Дуо рўза кунлари ёзилган


Download 18.09 Kb.
Sana11.10.2023
Hajmi18.09 Kb.
#1698484
Bog'liq
рўза дуоси


Дуо (рўза кунлари ёзилган)

Ота-онамизни оллоҳим махфират айлаб, рафиқул аълога етиштирсин.


Жаннат юзли рўзадорларим хожи Акбар укажонларим, саккиз жаннат дарвозаси сизга мухтож бўлсин.
Сизни оллоҳ улуғ азиз қилсин, умрингиз узун, сермазмун бўлсин. Истарали юзингизни мазмунли, сўзларингизни дунё-ю охиратда, ёруғ ва қабул қилсин. Оллоҳ сизни авлиё-ю шухандонларга хамрох айласин.
Оллоҳим сизга чиройли имон ва мустахкам сабр берсин, хожилар хожиси бўлиб юринг.
Омин
Опангиз Манзура ая
20.04 20023 йил


Исоқжон болажонимга

Мени ёшим 70 дан ошди.


Исоқжон болажоним, мен доим дуо қиламан. Сизни Оллоҳим улуғ ва азиз қилсин, умрингиз узун, сермазмун бўлсин. Умра амалларингиз Оллоҳим даргохида ижобат бўлсин. Рахмдил раҳмоним Оллоҳим юзу-кўзингизни файзли, нурли, мехрибон қилиб яратган экан. Мен хар бир қўшиғингизни қувонч йиғиси билан маззза қилиб эшитаман. (мен яқинда сизни билдим ва кўрдим телефон олганимдан кейин). Сизни рохатбахш ва хаётий қўшиқларингизни эшитиб яна ҳам ўзимга куч оляпман. Бу тор ва бевафо дунёни янаям яхшироқ тушундим. Сизни ёнингиздаги дўстларингиз ҳам соғ-омон бўлсин. Оллоҳ сизларини авлиё-ю шухондонларга ҳамрох айласин, Хожилар хожиси бўлиб, халқим ва мени дуоларим ижобат бўлсин, хар кимнинг фарзанди сизга ўхшасин. Дунё-ю охиратда юзингиз ёруғ бўлсин.
Омин Оллоҳим.

Мен яна ёзаяпман рўза кунлари бошланди. Мен бу кунларда рўза тутолмай қийналаман, мени фақат раҳимдил Раҳмоним билади. 5-6 махал дори ичаман юрагим касал, қанча куним қолди, эгам Оллоҳ билади. Бошқа хеч ким тушунмайди.


Фарзандларим, келинларим ўқрайиб қарайди. Худди мен кўп нарсаларни еб қўяман. Мени ёшим 70 дан ошди доимо хизматдаман, мен улар яъни оила азоларим билан 2 йилдирки дастурхон атрофида ўтирмайман. 50 йиллик турмуш ўртоғим ва ўз фарзандларим (ўғлим) набиралар мен билан ўтиришмайди, таклиф ҳам қилишмайди, ўз ётоқхонамга улар олдида кириб кетаман (уят).
Мени қалбим йиғлайди, ўғлим мен билан гаплашмайди, салом ҳам бермайди, набираларга –бу сенинг бувинг мени волидам деб сира айтмайди ёки эрим бирон маротаба сени онанг ўғлимга, набираларга сени бувижонинг демайди. Мени уларга ёмонлаб ўтиради, мен кучли, иродали аёлман. Лекин буларни катта қиламан деб бор мехрим соғлиғим кетди, хозир еган ноним томоғимни қириб ўтади. Нахотки ўз боланг ўз яқинларига темирдан имони, инсофи бўлса, орамизда оқибат мехр йўқолса, озгина ҳам темир қалби эримайди, набиралар ҳам мени жинни кампир дейишади, мени танимайди.
Мендан кейин ойдек юзимга дийдоримга зор бўлади. Буларни ҳам хеч кими йўқ, хозир мен ортиқчалик қиляпман. Мени ортда қолган қадамларимни қидиради, зор-зор бўлади, кўп эслайди она хеч қачон ўз боласига хеч қачон ёмонлик қилмайди ва раво кўрмайди, Оллоҳим билсин мени доим уларга керак эмас.
Ўғлим! Ҳеч қачон кўксига қўлини қўйиб мени Оллоҳ кечирсин, сиз ҳам кечиринг онажон демайди. Ахир болалари борку қайтим дунё қайтади. Мен кундан кун кўзига қарайман, мехр кутаман, уни хаёлига ҳам келмайди, инсон омонатку.
Майли Оллоҳим у дунёда ялляқасин, шунча йил болаларим деб сабр қилдим, қолган умримга сабр бергин, панохим ўзинг бўлгин оллоҳим омин.
Мана хайт кунлари келди, рўза тугади. Хайт бизнинг мусулмонлар байрами дейилади.
Менга- байраму, совға-ю хеч нарса керак эмас, чунки 50 йилдирки биламан хеч бир болам хам, менга 1 пой носки хам бермаган ва керак хам эмас. Оллоҳ хеч кимга мухтож қилмасин, хеч қачон мен набираларимни жонимдан яхши кўрар эдим, хозир улар мени танимайди. Чунки чолим ҳам, ўғлим ҳам мени кимлигимни уларга айтишмаган, сенларнинг бувижоинг, мени волидам, онам дейишга тили бормайди, ўзи катта бўлиб колган, мен ўз хонамда жим ўтириб рўза-ю байрамларни йиғлаб –йиғлаб, Оллоҳга нола қилиб ўтказаман ва йиғлайман. Мен жуда ҳам асабий бўлиб мазам бўлмай қоляпти буни хеч ким билмайди ва сезмайди ҳам, болаларимни биронтасида онасига сира мехри йўқ. Мен уйдагиларга ёмон одамга айланиб қолганман. Чунки мен ишлаган пайтимда керагидан ортиқ яхшилик қилганман.
Мени ичимда оғриқ бор асабим кетган, мехрибоним йўқ мени бу ерим оғрияпти деб айтолмайман, бу оғриқни фақат Оллоҳ билади. Мени суянчиғим йўқ ёлғизлик жуда қийнайди. Майли сабр, сабр, мени ёлғиз ўғлим ёлғизликни нималигини билсин. (иншооллоҳ) Роббим Оллоҳим ўзи билгувчи мени ёзганларимни ўқиганлар мени Оллоҳ учун дуо қилинглар.
Оллох кўриб турипди, ўзи билиб турибди. Мени рухим жуда чарчади бир кун келиб фарзандларим менга мухтож бўлишади Оллоҳ ёлғиз ўғлим ва қизларимга:
Бошингиздан файзу-барокат қуши учиб кетади, сизларни соғинч қийнасин, ўғлимни ёлғизлик қийнасин.
Download 18.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling