Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman
www.ziyouz.com кутубхонаси
14 аянчли гердайишларига сабаб муҳташам қасрлару автомобиллар... тўққиз чақирим пастда, материкларда қолиб кетган эди. Унинг назарида дунёнинг айланиши тезлашиб кетгандек, тушуниш ва бошқариш қийин бўлган ғалати жараёнлар қайнаб-тошаётгандай туюлди. Халқаро анжуман унинг қалбини ларзага солган ва орадан ўн икки соат ўтганига қарамасдан, ҳануз таассуротларидан қутулолмаётган эди. Анжуман уйғотган ҳаяжонлару шов- шувлар ҳали-вери тинадиганга ўхшамасди. Дунёнинг энг машҳур олимлари ҳам ҳайрат ва ҳатто саросима ичида эдилар. Инсонни такомиллаштириш йўлидаги уринишлар минглаб йиллардан бери давом этиб келаётган бўлса-да, бугунги ҳодиса башариятнинг барча изланишларини хотималаб, янги паллага қадам қўяётганидан далолат бериб намоён бўлган эди. Ҳамма гап, бир томони Хитойга ва иккинчи томони Мўғулистонга туташиб кетган, Тиёншондан Олтой тоғларига қадар бир ярим минг чақирим масофага чўзилган ёй мисоли ястаниб ётган Гоби чўлидаги Инсон такомили марказида етиштирилган сунъий жонзотларда эди. Куйтэн-Найрамдал чўққиларидан ва Отгон-Тенгри Уул водийсидан юзларча чақирим масофада жойлашган мазкур марказда кўп йиллардан буён инсонларни сунъий урчитиш, генларини такомиллаштириш ва клонлаштириш борасидаги тадқиқотлар олиб борилаётганини кўпчилик биларди. Шунингдек, бу тур тажрибалар дунёнинг кўпгина ўлкаларида қатъиян ман этилгани боис, ҳали қонунлари заиф мамлакатга атайин кўчирилганига ҳамманинг ақли етиб турарди. Дунёга ёйилиб кетган мазкур тадқиқот тизимининг она бўғини бўлмиш бу марказ инсониятга кутилмаган бир натижани тақдим этган ва «Хўш, ана энди нима қиласан?» деб саҳролар аро боқиб турган улкан бир кўз мисоли, жимит инсон болаларининг тутумларига қизиқсиниб қараётгандай туюлмоқдайди. Сунъий урчитилган одам аслида ким? Уруғланган бир она ҳужайранинг шиша идишларда мукаммал ривожланиши учун керак бўлган ҳар қандай шароит яратиб берилган ва муттасил кузатувлар остида инсон боласининг пайдо бўлиш жараёни ғоят аниқлик билан кузатиб бориладиган бундай изланишлар доимо боши берк кўчага кириб келмоқда, башар ақли етмаган қандайдир таъсирлар боис улар мажруҳ, кар, соқов ва яшашга ноқобил равишда олам юзини кўрган бўлсалар, улардан бири ҳеч кутилмаганда мукаммал бўлиб ҳаётга келган эди. На отасини, на онасини биладиган бу жонзотнинг ҳужайраларидаги қартайишга сабаб ген олиб ташланган – унинг вужуди ўз-ўзини тўлдириш орқали муттасил янгиланмоқда ва тахминларга кўра, ғоят узоқ умр кўриши кутилмоқда эди. Бошқа барча чақалоқлар каби йиғлаган, инжиқлик қилган, гўдаклигида теграсига қизиқсиниб боққану мурғак зеҳнида «у ким – бу нима» деган саволлар бемисл кўп ва тез содир бўлган, ўзининг қайдан бино бўлганию ким эканини юзларча марта сўраган, хуллас, барча чақалоқлар каби униб-ўсган бўлса-да, бу ҳодисадан азбаройи илмий тажриба юзидан ҳамма нарсани сир тутган олимларнинг ўзлари ҳам ҳангу манг эдилар. Гўё инсониятнинг тадрижий тараққиёт йўлини босиб ўтаётган бу сунъий урчитилган одам балоғат ёшига ета бошлаганида, ўзининг фавқулодда мантиқ ва фикр қувватига эга эканлигини намоён қилган эди. Ҳали фанга маълум бўлмаган қандайдир бир хусусият ила у теграсидаги |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling