Дендрофлора ва бинар номенклатураси ҳАҚида тушунча машғулотнинг қисқача мазмуни


Download 31.85 Kb.
Sana12.11.2023
Hajmi31.85 Kb.
#1768909
Bog'liq
1 мавзу ДАРАХТ–БУТА ЎСИМЛИКЛАРИ СИСТЕМАТИКАСИ. ДЕНДРОФЛОРА (1)


МАВЗУ:ДАРАХТ–БУТА ЎСИМЛИКЛАРИ СИСТЕМАТИКАСИ. ДЕНДРОФЛОРА ВА БИНАР НОМЕНКЛАТУРАСИ ҲАҚИДА ТУШУНЧА
Машғулотнинг қисқача мазмуни: Дендрология дарахт-бута ўсимликлар ҳақидаги фан сифатида ботаниканинг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. Дендрология ўрганувчи асосий объектлар – дарахт ва буталардир.
Охирги 300 йил ичида яшил ўсимликлар, айниқса, дарахт–буталар ҳақидаги билимлар кенгайиб борди, айниқса янги ўлкаларни очилиши, ботаник тадқиқотларни кенгайиши, Европага кўплаб ўсимликлар кириб келишига сабаб бўлди, жуда катта ҳажмдаги ўсимликлар коллекцияси йиғилди. Ушбу маълу-мотларни тартибга келтириш, тизимга солиш зарурияти туғилди.
Табиий фанларни, хусусан ботаникани ривожланишига швед табиатшунос олими Карл Линней (1707-1778) катта ҳисса қўшди. У ўсимликларни илмий тавсифлаш услубини ишлаб чиқди. Карл Линней 1753 йилда ўзининг машҳур ўсимликларнинг сунъий систематикасини ишлаб чиқди. Ушбу систематика ўша даврда ботаника фанига маълум бўлган дарахт–бута ўсимликларни ҳам тартибга солди. К.Линней ўз систематикасини асоси этиб тур терминини қабул қилди ва бинар номенклатурасини ишлаб чиқди.
Бинар номенклатура ёки «қўш исмлилик» турни турдан ажратиш мақсадида ишлаб чиқилди: бунда биринчи сўз туркумни, иккинчи сўз ўсимликни номини билдиради. Морфологик жиҳатдан ўхшаш, филогенетикаси бир хил тур-кумлар оилаларга бирлаштирилди.
Масалан, қарағайдошлар оиласига қарағай туркуми билан бир қаторда қорақарағай, оққарағай, тилоғоч, кедр, тсуга, сохтатсуга туркумлари кири-тилди.
Тутдошлар (Moraceae) оиласига тут (Morus), маклюра (Maclura) ва анжир (Ficus) туркумлари киритилди. Ўз навбатида тут туркумидаги оқ тут (Morus alba), қора тут (Morus nigra), қизил тут (Morus rubra), Ҳинд тути (Morus indica) ва ҳоказо турларга ажратилди. Турга иккинчи исм бериш учун унинг характерли морфологик белгилари асос этиб олинди:
Масалан: меваларининг рангига ва хусусиятига кўра – қора тут (Morus nigra) оловранг маклюра (Maclura aurentica) қизил зирк (Berberis integgerima), тукли мевали тобулғи (Spirea lasiocarpa), ўсимлик табиий ареали жойлашган ҳудуднинг геогра-фик номи Тянь–Шань қайини (Betula tianschanica), Зарафшон арчаси (Juniperus seravschanica), Ҳисор ирғайи (Cotoneaster hissarica), тоғ терак (Populus uzbekistanica) жунғория дўланаси (Crataegus songorica), Самарқанд наъматаги (Rosa maracandica), ёки ботаника ва дендрология фани ривожига ҳисса қўшган тадқиқотчи олимларнинг исмлари – Федченко наъматаги (Rosa Fedtschenkoana), Сиверс олмаси (Malus Siversii), Коржинский ноки (Pyrus Korschinskyana), Регель ноки (Рyrus Regelii), Сeменов оқ қарағайи (Abies Semenovii), Паллас қарағайи (Pinus Pallasiana), Корольков шилвиси (Lonicera Korolkovii), Рихтер шўраси (Salsola Richterii), Бунге юлғуни (Tamarix Bunge) билан номланган.
К.И. Максимович Узоқ Шарқ, Япония, Хитой флораси таркибини ўрганди, қимматли дарахт–бута турларига илмий тавсиф берди. Осиё флорасини ўрганишда Н.М. Пржевальский ва В.К. Арсеньев экспедициялари олиб борган тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этди.
Акад. В.Л. Комаров Осиёга махсус ботаник экспедициялар уюштириб, ботаника фанини ўсимликлар систематикаси, ботани-ка ва география соҳасидаги янги илмий маълумотлар билан бойитди.
Туркистон флорасини ўрганишда Б.А. Федченко тадқиқот-лари катта аҳамият касб этди. Марказий Осиё дендрофлорасини илмий ўрганиш 19-аср охирлари – 20-аср бошларида бошланди. Биринчи рус ўрмончитадқиқотчилари В.И. Лисневский, М.Не-весский, С.Г. Заозерский, Н.К. Корольков, С.Ю. Раунерлар маҳаллий табиий ўрмонларнинг географик тарқалиши, дендро-логик таркиби, майдонлари хусусидаги илк илмий изланишлар натижаларини чоп эттирдилар. Ушбу илмий ишлар кейинчалик Республика ўрмон хўжалиги соҳаси шаклланиши учун назарий асос бўлиб хизмат қилди.
Дарахт турларининг биологик хусусиятлари ҳақида қиммат-ли маълумотлар ўрмончи–олимлар А.Е. Теплоухов, А.Ф. Рудзс-кий, М.К. Турский, Г.Ф. Морозов, В.Н. Сукачев, Г.Н. Высоцкий, Я.С. Медведев томонидан йиғилди ва йирик илмий асарлар сифатида чоп этилди.
Дендрологиянинг кейинги тараққиёти Г.Ф. Морозов ва Г.Н. Высоцкий номи билан боғлиқ бўлди. Г.Ф. Морозов 1914 йилда «Биология наших лесных пород» асарини чоп этди. Ушбу илмий асарда дарахтларни тупроққа, ёруғликка, намликка, иссиқликка ва бошқа экологик омилларга муносабати, ўсиш ва ривожланиш қонуниятлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Дендрологиянинг ривожланишига машҳур селекционер олим И.В. Мичурин ҳам катта ҳисса қўшди. У ўсимликларни табиатини ва хусусиятларини аниқ мақсадларга йўналтиришни бошқариш мумкинлигини илмий асослаб берди. Бу селекционер олим 300 дан ортиқ мевали, ёнғоқ мевали ва ўрмон дарахт–буталарининг қимматли генетик белгиларига эга дурагайларини яратди.
Мичурин дарахт ва буталарнинг хусусиятларини фойдали томонга ўзгартириш ҳамда интродукция усулларини назарий асосларини, турлараро чатиштириш ва олинган дурагайларни тарбиялашга оид кўрсатмаларни ҳам ишлаб чиқди.
Мичурин нафақат мевали дарахтлар, балким ўрмон дарахт–буталари – оқ акация, пўкакли эман, тут, четан, наъматак, зирк, шумурт, ўрмон ёнғоғи каби турлар устида ҳам селекция ишларини олиб борди.
К.А. Тимирязев – ботаник–физиолог олим сифатида дарахт ўсимликларнинг озиқланиш жараёни, хлоро-филл функциялари ва яшил ўсимликларда органик моддалар ҳосил бўлиш жараёни механизмини очиб берди. Маҳаллий денд-рофлорани ўрганишда Ботаника боғларининг ҳам хизматлари катта бўлди.
Download 31.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling