Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman
www.ziyouz.com кутубхонаси
22 – Pharaoh, i am Mahes. («Фиръавн», мен – «Махес».) – Mahes, i am Pharaoh. Report me about the situation! («Махес», мен – «Фиръавн». Вазиятни маълум қилинг) – Pharaoh, course is forty five, altitude is thousand miles. («Фиръавн», курс қирқ беш, баландлик минг мил). – Ok. Continue the fly. («Яхши. Учишда давом этинг»). Ер юзидан бир неча юз километр баландликда, яқин фазо кенгликларида жим айланаётган ўнлаб сунъий йўлдошларнинг кузатиш қурилмалари ҳам Ердан олинган буйруқ асосида ўз «кўз»ларини Гоби томонга тиккан, илм-фаннинг турли янгиликларини мужассам этган мураккаб техника ҳозир саҳро узра учиб бораётган ҳарбий учоқларнинг йўналишини қайд этиб, маълумотларни Ердаги учишни бошқариш марказига пайдар-пай билдириб бормоқда эди. Орадан икки соат ўтганига қарамай, кутилган натижага ҳали ҳеч ким эришолмади. Яқинлашаётган офат ҳақидаги хабар учоқларнинг пилотларига ўз вақтида етказилган бўлса-да, булар турли оғир шаротларда жанг қилишга мўлжалланган ҳарбий машиналар бўлгани боис, бўрон ҳеч кимни ташвишлантирмаётган эди. – Mahes, I am Pharaoh. If target detection inform as soon as possible. Turn on tracking system. («Махес», мен – «Фиръавн». Нишонни кўрган заҳотингиз хабар беринг. Таъқиб тизимини ёқинг). – Yes, sir. (Хўп бўлади, сэр). – Report the air speed. (Учоқ тезлигини билдиринг). – Air speed is two hundred twenty miles. (Учоқ тезлиги соатига икки юз йигирма мил). – Ok. (Яхши). – Mahes, the sand storm is approach to you. Angle is sixty six degrees, storm speed is thirty eight miles. («Махес», сизга қум бўрони яқинлашмоқда, олтмиш олти даража, бўрон тезлиги ўттиз саккиз мил). – I see. (Тушундим...) Гоби бўйлаб жунбишга келаётган бўроннинг илк учини биринчи бўлиб «Ваҳший»нинг учувчилари пайқадилар. Ғайритабиий сарғиш-қизғимтир булут ердан кўкка ва чапдан ўнгга, кўз етадиган ерга довур энлаган ва бу қум бетиним чирпирак бўлиб айланганча тобора юксалиб бормоқда эди. – Pharaoh, we see the approaching of sand storm. («Фиръавн», биз қум бўрони яқинлашаётганини кўряпмиз). – Mahes, please continue the performance of tactical task. And report the information about the storm. («Махес», жанговар вазифани бажаришда давом этинг. Бўрон вазияти ҳақида билдириб туринг). – Yes, sir... (Хўп бўлади, сэр...) * * * «Фиръавн» – аслида, қудратли бир мамлакат ҳарбий разведкаси бошлиғининг махфий исми бўлиб, ҳозир у сунъий йўлдош алоқа марказининг зирҳли ертўласида ўтирар, унинг қаторида яна ўн икки киши турли манбалардан келаётган маълумотларни таққослаш билан банд эдилар. Гобидаги Инсон такомили маркази тадқиқотлари кўп йиллардан бери шу ҳарбий қисмнинг назоратида ва ҳомийлигида эди. Илм-фаннинг асосий мақсадларидан фарқли ўлароқ, генетика |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling