Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/53
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1415292
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   53
Bog'liq
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman

www.ziyouz.com кутубхонаси 
28
қушлар тилини билдиради, ҳодисаларни бўйсундиради... бирини сувда ёки ҳавода ҳаракатлана 
оладиган қилиб қўяди, бошқаси бир вақтнинг ўзида қирқ жойда ҳозир бўла олади, яна бири 
қудрат фаришталари билан, яъни зилзила ҳосил қилувчи, бўрон кўтарувчи, тошларни ёрадиган 
ўсимликларни қулоғидан тортиб чиқарувчи, шамоллар уфурувчи, сайёраларни ва юлдузларни 
маҳкам ушлаб турувчи бандалари (ёхуд Тангри таолонинг биз билмайдиган ва биздан яширилган 
бошқа жонзотлари) билан суҳбат қуради, бирига мангулик билан қўшиб ҳеч кимга ато этмаган 
билимларини беради ҳамда ўзининг пайғамбарларидан бирини у билан учраштирадики, барҳаёт 
бандасининг борлигидан одамзот фақат шундагина хабар топади... 
Буларнинг олдида дунё нима? Тараққиёт нима? Ҳаммаси бирлашганида ҳам оддийгина қум 
зарраси каби аҳамият касб этармикин? 
Ер юзида бундай мукаммалликка эришган неча киши бор эканини билмайман. Лекин, айнан 
шу йўл орқали – тафаккур ва илм орқали Яссавий ғорига кириб боришни, Ғавсул Ғиёс ким 
эканлигини билишни, чилтанлар билан суҳбат қуришни истайман. Нақшбандий билан 
дурадгорлик қилиб, Бухорий суҳбатларида қатнашмоқчиман. Беруний билан кўкка боқиб, ибн 
Сино қошида хасталиклар билан гаплашмоқчиман. Машраб билан пиёда кезиб, Темур 
ҳарбларини ўз кўзим билан кўрмоқчиман, Бобурнинг изтиробларини англаб, Тожмаҳалга бош 
қўймоқчиман.
Бутун шу тарихнинг руҳимда жўш уришини, томиримда қон бўлиб оқишини, юрагимни, 
ҳужайраларимни ана шу қон тўлдиришини хоҳлайман. 
Отажон, бу билимларни эгаллаб, ўша билимлар сари чуқур кетмоқчи эмасман, балки 
шуларнинг ҳаммасини ўрганиб, яна миллатимга ва ватанимга хизмат қилмоқчиман. Зеро, 
ўзингиз болалигимдан кулоғимга қуйганингиздай, то ёруғ дунёда эканман, қувончиму 
армонларимни, бахту саодатимни шу азиз халқиму миллатим билан, кўзимни очганимдан бери 
амал қилиб келаётганим тутумларию урф одатлари, одобию тарбияси билан битта менга эмас, 
бутун оламга минглаб дарслар берган мана шу оддий ва самимий кишилар билан баҳам кўриб, 
уларга хокисорлик билан бош эгмоқчиман, дуоларини олмоқчиман. Муборак зотлар эришган 
ҳикмат қопқалари халқимнинг дуосию Тангримнинг мустажоби туфайли очилишига аминман. 
Чуқур ўйлаб кўрсам, илдизлар деган гапнинг маънисига ақлим етаётгандай. Назаримда 
дилимнинг илдизлари шу ер ости булоқларига боғлаб қўйилгандай, узилса қурийдигандек.
Сиз имконингиз бўлса ёз ойларида келишингизни айтган эдингиз. Ҳозирча ёзни интиқлик 
билан кутяпман. Келганингизда фурсат топсангиз, дилимда ўйлаб юрган гапларимни сизга 
тўкиб солсам... агар хато қилаётган бўлсам, оталик ва мураббийлик марҳаматингиз билан тўғри 
йўлларни кўрсатсангиз, мабодо ўйларим маъқул бўлса, менга оқ фотиҳа берсангизу дуоингизни 
олсам, деб интизорман... 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling