Ё раб энди яшаяпман Илтимос, мени олма


Download 60 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi60 Kb.
#1161158
Bog'liq
шер


Ё раб энди яшаяпман
Илтимос, мени олма.
Бир муштипар онам бор
Оғир ахволга солма.
Йиғлаб, йиғлаб чарчади у
Азоблардан чарчади у.
Кетмоқликни истади у
Илтимос, уни олма.
Фарзанд доғин кўтарсинми?
Фарзанд ғамин кўтарсинми?
Хаста бўлган бу танасин
Минг азобла кўтарсинми?
Фарзанд доғин кўтаролмас
Бунга бардош бера олмас.
Учинчи бор кўтаролмас,
Илтимос, мени олма.
Қай бирига берсин бардош
Дунё бўлса бир бағритош.
Яхшиларга бўлгин йўлдош
Илтимос, мени олма.
Онам охи бизни эзди
Фарёдимиз кўкка етди.
Онам учун мени олма
Халқим учун мени олма.
Download 60 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling