Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/53
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1415292
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman



Исажон Султон. Боқий дарбадар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
1
Исажон СУЛТОН 
БОҚИЙ ДАРБАДАР
 
 
Роман 
«Шарқ юлдузи» журнали 
2010-йил, 6-сон 
БИРИНЧИ ҚИСМ 
 
ИБТИДО 
... Жазиранинг топ-тоза мовий осмонида бир парча оқ булут сузмоқда эди. Бу булут бундан 
етти ҳафта бурун Қизил денгизнинг чучук сувли оқимлари устида пайдо бўлган, тинимсиз 
эсувчи баҳри муҳит еллари уни Арабистон чўлларига қадар қанотларида авайлаб олиб келишиб, 
чўл шамолларига топширган эдилар.
Саҳронинг қурғоқ шамоли ҳозир уни эҳтиётлик билан суриб бормоқда эди. 
Пастда, ер юзида – шаҳарнинг баланд-паст кўчаларида бугун оломон тўпланган эди. 
Пешаналарига ва садоқларига типпа-тик турган одам бошли шер тасвири туширилган, халқ 
«Махес» деб номлаган Ўлим лашкари бугун бир одамни қатл учун олиб кетмоқда эди. 
Номининг ўзиёқ кишиларда қўрқув ва даҳшат уйғотадиган бу аскарлар на ота-онасини, на 
қариндош-уруғини билар, гўдаклигидаёқ яқинларидан тортиб олиниб, номаълум томонларга – 
саҳро ичкарисига олиб кетилар, вояга етганидан сўнггина Ўлим лашкари сафига келиб 
қўшилар, уларнинг иблисона шафқатсизлиги ҳақида одамлар орасида бир-биридан мудҳиш 
турли гап-сўзлар юрар эди.
Қатл учун тепаликда махсус жой тайёрлаб қўйилган, маҳкумнинг оёқларига, қўлларига 
елкаси аралаш зил-замбил кишанлар урилган бўлиб, залворидан жуда қийналиб қадам ташлар, 
ҳансираб нафас олар, теваракдаги одамларнинг ҳазил-мазах аралаш айтган сўзлари қулоғига гоҳ 
кириб, гоҳ эшитилмай қолар эди.
 
Қизил денгизнинг чучук сувли оқимлари узра бино бўлган оқ булут парчаси ана шу 
маҳкумнинг боши узра соя ташлаб келаётган эди. 
Маҳкум – бир Муборак Киши эди.
Ким билсин, балки ҳозир унга Илоҳ фаришталари ёрдамга келгану чўян кишанларнинг 
оғирлигини балки сезмаётгандир ҳам? Теваракдаги оломон «Қани сенинг худойинг? Нега у 
сенга мадад бермаяпти?» деб қичқирар ва кулар эди. 
Кулаётган бу бадбахт оломон орасида бир этикдўз ҳам бор эди.
* * * 
Этикдўз бугун азонда кулбасининг ёнидаги дарахт шохларида қоп-қора чумчуқлар тўпланиб 
олганини кўрди. Бошқа дарахтларда чумчуқлар йўқ эди. Булар эса айнан унинг лойсувоқ 


Исажон Султон. Боқий дарбадар (роман) 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling