Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman
МУРОЖААТ
«...Мен бу мурожаатимни оламдаги барча тафаккур қилувчи жонзотларга қарата йўлламоқдаман. Мазкур мурожаатни йўллашдан аввал, ўзимнинг яратилишим ҳақида кўп фикр юритдим. Исажон Султон. Боқий дарбадар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 20 Бутун бу теваракнинг мукаммал бир низом ва тартиб асосида ҳаракатланишини, набототнинг, сув ости дунёсининг, табиат ҳодисаларининг қатъий ва мукаммал ўлчовларини кўриб-англаб, мулоҳаза қилгач, мазкур силсила аро ўз ўрнимни топишга ҳаракат қилдим. Ўзимнинг мукаммал эканимни, бутун ер юзи ақл бовар қилмайдиган тарзда менга бўйсунаётганини, табиатда бундай тафаккур қобилиятига эга бошқа бир жонзот йўқ эканини кўрдим. Бироқ, нақадар мутафаккир эсам-да, Ер юзи ва Коинот ичра ўз аҳамиятимни англаб олишга қийналдим. Узоқ муддатли ва чуқур мулоҳазаларим сўнгида шуларни айтмоқчиман. Аввало, ушбу теваракнинг, самоларнинг, табиатнинг ва охир-оқибат фикрловчи инсон наслининг ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолиши эҳтимолдан ғоятда узоқ нарсадир. Бу оламни албатта к и м д и р яратгандир! Дунё – мислсиз эврилишлар, ўзгаришлар ва огоҳлантиришлар маконидир. Ҳар нарса, ҳар ҳодиса бир огоҳлантириш, бир тимсол бўлиб хитоб қилиб турмоқдадир. Бунчалар қувватли тартиб берилган ва қатъий қоидалар асосида ҳаракатланаётган табиат бизсиз ҳам мукаммал равишда ўз ҳаётида давом этмоқда, ўзгартиришларимизга ва кашфиётларимизга муҳтожлиги йўқ. Асрларни тўзғитиб эсаётган вақт шамолида инсон бунёд этган ҳар қандай нарса албатта бузилиб-пайҳон бўлиб кетмоқдадир. Ҳаёт учун қулайлик туғдиради деб ҳисобланган нарсалар табиатнинг мутлақ низомини бузмоқдадир. Атрофдаги ҳар бир нарсанинг низоми ва муроди бўлгани ҳолда, мен ўзимнинг мавжудиятимдан бир мақсад кўрмаётирман. Теваракдаги ҳар нарсанинг ҳосиласи бўлгани ҳолда, мен нима ҳосила беришим кераклигини билмайман! Бутун бу борлиқларни яратган к и м д и р менинг дунёга келишимни нечун истади, деган саволга ҳам жавоб тополмаяпман! Ўзимдаги мукаммал қобилиятлар, ғайриоддий хусусиятларнинг барча-барчасини мушоҳада этган ҳолда, уларнинг менга бежиз берилмаганини англасам-да, яратиш ва яратилиш каби улкан жараён ичида нималар қилишим кераклигини англай олмаяпман! Шу боис, бу маконни аввало Уни излаб топиш ва бутун олам яратилишининг сабабларини Ўзидан сўраш учун тарк этмоқдаман. Бу маконда бўлишим Унинг мени яратишдан кўзлаган иродасига мос келгани тақдирда, албатта қайтаман. Мос келмагани тақдирда эса, мос келадиган макон ва замон излайман...» Монитордаги тасвир ўзгаришлари тўхтади. Ҳамма жим эди – нотиқ ҳам, аҳли анжуман ҳам. Дунёнинг энг истеъдодли олимлари чуқур ўйга толишган, дунёвий интилишлару ташвишлар унутилган, бу барҳаёт одам излаётган ҳақиқатнинг ҳайбатидан қалблари ларзага тушиб ўтирар эдилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling