этиш қоидаларига мос, етарли иш жойига мўлжалланган ассистентлар столлари билан жиҳозланади. Ассистентлар столларида тайёрланадиган дори воситаларининг турларига (кукунлар, суюк дорилар ва хоказо) кўра алохида иш жойлари ажратилади. Бу столларда суюқ дори воситаларини, кукунларни, суртмаларини тайёрлаш, назорат ўтказиш учун, қадоқлаш ишларини бажариш учун алоҳида иш жойлари бўлиши лозим. Улар дори воситаларини тайёрлаш учун зарурий бўлган кичик механизация воситалари ва бошқа ускуналар билан жихозланади.
Дори воситаларини тайёрлаш ва уларнинг сифатини назорат қилишда фойдаланиладиган ўлчов воситаларининг яроқлилиги ҳамда аниқлиги, шунингдек уларни текшириш ва (ёки) калибрлашнинг мунтазамлиги таъминланиши зарур.
Дорихоналарда тайёрланадиган дори воситалари сифатини назорат қилувчи фармацевт дорихонанинг ички назорати соҳасида касбий билимларга эга бўлиши керак. Кимёвий назоратни ўтказиш учун зарур ускуналар, приборлар ва реактивлар билан жиҳозланган, сифатни назорат қилишга доир ҳужжатлар билан таъминланган махсус иш ўрни жиҳозланади.
Концентрланган (қуюқлаштирилган) эритмаларни, ярим тайёр маҳсулотларни, дорихонада тайёрланган ярим тайёр маҳсулотларни (заготовкаларни) дори воситаларини тайёрлашда барча қайдлар қоғоз ёки электрон кўринишда расмийлаштириладиган Лаборатория ва қадоқлаш ишлари журналига ёзиб қўйилади.
Журналда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
-берилган дори воситасини (хом ашёни) назорат қилишни ўтказиш санаси ва тартиб рақами;
-серия рақами;
-дори воситасининг номи, ўлчов бирлиги, миқдори, чакана нархи (шу жумладан идишнинг қиймати);
-қадоқланган маҳсулотнинг тартиб рақами, ўлчов бирлиги, миқдори, чакана нархи, шу жумладан таблетка қилинган дори препаратлари, кукун шаклидаги дори воситалари, дозаланган суюқ дори шакллари учун тартиб рақами, ўлчов бирлиги, миқдори, чакана нархи;
-дори воситасини қадоқлаган шахснинг имзоси;
-қадоқланган дори воситасини текширган шахснинг имзоси, таҳлил санаси ва рақами.
Журналнинг бетлари рақамланган, ип ўтказиб тикилган ҳамда ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган бўлиши керак.
Дори воситаларини тайёрлаш учун ишлаб чиқариш хоналарига қўйиладиган санитар талаблари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 27 декабрда тасдиқланган “Дорихоналар учун санитария қоидалари ва уларнинг гигиеник меъёрлари ва жиҳозларига қўйиладиган талаблар” асосида амалга оширилади.
Дори воситаларини тайёрлаш, дорихонанинг қуйидаги ишлаб чиқариш хоналарида амалга оширилади:
-ассистентлар хонаси;
-қадоқлаш хонаси;
-фармацевт-аналитик хонаси;
-концентрланган ва ярим тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш хонаси (кириш қисми билан);
-ювиш хонаси;
-идишларни стериллаш хонаси;
-сувни хайдаш хонаси;
-дезинфекциялаш хонаси (кириш қисми билан);
-ўрамларни очиш хонаси.
Асептик шароитда дори воситаларни тайёрлаш қуйидаги хоналарда амалга оширилади:
-асептик ассистентлар хонаси (кириш қисми билан);
-қадоқлаш хонаси (кириш қисми билан;
-стерил эритмаларни расмийлашитириш хонаси;
-дори турларини стериллаш хонаси;
-ювиш хонаси;
-идишларни стерилизация қилиш хонаси;
-сув хайдаш хонаси.
Ностерил дори тайёрлашга қўйиладиган санитар талаблар
Ностерил дори шакллари тайёрланишида ишлатиладиган дори воситалари зич беркитилган штангласларда (ёки бошқа идиш) да сақланиши керак.
Ностерил дори шаклларини тайёрлашда ишлатиладиган стерил идишларни сақлаш муддати 3- кундан ортмаслиги керак.
Дорихонада тайёрланадиган ва қадоқланган дори воситаларни беркитиш учун тиқин воситалар стерилланиб сақланади.
Дори воситаларни тайёрлашда ва қадоқлашда ишлатиладиган кичик механизация воситалари уларни ишлатиш қўлланмасига мувофиқ ювилади ҳамда зарарсизлантирилади. Агарда ишлатиш қўлланмасида кўрсатмалар
бўлмаса, иш охирида кичик механизация воситалари ажратилади, иссиқ сувда (50-600С) ювилади, зарарсизлантирилиб, стерилланади. Зарарсизлантирувчи моддалар буюмлардан иссиқ сув билан ювилгач, дистилланган сув билан чайилади ва тоза ҳолатда сақланади. Тайёрланган материалларнинг хоссаларига биноан буюмлардан зарарсизлантирувчи эритмаларни иссиқ сувда ювиб, дистилланган сувда чайиб тоза ҳолда сақланади.
Ҳар бир сменанинг бошида тарози, шпатель, қайчилар ва бошқа дорихона кичик жиҳозларини 3% водород пероксиди эритмаси ёки спирт – эфирли аралашма билан артилади.
Бюретка мосламалари ва томизгичлар ҳар 10 кунда концентратлардан бўшатилиб, иссиқ сув (50-600С) ва хантал кукуни аралашмаси билан ёки 3% водород пероксиди ва 0,5% ювиш воситаси эритмаси билан ювилиб, дистилланган сув билан чайилади. Ювилгандан сўнг у ердаги сувларда ювиш воситаларини қолдиғи аниқланади.
Дори моддани ҳар тортиб ёки ўлчаб олгандан кейин штангласнинг оғзи қисми ва тиқинини, шунингдек қўл тарозлари дока билан артилади. Докали салфеткалар фақат бир марта ишлатилади.
Иш жараёнида ишлатиладиган қоғозли ва мумланган капсулалар, шпателлар, иплар, ассистент (қадоқлаш) хонасидаги қутиларда сақланади. Ёрдамчи материаллар ёпиқ жавонларда тоза ҳолда сақланади.
Инъекция учун ишлатиладиган тозаланган сувни олиниши, ташилиши ва сақланишига қўйиладиган санитария талаблари:
дистилланган сувни олиниши ва сақланиши махсус ажратилган дистилляция хонасида ўтказилади. Ушбу хонада сувни ҳайдаш билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишлар бажарилмайди. Инъекция учун сув асептик блокнинг дистиллаш хонасида олинади. Бу ерда сувни ҳайдаш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай ишлар бажарилиши ман этилади;
ҳар куни сув ҳайдашдан олдин 10-15 дақиқа давомида аквадистиллятордан совутгични ёқмасдан буғ ўтказилиши керак.
Дистилланган сувнинг дастлабки томчилари 15-20 дақиқа давомида тўкилиб, кейингиси йиғилади;
баъзан тоза стерилланган ва буғ билан ишланган сув тўплагичларига олинган дистилланган сув ҳамда инъекция учун сув шиша баллонларга йиғилади. Сув тўплагичлар устида “Дистилланган сув”, “Инъекция учун сув” каби ёзувлар бўлиши керак. Агар бир нечта сув тўплагичлар бир вақтда ишлатилса, уларга тартиб рақами қўйилади;
шиша сув тўплагичлар иккита тешикли тиқинлар билан зич беркитилиши керак, улар баллонлар учун мосламаларга ва тагликларга ўрнатилади;
сув тўплагичлар шиша найчалар ёрдамида аквадистилляторга бириктирилади. Резинали найчалар фақат шиша найчаларни бириктириш учун ишлатилади;
сув иш ўринларига баллонларда ёки сув ўтказувчи най - мосламалар орқали юборилади. Сув ўтказувчи найлар сувнинг сифатига таъсир этмайдиган материаллардан тайёрланади, шунингдек ювиш ва зарарсизлантирилишига мосланган;
найларни ювилиши ва зарарсизлантирилиши сув йиғилишидан олдин 14 кунда 1 мартадан кам бўлмаган ҳолда ўтказилади;
шиша ва металл найларни зарарсизлантириш учун автоклавдан 30 дақиқа давомида кучли буғ юборилади. Полимер материаллардан, шишадан тайёрланган найчаларни 6% водород пероксиди эритмаси билан ювиб стерилланади, сўнгра дистилланган сув билан ювилади. Найчаларни тозаланиши маҳсус дафтарда қайд этилади;
пироген моддалардан шиша найчалар ва идишларни тозалаш учун уларни 1% калий перманганат эритмаси билан 25-30 дақиқа давомида қайта ишланади. Эритмани тайёрлаш учун 10 қисм 1% калий перманганат эритмасига 65 қисм 1,5% сульфат кислотаси эритмаси қўшилади. Найчалар қайта ишлангандан сўнг инъекция сув билан ювилади;
дистилланган сувни асептик шароитида 3 кундан ортиқ сақлаб бўлмайди.
инъекция учун сувни асептик шароитда 24 соат давомида сақлаш мумкин.
Касалхоналар инфекцион бўлимларидан келган идишларни дорихонада 1% хлорамин эритмаси, янги тайёрланган водород пероксиди 3% эритмаси, 0,5% ювиш воситаси эритмаларининг аралашмаси ёрдамида зарарсизлантирилади: Хлораминнинг фаолланган эритмасини тайёрлаш учун хлорамин оддий сувда эритилиб тенг равишда фаоллатгич қўшилади. Бунда идишлар фаолланган хлорамин билан 30 дақиқа давомида зарарсизлантирилади. (2 кун сақланган хлорамин эритмаси ишлатилганда идишларнинг зарарсизлантрилиши 2 соатгача узайтирилади).
Водород пероксиди ва “Дезмол” эритмаси аралашмаси оддий сувда тайёрланади. Ушбу эритмада идишлар 80 дақиқа давомида зарарсизлантирилади. 3%-ли водород пероксиди эритмасидан 1 литр тайёрлаш учун 120 мл пергидрол олиб сув қўшилади. Шу эритмага 5 г ювиш воситаси қўшилади.
Пергидрол ва хлорамин билан ишлашда резина қўлқоплар муҳофаза қилувчи кўзойнаклар ҳамда 4 қаватли докали бойлагичлардан фойдаланилади.
Ювиш воситалари ишлаб чиқарувчи ўрамида ёки полиэтилен қопларда қуруқ жойда сақланади.








Download 31.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling