Диссертациянинг "Ўрта Осиёнинг Россия империяси томонидан босиб олиниши жараёнида Бухоро амирлиги ва Усмонийлар империяси ўртасидаги алоқалар"


Download 16.73 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi16.73 Kb.
#1578659
TuriДиссертация
Bog'liq
Usmonlilar-Buxoro amirligi


Диссертациянинг “Ўрта Осиёнинг Россия империяси томонидан босиб олиниши жараёнида Бухоро амирлиги ва Усмонийлар империяси ўртасидаги алоқалар” деб номланган биринчи бобида XIX аср иккинчи ярми - XX аср бошларида Бухоро амирлиги устидан Россия империяси протекторати ўрнатилиш жараёнида Усмонийлар салтанати билан муносабатлари масалалари тарихий изчилликда ўрганилган. Шарқ мусулмон дунёсида Усмонийлар султони халифалик давомчилари сифатида қадрланган. Шу сабабли Россия истилосининг илк даврлариданоқ Усмонийларнинг Ўрта Осиё давлатларига ёрдамидан хавотирга тушилган Усмонийлар ва Бухоро ўртасида зиёрат муносабатлари кучли бўлса-да, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар етарли даражада бўлмаган15. Россия империясининг истило жараёни бухороликларнинг Усмонийлар давлати фуқаролигини олишини кучайтириб ҳам юборди16. Россия истилочилик урушлари олдидан Бухоро амирлигини Усмонийлар салтанати ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаганлигини кўриш мумкин17. Россия империяси 1867 йил 19 декабрдаги 327-рақамли буйруққа кўра, Бухоро ва Усмонийлар ўртасидаги ҳар қандай алоқани узиб қўйишга уринган18. Россия империясига қарши Усмонийлар салтанати ва Англиядан ёрдам сўраб дастлаб юборилган Муҳаммад Порсо элчилиги кутилган умидларни оқламаган19. “Times”, “Suhaile Punjab” каби газеталар инглиз-турк ҳамкорлиги орқали Бухорога ҳарбий ёрдам кўрсатишни тарғиб қилганлариБухоро ва Усмонийлар ўртасидаги муносабатларда Шайх Сулаймон афандининг фаолияти ҳам диққатга сазовор21. Ёшларни Усмонийлар салтанатидаги таълим муассасаларига ўқишга чорлаш айнан унинг ғояси эканлиги ҳам келтириб ўтилган22. Шунингдек, Суави афанди ҳам Бухоро Усмонийлар ўртасидаги дипломатик муносабатлари ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган23. Ўша давр матбуотида Усмонли туркларни Болгария ва Европадаги мағлубиятлари учун Россиядан ўч (реванш) олиш имкони юқори баҳоланган24. XIX аср 70-йилларида Бухорода Усмонийларнинг махсус элчиси яшаганлиги маълум25. Амир ҳеч бўлмаганда Усмонийлар ва инглизлар ёрдамида Самарқандни қайтариб олишга бир неча бора уринган Бу борада турклардан ташқари Афғонистон билан ҳам алоқалар кучайган Россияга қарши Усмонийлар, Афғонистон билан иттифоқ тузилиши олдини олишда И.С. Носович элчилигининг аҳамияти катта бўлган. Сўнгги бор мустақил равишда Усмонийлар салтанатига борган Бухоро элчиси Абдулхай бўлиб, Бухорони вассалликка қабул қилишни сўраган Россия империясининг Усмонийлар салтанатидаги элчиси Н.П. Игнатьев фаолияти натижасида бу элчилик натижасиз тугаган 1873 йилда Шаҳрисабзда янги шартноманинг имзоланиши Бухоро амирлигини ташқи сиёсат масаласида Россия ижозатисиз бирор бир давлат билан алоқа олиб боришини чекларди. 1873 йилдан бошлаб, Усмонийлар архивида ҳам Бухоро билан расмий музокараларга оид ҳужжатлар етарлича эмаслиги кўзга ташланади.Ўрта Осиёда Усмонли турк тарғиботчиларининг таъсири XIX аср 70-йиллари ўрталарида ошиб борган. Россиянинг келажакда Усмонийлар билан тўқнашувида асосий фронтлар Россия империясининг Европа қисми эмас, балки, Ўрта Осиё бўлишига оид фикрлар келтирилган Болқонда рус-турк муносабатларининг кескинлашуви Бухоронинг бўйинсундирилиши, Усмонийлар бош вазири Фуад пошо фикрича, икки минтақа халқларини яқинлаштирган31. Усмоний ва Бухоро муносабатлари кучайиб боргани рус-турк уруши йилларида (1878-1879 йй.) кўзга ташланган. Шу сабабли Оренбург ва Ғарбий Сибирь ҳудудларидан қўшимча аскарлар келтирилган Кауфман 1878 йилдаёқ Туркистон жанубига қўшин тўплаган Султон Абдулҳамид II рус-турк урушига дипломатик тайёргарлик жараёнида (1876 й.) Кобул орқали Бухорога кўплаб турк тарғиботчиларини юборган. Шунингдек, Афғонистонга ва кейинчалик Бомбейга юқори даражали вакилини юборган Элчиликнинг асосий вазифаси Афғонистонни Россия империясига қарши урушга жалб этишдан иборат бўлган35. Элчилик таркибидаги бухоролик Шайх Сулаймон Афанди 1877-1878 йиллардаги дунё мусулмонларидан моддий ва маънавий кўмак олиш учун рисолалар ёзган ва уларни Ҳиндистон, Афғонистон, Туркистон ҳудудларига тарқатиш орқали моддий ёрдамлар олган36. Уруш даврида ҳам турли тарғибот, дезинформация ишлари амалга оширилган. Жумладан, инглизларнинг русларга қарши 100 минг афғон қўшинларини қуроллантирганликлари, Пешоварда ҳам 35 минг инглиз қўшини турганлиги шулар жумласидандир Рус-турк уруши даврида Абдулҳамид II Бухоро амирлигига элчи юбориб, биргаликда Россияга қарши курашишни таклиф қилган38. Бухорога келган Усмонли турк элчиси Бухородаги Косагарон маҳалласида яшаган. Кейин Шаҳрисабзга кетиб тарғибот билан шуғулланган39. Абдумалик Катта Тўрадан ҳам Музаффархонга келган вакиллар Россия империясига қарши кураш таклифини берган40. Бунинг учун Абдумалик Тўрага Усмонийлар ҳукумати томонидан 1877 йилда 300 минг олтин миқдорда пул берилганлиги қайдэтилган Эҳтимолки Россия империясига қарши урушни ташкил этиш мақсадида бу иш қилингандир. Гарчи, расмий давлат даражасидаги муносабатлар тўхтаб қолсада, Бухоро-Усмонийлар салтанати ўртасидаги алоқалар зиёратчилар, мусулмон ва турк халқларининг бирлиги хусусидаги тарғиботлар орқали давом этаверган. Диссертациянинг иккинчи боби “XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Бухоро-Усмонли турк муносабатларининг ўзига хос хусусиятлари” деб номланиб, ушбу бобда Бухоро амирлиги ва Усмонийлар империяси ўртасидаги “Ёш турклар” инқилобигача бўлган даврда амалга оширилган ўзаро турли йўналишдаги муносабатлар, диний алоқалар, ҳаж зиёрати масалалари ҳақида батафсил маълумот берилади. XIX асрнинг 70-90 йилларида Бухоро амирлари ва Усмонли турк султонлари ўртасида турли яширин муносабатлар кучайган. Бухорода Усмонийлар таъсирининг кучайганлигини Россия империясининг махсус олий амалдорлари ҳам тан олган42. Россия элчисининг 1874 йил 21 ноябрда ташқи ишлар вазирига юборган 355-сонли махфий мактубида Истанбулда Рус қўналғасини (теккесини) ташкил этиш орқали мавжуд икки ноқулайлик бартараф этилиши, яъни, империя таркибидаги мусулмонларни Усмонийлар давлати тарғиботчилари таъсирига тушиб қолишини олдини олиш ва Россиянинг элчихона, консулхона идоралари улар устидан осонлик билан узоқ муддат назорат ўрнатиш имкони борлигини билдирган Теккеларнинг вазифасига нафақат ўзга мамлакатларда ватандошларга ёрдам бериш, балки, Усмонийлар империяси чегарасида вафот этган ўзбекларнинг меросини ўрганиш, фуқароликка олиш ва бошқа муаммолар билан ҳам фаол шуғулланиш кирган Теккелар айни вақтда тарғибот марказлари ҳам бўлиб, нафақат Бухоро ва Туркистон ўлкасида, ҳатто узоқ Сибирдаги мусулмонлар орасида ҳам турк тарғиботчилиги кузатилган45. Инглизлар Россияни Ҳиндистондан олис тутиб туришга ҳаракат қилиб, Усмонийлар орқали Бухоро билан яқинлашиш йўлини қидирганлар. 1880 йил 12 апрелда ҳарбий разведкачи Г.А. Арендаренко ўз раҳбарларига буни маълум қилган46. Марв туркманлари ҳам Ҳиндистон (инглиз)ҳукуматидан ҳимоя сўраганлар, улар Рум султонининг бу ерларга келишини кутмоқда деб хабар берган Г.А. Арендаренко. Бухорога турк агентлари асосан икки йўналишда кириб келган. Биринчиси, Байжон (Боку) орқали Красноводск ва туркман чўллари орқали бўлиб, бу йўналиш анча хавфлироқ эди. Иккинчиси, Афғонистон орқали бўлиб, хавфсиз ва машҳур йўналиш бўлганлиги қайд этилган Усмонийларнинг вакиллари Бухорода турли қиёфаларда юрганлар. Масалан, Амир саройида хизмат қилган Абдулмажид султон Абдулҳамид II нинг ишончли одамларидан бўлиб, унинг Андижон қўзғолонида ҳам иштирок этганлиги хусусида маълумотлар келтириб ўтилган 1897 йил Бухоро амирлигидан бўлган Ҳожи Исмоил номли шахсга “Бухоро аҳолисини камбағаллиги сабабли 500 минг қуруш бериб юборилган”лигига оид маълумотлар сақланиб қолган Эҳтимолки Бухорода ҳам худди шундай қўзғолон тайёрлашга уриниш ҳолатлари бўлган деб хулоса қилиш мумкин. XIX асрнинг 90-йилларида Бухорода уламолар бошчилигида ислом ва халифани қўллаб-қувватлаш мақсадида хайриялар тўплана бошланган. 90-йиллар давомида тўпланган хайрия маблағининг умумий қиймати 680 минг олтин рубль миқдорида бўлиб, Усмоний давлатига асосан ҳаж зиёратига борувчилар орқали етказиб берилган50. Айрим бухороликлар Усмонийлар давлатида ўқиб, кейин Бухорога тарғибот мақсадида келганлар. Масалан, Халифа Эшон шулар жумласидан бўлиб, Бухорога келса дарҳол қўлга олишни ёки зиндонга ташлашни амирлик маъмурлари губернаторликка ваъда берган 1889 йилда Карманада туғилган Муқимиддин Бойжон эса, маҳаллий ёшларни Истанбулда ўқитишга бел боғлаган. У ўз маблағи ҳисобига 15 болани таълим олишига кўмаклашган ва “Фанларни ривожлантириш Турон жамияти”ни тузиб, Усмонли турк фойдасига тарғибот олиб борган Усмонийлар давлатида бухороликларга турли имтиёзлар ҳам берилган Масалан, 1881 йилда Сурия (Шом) вилояти маъмурларига юборилган буйруқда, ўлкага зиёрат ёки бошқа юмуш билан келган бухороликларни Россия империясининг паспорти бўлмаса уларни Бухоро фуқаролари деб ҳисоблашларини ва бундай шахсларга амалий ёрдам кўрсатиш кераклиги ёзилган54. Шунингдек, Зар округи бошқарув идорасига Истанбулдан 1900 йил 4 сентябрда сўров хати юборилиб, округ раҳбариятининг нима сабабдан бу ҳудудга келган бухороликларга нонни бир ой давомида қиммат нархда сотганлиги сабаби сўралган Усмонли турк давлатида бухороликларга бу каби имтиёз ва кўмак беришнинг асосий сабаблари, биринчидан, Бухоронинг Шарқда ислом динини марказларидан бири сифатидаги шуҳрати бўлса, иккинчидан Россия империясига қарши бухороликлар орасидан тарғиботчиларни ёллаш масаласи ҳам мавжуд эди.1894 йилда турк тарғиботчилари фаолияти натижасида амир Абдулаҳад ва уламолар ўртасида зиддият келиб чиқиб, амир Абдулаҳад Бухородан кетиб, умрининг охиригача Кармана шаҳрида истиқомат қилган56. Ўзига қарши тарғиб қилинаётган фикрларни йўққа чиқариш ва ўзини мустақил ҳукумдор сифатида ҳам кўрсатишга уринган Абдулаҳадхон Ҳижоз темир йўли қурилишида ўз ҳиссасини қўшиш билан юқорида келтирилган фикр-мулоҳазаларга қарши зарба беришга ҳаракат қилган. Аммо шу сабаб ТРҚБда “Панисломизм”га мойил деган шубҳа остига ҳам олинган Ҳожиларнинг Бухоро ва Туркистон ўлкасида Усмонли турк султони фойдасига тарғиботчилик ишлари билан ҳам шуғулланганликларини кўриш мумкинБухоро ва Усмонли турк давлатлари ўртасида ўзаро муносабатларнинг Россия империясига қарамли ҳолатида амалга оширишнинг асосий омили сифатида ҳаж зиёрати муҳим аҳамиятга эга бўлди.Усмонли турк давлатининг Ўрта Осиё ҳудудларида зиёратчилар орқали антирус кайфиятини шакллантириш ва Россия империясига қарши курашни ташкил этишга уриниши XIX асрнинг 40-йилларидан бошланганлигини кўриш мумкин. Россия империяси мусулмонларининг ҳаж зиёрати амалларига жўнатиш ва қайтишларида тўплаб, медицина кўригидан ўтказиш, уларни турли эпидемик касалликларига чалинмаганликларини аниқлаш ва олдини олиш маскани сифатида Қримдаги Феодосия порти танланган. Усмонли турк давлати ҳудудида эса соғлиги ёмонлашган бухороликларга ўзгача муносабатда бўлиниб, уларга имкон қадар амалий ёрдам кўрсатилганлигини архив маълумотлари тасдиқлайди. Бухоролик зиёратчиларга бир томондан зарурий ёрдамлар кўрсатиш орқали уларни Усмонийларга мойил ғоялар таъсирига тортишга уринилган бўлса, иккинчи бир томондан уларни авраб ва ҳатто мажбурлаб турк паспортини олишга ундаганлар59. Айримлар ҳатто, Истанбулда яшовчи, ҳожиларга хизмат кўрсатадиган текке-меҳмонхоналардан бирига эгалик қилган бухоролик шайх Абдулмажид устидан Истанбулдаги Россия империяси консуллигига шикоят қилганлиги сабабли рус консуллиги Усмоний маъмурлари билан узоқ баҳслар ҳам олиб борган.XIX асрнинг охирида биргина Истанбулда 50 дан ортиқ нақшбандия теккелари мавжуд бўлганлиги тарихий адабиётларда келтирилган. Ушбу теккелардан машҳурлари, “Фетих Эрдонакапи”, “Эгрикапи”, “Ўтоқчилар”, “Ўзбеклар” теккеси, “Саломия”, “Аҳмад Бухорий”, кабилар билан бир қаторда “Бухоро амири” номи билан боғлиқ текке ҳам мавжуд бўлган Теккеларнинг асосий вазифалари зиёратчиларга бошпана ва зарурий нарсалар етказиб бериш бўлиб, йўлда маблағини йўқотиб қўйиш, ҳужжат муаммоси каби кўплаб масалалар ҳам шу теккеларда ҳал этилган. Зиёратчиларнинг айримлари ҳеч қандай ҳужжатсиз йўлга чиққан бўлсалар, айримлари паспортларини йўлда йўқотиб қўйиш ҳолатлари ҳам учраб турган. Бухородан Истанбулга келган сиёсий муҳожирлар ҳам асосан теккеларда яшаб қолганлар ёки шу ерда дастлабки фаолиятларини амалга оширганлар.XIX асрнинг охири - XX аср бошларида ҳожилар фаолияти Россия империяси учун таҳликали тус олиб, Туркистонда юз берган миллий-озодлик ҳаракатлари уларнинг бевосита раҳбарлиги остида содир бўлган деган қарашлар ҳам шаклланганлигини кўриш мумкин.
Диссертациянинг учинчи боби “XX аср бошларида Россия империясининг Бухорода Усмонли турк давлати таъсирининг ошиб боришига қарши олиб борган чора-тадбирлари” деб номланиб, ушбу бобда Бухоро амирлиги ҳудудида кечган тарихий жараёнларда Усмонийлар салтанатининг таъсири, XX аср бошларида йўлга қўйилган ўзаро алоқалар, диний муносабатлар ҳамда Россия империяси сиёсатининг ташқи сиёсий фаолиятга таъсири масалалари ҳақида батафсил маълумот берилади. Усмонли турк давлати XX аср бошларида ҳам ўзининг Шарқ мусулмон давлатлари орасидаги етакчилик мавқеини сақлаб келаётган эди. Усмонийлар империясидаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар бошқа Шарқ мусулмон мамлакатларида ҳам шу каби ўзгаришлар учун туртки вазифасини ўтаган. 1908 йил “Ёш турклар” инқилобидан сўнг, турк тарғиботчиларининг Бухорода фаолияти айниқса, самарали бўлиб борган. Шу билан бир қаторда тарғиботчилар диний-миллий низоларни ҳам авж олдирганлар. Усмоний тарғиботчилар Бухоро амирлигининг марказий қисми ҳисобланган Зарафшон воҳасида яшовчи шиа-эронийларни Россия империясининг айғоқчилари сифатида кўрганлар61. Туркистон ўлкасида хорижий разведка изларини таҳлил қилган Россия империяси бош штаби вакили Л.Наумов 1908 йил ўз раҳбарларига юборган ахборотларида, Бухорога Усмонли турк тарғиботчиларининг савдогар, зиёратчи, камбағал кўринишида кириб келишлари, айримлари ҳатто, қушбеги тавсияномасига ҳам эга бўлишлари, бухороликлар эса, туркларга ҳурмат билан қарашлари ва ҳатто, уларнинг юкларини божхона текширувидан ҳам ўтказмасликларини маълум қилган Россия империясининг Ички ишлар вазирлигининг 1910 йил 7 октябрдаги губерния раҳбарларига йўллаган 9667-сонли хатида Империя ҳудудига Усмонийлар салтанати ҳудудларидан кириб келаётганлар устидан кучли назорат ўрнатиш, “Пантуркизм”, “Панисломизм” ғояларини олдини олишга доир кўрсатмалар берилган63. Чунки бу ғоялар Бухорони Усмонли турк давлати ва Афғонистон ёрдамида Россия империяси протекторатидан қутқаришга қаратилган фикрларни тарғиб қиларди. Шунингдек, Усмонийлар салтанати ҳудудида ҳам Бухорони тараққий эттириш, Усмонийлардаги сингари давлат қурилишига эришиш, замонавий илм-фан ютуқларини қўлга киритиш орқали миллий мустақилликка эришиш, турклар ёрдамида замонавий билимлар олиб, сўнг Бухорода ўз ватандошларига ушбу билимларни етказиш ҳаракати вужудга келди. Истанбулда мактаб, мадраса ва замонавий таълим масканларида Бухоролик талабаларнинг 1910 йилда 50 нафар эканлиги кўплаб тадқиқотчилар томонидан келтириб ўтилган 1911 йил январ ойидаги агентура маълумотлари таҳлилига кўра, ҳам расмий, ҳам яширин йўллар орқали Бухоро ва Туркистон ўлкасига Усмонийлар фойдасига моддий ёрдам йиғиш учун келаётганлар интенсив равишда кўпайиб бораётганлиги қайд этилган Туркиядаги “Ёш турклар” инқилобидан кейин Бухорода Усмонийлар фойдасига тарғибот ишларини олиб бориш ташкилий характерга эга бўлган. Россия ИИВлиги полиция департаменти 1911 йил 22 ноябрда ТРҚБ бошлиғига йўллаган мактубларининг бирида, Бухоро ва Туркистонга “Константинопол маориф жамияти” ва “Бухоро маориф тарқатиш жамияти” тарғиботчиларининг кириб келаётганлиги ва уларнинг фаолиятидан огоҳ бўлишга чақирган Тарғиботчилар таъсири остида асосан мадраса муллаваччалари Бухородаги ижтимоий тартибсизликларнинг манбаига айланганлар. Биринчи жаҳон уруши арафасида бутун Туркистон ўлкасида русларга қарши кайфият кучайиб, Россия билан қўшни давлатлар ўртасида уруш бошланиши тўғрисидаги хабарлар тарқала бошланган. Еттисув вилоятида Хитойнинг Россия империяси билан урушга тайёргарлик кўраётганлиги, Бухоро ва жанубий минтақаларда Афғонистон билан урушнинг муқаррарлигига оид хабар ва миш-мишлар тарқала бошлаган. Ички ишлар вазирлигининг 1913 йил 20 февралдаги хабарларидан бирида сўнгги вақтларда Еттисув, Фарғона ва Бухорода рус ҳукуматига нисбатан душманона кайфият авж олаётгани, Хитойнинг Россия билан урушга тайёргарлик кўраётгани, Хитой Россия мусулмонларини қўзғолонга чорлаётганлиги, мусулмонлар ҳам Хитой ғалабасига умид боғлаётганлиги, туркманлар эса Афғонистон Россия билан уруш бошлайдиган бўлса, ислом диндошларини қўллаб-қувватлаш муқаддас бурчлари эканлигини таъкидлаётганликлари келтириб ўтилган Усмонли турк тарғиботчилигининг асосий таянч маркази Бухоро амирлиги бўлиб, бунда уларнинг энг яқин иттифоқчиси Афғонистон давлати бўлган. Ушбу давлатларда Усмонли туркларнинг таъсири катта аҳамиятга эга бўлиб, Туркияда чоп этиладиган газета ва журналлардан ташқари Бухоро амирлигида яна бир энг кўп ўқиладиган матбуот органи бу Афғонистонда чоп этиладиган “Сирож ал-Ахбор Афғония” (Афғон хабарлари ёритгичи) газетаси эди. Ушбу газета саҳифаларида турк-герман манфаатлари илгари сурилиб, Россияга қарши кайфиятни кучайтиришга қаратилган мақола ва хабарлар босилган. “Сирож ал-Ахбор” газетаси рус сиёсий агентлиги таъсири остида Бухорога кириб келиши таъқиқланган бўлсада, ноқонуний тарзда кириб келиши тобора кучайиб борган. Урушдан олдинроқ немисларнинг “Исломни ўрганиш жамияти” ва “Немис-Осиё жамияти” тузилиб, бу ташкилотлар уруш даврида мусулмон давлатлари, мусулмон аҳолиси билан яқин муносабатларни ўрнатишда муҳим аҳамиятга эга бўлди Мусулмон давлатлари ва аҳолиси билан муносабатларда уларнинг хоҳиши ва истакларини ўрганиш, турли талаблар, мақсадларни илгари суриш учун мусулмон аҳолисининг кўнглига йўл топиш орқали урушга тортиш муҳим аҳамиятга эгалигини ҳисобга олиб, Германия ҳукумрон доиралари ислом дини ва мусулмонлар турмуш тарзини ўрганиш ишларини бошлаб юборадилар. Ўз навбатида Бухоро амирлиги, Туркистон ўлкаси ҳудудлари ҳам эҳтимолий фронт очилиши ва урушга тортилиш арафасида бўлган. Чунки, уруш бошланиш олдидан Германия ва Туркия фойдасига тарғиботлар бошланиб кетиб, ушбу минтақада ҳам Россия империясига қарши кураш хусусидаги фикрлар ҳар қачонгидан кўпроқ эшитила бошланган. Биринчи жаҳон уруши бошланиши билан Туркистон, Хива ва Бухорода Россия империясини қўллаб-қувватлаш тўғрисида баландпарвоз чақириқлар бўлсада, аҳоли орасида, хусусан, Бухорода Усмонийлар салтанатига жўнатиш учун маблағ йиғиш ишлари фаол бошланиб кетди69. Тарғиботчиларнинг таъсири остида Бухоро амирлигини ҳам Россияга қарши курашга тортишга ҳаракат қилиб кўрилган70. Турк тарғиботчиларининг биринчи жаҳон уруши арафасида Бухорода кенг айғоқчилик тармоғи йўлга қўйилган. Турк агентларнинг амир саройигача кириб борганлиги маълум. Аммо, амир узоқ иккилангандан сўнг Россия империясига қарши урушга кириш таклифини рад этади Биринчи жаҳон уруши бошланиб кетиши билан Туркия давлатига моддий ёрдам кўрсатишда маҳаллий зиёлилар, амалдорлар ва савдогарлар фаол бўлган эдилар. Бухорога герман-турк тарғиботчилари билан бир қаторда амирнинг амакиси келиши билан боғлиқ маълумотлар ҳам мавжуд. Бухоронинг таниқли уламолари томонидан “ғазовот”га чорлаш ҳолатлари ўлкада Россия империяси сиёсий тартибларининг нечоғли омонат эканлигини кўрсатади.

Шодиева Шахло. "БУХОРО АМИРЛИГИНИНГ УСМОНИЙЛАР ИМПЕРИЯСИ БИЛАН ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИ ТАРИХИ (XIX АСР ИККИНЧИ ЯРМИ – XX АСРНИНГ БОШЛАРИ)".
Download 16.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling