Режа имс лар. Имс нинг тавсифланиши


Download 0.73 Mb.
bet1/6
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1612528
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Elektronika 2

ЭЛЕКТРОНИКА ВА РАДИОТЕХНИКА КАФЕДРАСИ

  • Бажарди: Шукруллайев Мирзо

Режа

  • ИМС лар.
  • ИМС нинг тавсифланиши.
  • ИМС ларнинг актив ва пассив элементлари.
  • ИМС ларнинг асосий параметрлари.
  • Яримўтказгичли ИМС лар.
  • ИМСлар яратишнинг технологик жараёни.

ИМС

  • Интеграл микросхема – юқори зичликда жойлаштирилган элемент ва компонентларнинг (транзистор, диод, резисторлар ва ҳ.к.з) конструктив ва электрон жиҳатдан уланган микроэлектрон қурилмаси бўлиб, сигналларни қайта ишлаш (ўгириш) учун мўлжалланган.
  • ИМС (англ. chip «юпқа пластинка» маъносини ҳам билдиради.

ИМС

  • Интеграл микросхема (ИМС) ўта ихчам, ўта пишиқ, кичик таннархга эга бўлган ва кам қувват истеъмол қиладиган радиоэлемент ясаш йўлидаги уринишлар маҳсулидир.
  • ИМС элементи деб, конструкцияси бўйича кристалл ёки асосдан ажралмайдиган, электрорадиоэлемент (ЭРЭ) функциясини бажарувчи ИМСнинг қисмига айтилади.
  • ИМС компоненти деб, дискрет элемент функциясини бажарувчи, лекин монтаждан аввал мустақил маҳсулот бўлган ИМСнинг бўлагига айтилади.

ИМС ўлчамлари

  • ИМСлар 22X22X4 ммли тўғри тўртбурчак шаклдаги ёки диаметри 9,4 мм бўлган цилиндр шаклдаги металл ёки металл шиша қобиқларга жойлаштирилади. Қобиқлар яна полимер материаллардан ҳам ясалиши мумкин, чиқишлари эса латундан ясалади.
  • Қобиқсиз микросхемалар полимер материал бўлган термореактив компаунд билан усти қуйиб ҳимояланади.

ИМС тавсифланиши

  • ИС лар қуйидаги критериялар (мезонлар) бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади, интеграция даражаси бўйича-кристалда жойлаштирилган элементлар сони (кичик-100 тагача элемент, ўрта-100-1000, катта-1000-10000, ўта катта-10000 дан ортиқ), қайта ишланаётган сигнал тури бўйича-рақамли, аналогли ва аналог-рақамли, ишлаб чиқиш технологияси ва қўлланилган материали бўйича-яримўтказгичли, пленкали ва ҳ.к.з.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling