Девори ғиштли биноларни барпо этиш режа


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana14.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1001346
  1   2   3   4   5
Bog'liq
11-ma`ruza. Devori g\'ishtli binolarni barpo etish



ДЕВОРИ ҒИШТЛИ БИНОЛАРНИ БАРПО ЭТИШ 
Режа: 
1. Умумий қоидалар.
2. Ғиштли деворларни барпо этишни ташкил этиш.
3. Монтаж ва ғишт-тош ишларини оқим усулида бажариш, қиш 
шароитида ғиштли конструкцияларни барпо этиш 
 
1.Умумий қоидалар. 
Тўсувчи девор сифатида сунъий ва табиий тошлар кенг қўлланилади. 
Бу хом ашёлар захирасини кўплиги ва тош конструкцияларни бир қатор 
қуйидаги ижобий эксплуатацион хусусиятлари 
билан боғлиқдир: 
чидамлилик, мустахкамлик тавсифи, об-хаво таъсирига ва оловга 
чидамлилиги, амалда турли кўринишдаги бино ва иншоотларни барпо эта 
олиш мумкинлиги.
Ғиштли деворлар хоналарнинг юқори даражада герметизациясини 
иссиқдан асраш ва товушдан изоляция қилишни таъминлайди. Ғишт 
меъморий нуқтаи назардан шаҳар массивларини умумий кўринишини янада 
кўркамлаштиради. Бундан ташқари, ғиштли уйлар иссиқ, ёзда эса энг 
шинамдир. Ғиштлар, ички ва ташқи юк кўтарувчи деворларни ва 
пардеворларни, лифт шахталари, устунларни, зина хона деворлари ва 
ҳоказоларни барпо этишда кенг фойдаланилади. 
Кўп қаватли каркасли биноларда ғиштли ташқи деворлар юк кўтарувчи 
– ора ёпмалардан горизонтал кучланишларни қабул қиладиган; ўзини-ўзи 
кўтарадиган(тўсувчи) – темир ёки темирбетон каркасга махкамланган ва 
фақат ўзини массасини кўтарадиган ва осма – ўрама тўсинга ёки лентали 
ойналарни устига таянадиган бўлиши мумкин. Осма деворларда ғишт 
терими фақат меъморий мақсадга эга бўлиб, оригинал ва кўримли
ли 
фасад 
яратишга қаратилган. 
Ғиштли деворларнинг конструктив ўзига хослиги. Ғишт
теримининг мустахкамлиги ғишт – тош ишларини сифатига, ғишт – тош 
конструкцияларни ўзига хослиги, ишлаш шароитига, ғишт ва қоришма 
хусусиятларига боғлиқ.
Ғишт ва керамик тошлар, пластик ва ярим қуруқ прессланган ҳолатда 
тўлиқ (бутун) ва ичи кавак қилиб чиқарилади. Ўлчами бўйича миллиметрда 
ғишт махсулотлари қуйидагиларга бўлинади: оддий ғишт (250 × 120 × 65), 
қалинлаштирилган ғишт (250 × 120 × 88), модуль ўлчамли ғишт 
(288×138×138), тош (250 × 120 × 138), модуль ўлчамдаги тош (288 × 138 × 
138), йирик тош (250 × 250 × 138), бўшлиқлари горизонтал бўйича 
жойлашган тош (250 × 250 × 120) ва (250 × 200 × 80). Ғишт тўлиқ ва ичи 
кавак ҳолда, тошлар эса фақат ичи кавак ҳолда чиқарилади. 


Пардозли ғишт ва керамик тошлар теришга ва бир вақтни ўзида бино 
деворларини пардоз қопламаси учун мўлжалланган бўлиб, уларнинг юз 
тарафи текис, бўртма ва фактурали бўлиши мумкин. Ғишт ва керамик тошлар 
мустахкамлиги бўйича етти маркага бўлинади, кг/см
2
да : 300, 250, 200, 150, 
125, 100 ва 75.
Ғиштли конструкцияларда қуйидаги маркадаги қоришмаларни қўллаш 
назарда тутилган, кг/см
2
: 4, 10, 25, 50, 75, 100, 150 ва 200. Қоришма тайёрлаш 
учун қўлланиладиган боғловчилар, тўлдиргичлар, қўшимчалар ва сув 
меъёрий хужжат талабларига жавоб бериши керак. Қоришмалар асосан 
автоматлаштирилган қоришма тайёрлайдиган узелларда қоришмани хамма 
ташкил этувчилари аниқ ўлчамларда тортилишитаъминланган ҳолда
тайёрланиши керак.
Ишлаш шароитига қараб алохида элементларни (устунлар, деворлар ва 
ора деворларни) турғунлигини ва юк кўтариш қобилиятини ошириш учун 
арматуралар билан кучайтирилади. Теримда арматура горизонталь чокларда 
ўрнатилади. Алохида стерженлар ёки тўрлар ўрнатилганда пастдаги ва 
юқоридаги химоя қатлами 4 мм кам бўлмаслиги керак.
Ташқи деворлар уч асосий конструктив схема бўйича бажарилади: 
йирик ёки яхлитдеворни бутун қалинлиги бўйича ғишт териш (14.1а- расм); 
девор орасига иссиқликни сақлайдиган материаллар жойлаб териш (14.1,б-
расм);девор юзасида иситкич (иссиқни сақлайдиган материал) билан териш 
(14.1,в-расм). 


14.1 –расм. Ташқи ғишт деворларнинг конструктив схемалари: 
1− ғишт терими; 2 – иссиқлик асрагич(сақлагич, иситгич); 3 – сўвоқ; 4 – гипсокартон. 
Охирги йилларда иссиқни сақловчи сифатида, янги материаллар пайдо 
бўлиши муносабати билан, иккинчи ва учинчи конструктив схемалар 
қўлланилиши кенг ривож топди. Иккинчи схемада (14.1 б - расм) иситгич 
девор орасига жойлаштирилади. Биринчи босқичда деворни асосий қисми 
терилади (1,5 – 2 ғиштли деворларда). Қоришма чокига хар икки қатордан 
кейин қадами 50 см да , диаметри (5 – 8 мм) ва узунлиги иссиқлик сақлагич 
қалинлигидан 50 мм узунроқ чиқиб турган зангламайдиган темирдан ясалган 
стерженлар ўрнатилади. Шу стерженларга листли иссиқни сақловчи 
(пенополистирол кабилар) бир стандарт лист баландлигида ўрнатилади 
(киргизилади). Шундан сўнг ўрнатилган зангламайдиган стерженларга 
бириктирилиб деворни иккинчи қисми (0.5 – 1 ғишт) терилади.
Учинчи схема, иссиқни сақловчи материални ўрнатишни икки 
имконини 
назарда 
тўтади: 
ғиштли 
деворни 
ичкарисидан 
ва 
ташқарисидан.Ташқаридан иссиқ сақлагич фасадни пардозлаш элементи 
сифатида қўлланилади, унга пардозлаш тўри монтаж қилинади, фактура 
қатлами сувалади ва бўялади.Фасадларни тош, витраж, декоратив панеллар 
билан пардоз қилганда иссиқ сақлагич осма ташқи конструкциялар 
системасининг ички тарафида бўлади. Иссиқ сақлагич ичкаридан 
ўрнатилганда металл каркасга ўрнатилган гипсокартон листлари билан 
пардозланади ёки камроқ ҳолларда металл сетка бўйлаб сувоқланади ва 
бўялади. 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling