Дилдора шодмонова, Моҳигул олимжонова


Download 87.39 Kb.
Sana20.12.2022
Hajmi87.39 Kb.
#1035975
Bog'liq
Абдулла Орипов деганимизда кўз ўнгимизда беихтиёр қалбларни ларзага солувчи


Абдулла Орипов деганимизда кўз ўнгимизда беихтиёр қалбларни ларзага солувчи, кўнгиллар торини чертиб ўтувчи шеърият дунёсини ўз қалами билан титрата олган улкан қалб эгаси гавдаланади. Унинг асрларда барҳаёт асарларида замон дарди билан ҳамнафас бўла олганлигини, зўрма-зўракиликдан қочиб, халқ муаммолари, инсоний дард тўлғонишлари билан шеърият аталмиш бебаҳо хазинани тенгсиз жавоҳирлар билан тўлдирганлигини илғаш қийин эмас. Абдулла Орипов шоирлик заҳматини Аллоҳ унинг зиммасига юклаган бурч деб билди ва ҳар бир сўзини минг чиғириқдан ўтказади. Абдулла Қаҳҳор таъбири билан айтганда: “Шеъриятда кутилмаган янги нафас пайдо бўлди. Томчини кузатган бўлсангиз, тўлишганидан кейин томади. Абдуллажоннинг шеърлари ҳам ана шундай. Олдин сўзма-сўз, сатрма-сатр юраги қонида қайнаб пишади”бдулла Орипов шеъриятга ўзига хос овоз, ўзига хос оҳанг билан кириб келди. Шоир шеърларида инсонга хос барча туйғулар: қувонч, қайғу, ҳасрат, алам дард, муҳаббат, ишонч, вафо, садоқат, нафрат, рашк ўзгача акс эттирилган ва улардан ҳар бир инсон ўз “мен”ини топади. Халқ шоири ижодининг энг муҳим жиҳатларидан бири шуки, бадиий образларни маҳорат билан яратади ва бу образларда сиз кимнидир кўрасиз. Айниқса, унинг ижодида она, аёл образлари “Онамга хат”, “Аёл”, “Онажон”, “Ўзбек онаси”, “Она вафотига” шеърлари юксак маҳорат билан яратилган.


Дилдора ШОДМОНОВА,
Моҳигул ОЛИМЖОНОВА,
Абдулла Орипов номидаги ижод
мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари
Download 87.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling