Даъвогар: Азизов Умид Баходирович 1986 йилда туғилган Андижон шахар Шолдирама мфй г. Хакимов кўча 15/2 уйда яшайди Жавобгар


Download 30.09 Kb.
Sana09.06.2023
Hajmi30.09 Kb.
#1475630
Bog'liq
Azizov Umidjondan


Фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро судининг
раиси М.Н.Ахмадалиевга


Даъвогар: Азизов Умид Баходирович
1986 йилда туғилган Андижон шахар Шолдирама МФЙ
Г. Хакимов кўча 15/2 уйда яшайди


Жавобгар: Агаликова Мунаввархон Ёрқинбек
қизи 1992 йилда туғилган Андижон тумани Бахт МФЙ А.Навоий кўчаси 80-уйда яшайди.


ДАЪВО АРИЗА
(Оталикка эътироз билдириш тўғрисида)

Мен 2016 йил 11 – августда Агаликова Мунаввархон Яркинбек қизи билан қонуний никохдан ўтиб, оила қурганман. Никохимиз Андижон шахар ФХДЁ бўлимида 2016 йил 11 – август куни 1449 – сонли далолатнома ёзуви асосида қайд этилган. Биргаликдаги хаётимиз давомида 2017 йил 27 – июнда туғилган Азизов Умарбек Умид ўғли исмли фарзанд кўрганмиз.


Бизнинг биргаликдаги хаётимиз дастлабки даврлардан бошлаб оилавий келишмовчиликлар, жанжаллар билан ўтиб келди.
2018 йил март ойида Агаликова Мунаввархон уйдан чиқиб кетган ва шундан кейин у билан умуман бирга яшамадик. Махалла фаоллари иштирокида бизнинг оилани тиклаш учун ўтказилган тадбирлар, сухбатлар хеч қандай натижа бермади
2018 йил март ойидан кейин жавобгар турли жойларда яшаб келди ва мендан уй олиб беришни талаб қилди. Мен унга 3000 (уч минг) АҚШ доллар миқдорида маблағ беришга мажбур бўлдим ва у ушбу маблағга намунали уй сотиб олиб яшаб келмоқда.
Мен 2018 йил март ойидан кейинги даврда Агаликова Мунаввар билан мулоқотда бўлмаганман, орамизда фақат жанжал, тўпoлонли учрашувлар (кўпчиликнинг кўз ўнгида, гувохлигида сухбат, тортишувлар) бўлган холос. Агаликова Мунаввар билан 2018 йил мартдан бошлаб умуман жинсий яқинликда бўлмаганман. Бунинг учун шаръий йўл хам қолмаган ва унинг тинимсиз хақоратлари, жанжаллари туфайли унинг юзига хам қарашга хохишим бўлмаган, аксинча, у менда хеч қачон ўчмайдиган нафрат хосил қилган.
2019 йил 7 – июнда (мендан ажрашиб кетгандан сўнг 405 кун ўтиб) Агаликова М.Ё. қиз фарзанд туғибди. Ўртадаги никохимиз ажратилмаганидан фойдаланиб бу боласига менинг исмим, фамилиям, оталик исмимни кўрсатиб, боланинг отаси деб мени ёздириб туғилганлик хақида гувохнома олибди. Мен буни қонунсиз ва асоссиз харакат деб хисоблайман, чунки, боланинг отаси мен эмасман.
2019 йил 7 – июнда туғилган Сохибжамола исмли қизболанинг биологик отаси бошқа шахс. Унинг кимлигини фақат жавобгар ўзи билади.
Юқоридагиларга кўра, мен, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 63 – моддаси тартибида оталик тўғрисидаги ёзувга эътироз билдирмоқдаман. Суддан Агаликова Мунаввар 2019 йил 7 – июлда туққан қизболанинг мендан туғилмаганлигини суд-тиббий ДНК экспертизаси тайинланиб, аниқлашни илтимос қиламан.
Юқоридагиларга кўра мен, суддан Андижон шахар ФҲДЁ бўлимида 2019 йил 11 – июнь куни 4441 – сонли туғилганлик хақидаги далолатнома ёзувининг “Отаси” графаси (қаторида) ёзилган “Азизов Умид Баходирович” деган ёзувларни хақиқий эмас деб топишни, боланинг фамилияси ва ота исмини хам шу асосида ўзгартариш (ФҲДЁ ёзувига ўзгартириш киритиш) мажбуриятини Андижон шахар ФҲДЁ бўлими зиммасига юклаш хақида ҳал қилув қарорини қабул қилишни сўрайман.
Даъво аризага оталик тўғрисида эътироз билдирилаётган ФҲДЁ далолатнома ёзуви нусхаси, суд қарори, далолатномалар нусхаларини, давлат божи ва почта харажатларини тўланганлиги хақидаги квитанцияларни илова қиламан.

Даъвогар: У.Б. Азизов
Download 30.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling