Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman
www.ziyouz.com кутубхонаси
27 Жоҳилларнинг кўзига кичкина пастак ҳужралару қум босган шўрхок ҳовлидан бошқа нарса кўринмайди. Шу кичкина ҳужрада шу халқнинг битта боласи ўз тафаккури билан фазони қамраганини тасаввур қилиши маҳол. Бутун дунё маҳдудлик қоронғилигида экан, чўлу биёбондаги кишиларнинг ақл кучи нима сабабдан бунчалар кучли эканига ҳайратланаман. Авваллари жангу жадаллар ва шаҳарлар тарихига қизиққан бўлсам, эндиликда улардан ҳам юксакдаги тафаккур тарихи мени ўзига тортмоқда. Дунёвий илму фан тадқиқотларидан бошланиб самовий илмларгача қамраб олган ўша сўқмоқларда давом этмоқчиман. Менимча, бу айтганим ҳам маънавий бир мамлакатдир. Шундай бир мамлакатки, ҳеч ким у ерга ҳеч қандай қўшин билан кириб келолмайди. Кириб келса ҳам, саратон ҳароратида чўғда бозиллаб турган қумғону пастак лойсувоқ уйдан бошқа нарсани кўрмайди. Чунки, ҳамма ерда кўзга кўринмас Искандар девори бор. Унинг ортидаги фозиллар шаҳри, ундаги нафис мажлислар фақат шу ерда ўсиб-унган, шу маданият булоғидан қонган одамгагина намоён бўлади. Айтадиларки, бир шам атрофида уч парвона айланиб учмоқда эди. Улар шам алангасининг нима эканини билмоқчи бўлдилар. Биринчиси шам томон учди ва қайтиб келиб деди: «У – жуда ёруғ бир нарса экан!» Иккинчиси янада яқинроқ учиб борди, аланга унинг қанотларини куйдирди, қайтгач айтдики: «У – куйдирувчи бир нарса экан». Учинчиси аланга ичига кириб, оташ ичра ғойиб бўлди. Нимани кўрганидан ва нимани ҳис қилганидан ҳеч кимнинг хабари йўқ. Аслида у, нимани билишни истаган бўлса, ўшанга ета олди! Бундай билимларга эришувчилар ўзлари эришган билим ҳақида гапира олиш имкониятидан маҳрум бўладилар. Шу боис ҳам билувчи сукут сақлайди. Мен ана шу учинчи парвонага ҳавас қиламан. ...Теварагимиз рамзларга ва тимсолларга тўладир. Ҳар бир ўт-ўлан ақл қулоғига, сиз назарда тутган тафаккур боис, баланд овоз билан хитоб қилиб турмоқдадир. Тошларнинг ва жамики махлуқларнинг ҳам имон келтириб қичқиришини эшита олиш учун илм ва тафаккур керак. Инсонлар узоқ умр кўришни истайдилар, лекин бу оламда узоқ умр машаққат ва заҳматдан иборат эканини ҳам яхши биладилар. Дунёда узоқ муддат қолишни истаганлар тобора яқинлашиб келаётган кексалик заҳматларидан қутулиш йўлини тополмайдилар. Топганларида ҳам дунёнинг ўзи бир куни йўқ бўлиб кетишини идрок қилмайдилар. Ота, абадий дарбадарликка маҳкум бир одам ҳақида айтган ривоятингизни эслайсизми? Мен ҳозир дунёнинг ҳар бир мамлакатида, ҳар бир гўшасида, ҳалол ва имонли кишилар билан бир қаторда, ана шундай дарбадар инсонларни ҳам кўрмоқдаман... Шундай дарбадарликка мубтало бўлмасликнинг йўлларини изламоқдаман. Кун келиб, руҳим самоларга қараб йўл олганида, мукаммалликка эришган зотлар билан бир қаторда бўлишни орзу қиламан. Такомилга эришганлар нега сукут сақлаган эканлар? Тангрим ўз хоҳишини инсонлар хоҳиши билан бирлаштиришини биламан. У бир қулини меърожга, яъни фазо бўшлиқларига эмас, ундан ҳам юксакка – ўзининг аршига кўтаради. Унга «Дунёда истаганингча қол», дейди, қул эса бор-йўғи олтмиш уч йилгина яшашни афзал кўради. Бирига бутун бойликларини берадики, бойликлар у ўтган ерда ўзидан хабар бериб-нидо қилиб туради, жамики ҳайвоноту |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling