Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman
www.ziyouz.com кутубхонаси
26 саҳрою чўлларни эмас, жаннатмонанд мана шу юртни Ватан қилиб бериб, шу юртда дунёга келишимни истадики, бу ҳам ҳикматсиз эмаслигига ишончим комил. Ҳикматларининг яна бири шундаки, Парвардигори Олам баъзи инсонларини бошқаларга мукофот қилиб яратган. Баъзиларнинг дунёга келишлари, ҳаётлари бошқалар учун ўнлаб-юзлаб хайрлар келтиради. Сиздай кишини менга ота қилиб танлагани ҳам Тангримнинг менга бир мукофоти, марҳаматидир. Бутун оламга донғи кетган, инсоният тарихининг зулматларида нур таратиб турган улуғ мутафаккирлар ҳаётга келиб яшаб ўтган тупроқда олам юзини кўришимни ирода этганида яна бир ҳикмат, яна бир рамз кўраман. Не мукофотки, ҳақирлигимга қарамай, мени Ўзи севган, амалларидан Ўзи рози бўладиган халқ орасида бунёд этди. Балки мен Унга шу тилда мақбул сўз айта олишим учун мана шу миллатдан қилиб, шу тупроқда яратгандир? Улуғ Тангри дунёда ҳеч нарсани қолдирмайди. Ҳатто қиёмат келмасидан туриб ҳам водийу тоғларни, саҳрою қумларни, шаҳару қишлоқларни, маданиятлару тамаддунларни, сайёралару юлдузларни супуриб ташлайди. Энг қаттиқ ва мустаҳкам маъданлардан энг гўзал ва кўркам чечакларгача – ҳаммасини тупроққа қориштиради. Халқлару миллатларни, давлатлару элатларни ҳам тўзонга айлантиради. Бир куни ҳамма нарса туб-тубидан ўзгаради. Ер ер бўлмай қолади, осмон ҳам, тоғу уммонлар ҳам, набототу ҳайвонот ҳам, қуёш ҳам бўлмайди. Барча маданиятлар, тамаддунлар, инсон боласи эришган барча ютуқлар хас-хашакка айланиб йўқ бўлиб кетади. Ҳақиқатлар ва сирлар пардалари очилади, кўклардан фаришталар тушиб келадилар. У кунда биз бошқача кўринишда, бошқача бир шаклда бўламиз. Ана шу кунда мен ўз жонажон тупроғимда, ўз жонажон миллатим билан бирга бўлишни орзу қиламан. Менга юрт шу имонимни ҳимоя қилишим, уни ёт таъсирлардан сақлай олишим, шоядки Тангрим фарзанд ато этса, уни айнан шу руҳда, айнан шу ҳақиқатлар билан тарбиялашим учун керак. Шу жойда Имон билан Ватан деган нарсаларнинг бирлашганини кўраман. Зотан, руҳ танасиз бу дунёда мавжуд бўла олмаганидай, имон ҳам Ватансиз мавжуд бўла олмаслигини кўраман. Ватаним дея жон таслим қилганлар, «Эй Ватан» дея денгиздай тўлқинланган халқлар, душман тажовузи остида «Ватан» дея қирилиб кетган минглаб инсонлар тақдирида шуларни кўраман: улар бир парча тупроқ учун эмас, бу тупроқларда унган дов-дарахтлару бағридаги маъданлар учун эмас – айнан шу – имонининг ва миллат руҳининг қўрғони бўлгани учун ҳам жон таслим қилганлар, деб ўйлайман... * * * Менинг назаримда, бу тупроқлар ўзининг сирларини ҳаммага ҳам очавермайдигандек туюлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling