Дхх ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйди
Download 84.76 Kb.
|
Документ Microsoft Word (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Наманган вилояти
- Самарқанд вилояти
- Гулистон шаҳри
ДХХ ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйди Ўқишни Қирғизистондан кўчириб беришни ваъда қилган НамДУ ўқитувчиси 4 минг доллар билан қўлга тушди, Самарқанд вилоятида ўқитувчи сохта ҳужжатлар билан ўқишга киритиш учун 7200 доллар сўради. Давлат хавфсизлик хизмати олий таълим муассасаларига ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйди. Бу ҳақда ДХХ хабарида айтилган. Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Наманган давлат университети ўқитувчиси ўзганинг ишончига кириб, танишлари орқали унинг қариндошини Қирғизистондаги олий ўқув юртига ўқишга киритиб, сўнгра Ўзбекистондаги олий таълим муассасасига кўчириб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманидаги умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси танишлари ёрдамида Тайлоқ туманида яшовчи фуқарони хорижий олий таълим муассасаси талабаси эканлиги тўғрисида сохта ҳужжат тайёрлаб, Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2-босқичига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6000 АҚШ доллари ҳамда унинг қариндошига инглиз тили бўйича миллий сертификат олиб бериш учун 1200 АҚШ доллари, жами 7200 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚК Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ушланган. Гулистон шаҳрида яшовчи шахс Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони Гулистон давлат университетининг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5100 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланган. Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, у мазкур пул маблағининг 4600 АҚШ долларини вилоят Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ўқитувчисига бериши кераклиги маълум бўлиб, ушбу шахс ҳам 200 АҚШ доллари олган вақтида ушланган. Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 168- ва 28,211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Download 84.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling