Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman
www.ziyouz.com кутубхонаси
17 – Бу – олти юз олтмишинчи рақамли одам, – қоронғилик ичидан овози келди олимнинг. – Тўртинчи ҳалқа DNA 2 ўрамларига ўтказилган таъсирлар натижасида у нурланишларга чидамли бўлиб дунёга келди. Бу геномнинг нуқсони – у кўр. Чунки оддий шароитда яшай олмайди, қуёш нурлари вужудига ҳалокатли таъсир кўрсатади. Монитордаги тасвир ғойиб бўлиб, ўрнида бошқаси пайдо бўлди. – Мазкур жонзот фавқулодда қобилиятларга эга ҳолда дунёга келиши кўзланган эди. Дарҳақиқат, унинг суяклари ғоят эгилувчан, лекин вужуди бундай эгилувчанлик учун лозим бўлган катта миқдордаги маъданларни етказиб беролмагани учун ҳалокатга маҳкум. Тасвирлар алмашар, манзара ҳам нохушлашиб бормоқда эди. – Мана буниси эса барҳаёт жонзот, – деб давом этди олим. – Австралия тошбақасининг генлари билан чатиштириш орқали дунёга келган бу одам жуда узоқ яшайди. Афсуски, тескари қонуниятлар яна панд берди – ҳарчанд узоқ яшаса-да, унда ақл нишонаси йўқ. Тасвирлар бирин-кетин алмашар, ҳар бир сунъий етиштирилган одамда яшай олишига тўсқинлик қилувчи бир нуқсон намоён эди. – Ўтган йигирма йил мобайнидаги изланишлар натижасида мингдан зиёд мана шундай жонзот дунёга келтирилди, – деб давом этди олим. – Кўриб турганингиздек, муваффақиятлар билан енгилишлар нисбати теппа-тенг. Сирасини айтганда, ақл даражаси бугунги кун одамидан бир неча баравар юксак ва мангу умр кўрадиган одам яратиш фикри шу қадар жозибадорки, бу кўрганларингиз мажруҳларнинг ва ноқисларнинг дунёга келтирилишининг гуноҳу савоби ҳақида ўйлаб кўришга на вақт бор, на истак. Гуноҳ деганимизда, наинки бизнинг аралашувимиз туфайли дунёга мажруҳ бўлиб келган жонзотларни, балки уларнинг йўқ қилинишини ҳам назарда тутяпман – тасвирда кўрганингиз бу жонзотларнинг аксарияти ҳозир ҳаётда йўқ, баъзилари ўз-ўзидан ҳалок бўлган, баъзиларини эса азоб-уқубатга қолмасликлари учун ўзимиз йўқ қилганмиз. Эвтаназия 3 масаласи дунёда ҳануз ҳал қилинмаган муаммо бўлиб тургани чоғда, ушбу жонзотларни йўқ қилиш одам боласининг жонига қасд қилиш билан бараварми-йўқми, деган саволимиз ҳам ҳануз ечилмасдан қолмоқда. Табиийки, ҳаво мавжуд бўлмаган жойларда, сув остида, кучли нурланишларда, вулқонларнинг тубларида бемалол ишлай оладиган ва тадқиқотларимизга кўмак берадиган бир насл бунёд этилса, инсониятнинг кўп мушкуллари енгиллашган бўлур эди. Масаланинг эстетик томонларини ҳам ҳал қилишимиз, бутун дунёдаги барча халқлар билан биргаликда якдил қарорга келишимиз лозим – булар инсонми, инсон эмасми? Бугунги кунда тажрибахоналарда сон-саноқсиз жонзотлар устида турли-туман тадқиқотлар ўтказилмоқда, минглаб ҳайвонларнинг тана хусусиятлари, ички аъзолари, ҳар хил таъсирларга муносабати ўрганилмоқда. Биз бу жонзотларга илму фан тараққиёти йўлида қурбон қилиниши лозим бўлган тажриба материали деб қараймизми ёхуд инсон дебми? Тадқиқотларимиз янги, барҳаёт насл олиш йўлидаги заҳматлар сифатида олқишланадими ёки инсоният устидан ўтказилган ғайриинсоний тажрибалар деб лаънатланадими – бу савол ҳам очиқ қолмоқда... 2 DNA – Deoxyribose Nucleic Acid, яъни дезоксирибонуклеин кислота (ДНК), ҳужайра ичида жойлашган, организмнинг ривожланиши ва фаолияти дастурини назорат қилувчи, ўзида сақловчи ва авлоддан авлодга узатувчи, ҳар бир жонли вужуднинг ҳар ҳужайрасида бўладиган органик модда. 3 Эвтаназия – тузалмас касалликка мубтало бўлган одам боласини азобдан қутқариш учун дорилар ёрдамида ўлдириш. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling