Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman
www.ziyouz.com кутубхонаси
31 Сомон амири шон-шуҳратни яхши кўрадиган одам эди. Бу беозор махлуқнинг саройга олиниши албатта унинг обрўсини оширарди. Дарҳол аскар юборилди, борганлар ҳақиқатан ҳам девор харобалари ёнида ғалати тошбақани топишди, лекин чўпон айтган номаълум кишини учратишмади. Аслида ўша сирли одам ҳақидаги гап-сўзларнинг ўзи шубҳалироқ эди: тошбақадай имилловчи махлуқни ким ҳам етаклаб юрарди? Мўъжизага атаб махсус бир хона бино қилинди, унинг саҳни мармардан эди, жило берилган мармарлардан ҳовузча ҳам ясаб қўйилган эди. Тошбақа ана шу хонага жойлаштирилди. Қўшниларга қарши урушларнинг маслаҳатлари, салтанат машваратлари айнан шу жойда ўтказилар, мўъжиза тошбақа эса муқаддас нақшларини кўз-кўз қилганча, асрий сокинлиги ила гўё гап-сўзларга қулоқ солаётгандай, бу ерда қилинган дуоларнинг ижобат бўлишига сабабчидай эди. Дарҳақиқат, тошбақа дарагини эшитган кишилар бутун теваракдан оқиб кела бошладилар. Араб ёзувини унча-мунча тушунадиганроқлар уни кўриб саросимага тушдилар. Ҳатто кўзларида дув-дув ёш ила фарёд урганлар бўлди. Юзлаб кишилар шу тошбақа туфайли имонга келиб, Аллоҳ таолонинг динига кирдилар. Буларнинг бари амирга хуш ёқар, фароғат бахш этар ва ўзини ҳатто соҳибқирон Искандардай хаёл қилар эди. Боз устига, ғоятда узоқ умр кўрадиган ва одамни ҳайиқтирадиган қисмат соҳиби бўлмиш бу махлуқ кишида фалсафий хаёлларни ҳам уйғотарди. Чунки у ўзининг қисматини ортмоқлаб юрган кишиларни эслатарди. Ёхуд гуноҳлари елкасига юкланганларнинг тимсоли бўлиши ҳам мумкин – балки қиёмат кунида кимлардир ўз гуноҳларини елкасида худди шу беозор махлуқ сингари ортиб юрар? Гуноҳларидан ҳам кўра... илмларини дейиш балки тўғрироқ бўлар? Чунки, барча халқларда ва барча замонларда тошбақага донишмандлик рамзи ўлароқ таъриф бериб келинмоқда-ку? Илмларини елкасига ортмоқлаб юрган, аммо у илмлардан самар топмайдиган, ғоят узоқ умр кўрадиган имилловчи бир жонзот... Шаъбоннинг бошларида тошбақага нимадир бўлди, у овқат емай қўйди. Ўтларнинг турли- туманини олдига солиб кўрдилар, сувини алмаштирдилар. Ҳатто ҳовузга муқаддас булоқ сувидан ҳам қуйдилар – тошбақа қараб қўймади. Ғамгин нигоҳини бир нуқтага тикканча қимир этмай ётаверди. Унинг ғамгинлигининг, бундай қисмат ила яратилишининг боисини очиқ-равшан қилиб изоҳлаб берадиган биронта кимса топилмади. Ниҳоят, бу ҳодиса ҳам дунёдаги барча ҳодисалар сингари якун топди – бир кун тонгда машваратхонага кирганлар табиат қонунларига зид ўлароқ пайдо бўлган тошбақанинг жон таслим қилганини кўрдилар. Одамлар уни кўмишга келганида иккилана-иккилана, ҳурмат- эҳтиромини жойига келтириб, бир тепалик устига кўмиб, устига туғ қадаб қўйдилар. Йиллар ўтиб, тошбақа ҳақиқатини биладиган авлод дунёдан ўтиб кетди. Кейинги авлод эса фақатгина ривоятлардан эшитиб катта бўлди. Тошбақа кўмилган ердан бир дарахт ўсиб чиқди, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling