Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/53
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1415292
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   53
Bog'liq
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman

www.ziyouz.com кутубхонаси 
32
гужумга ўхшагани билан унинг баргларидан сув томчилаб турарди, лекин бу сув аччиқ ҳамда 
тахир бўлгани боис лаб ҳўллашга ҳам ярамади.
Сувсиз, қурғоқчил бир ердан дарахт ўсиб чиққани бежиз эмас, шу боис кишилар у ерга 
бориб ҳожатларини сўрай бошладилар, гужум шохларига турли латталарни боғладилар. 
Ишонувчан кимдир эса тошларни қалаштириб бир дахма қурди, ўзи эса у ернинг шайхи бўлиб 
олди. Кейинги йилларда у ер Бобо Тошбақа мақбараси деб аталадиган бўлди, тошбақапарастлар 
кўпайди. 
Авомнинг, айниқса ҳарбу зарбларда умрини ўтказган кўчманчи кишиларнинг 
эътиқодларини тушуниш қийин эмас – уларнинг бу эътиқодининг замирида ҳам Аллоҳга ўзига 
хос муҳаббат яшириндир. Теградаги мўъжизалар кишининг ақлу шуурига хитоб қила бошлаши 
учун муайян бир билим ҳамда даража лозим. Авом кундалик ҳодисаларни туғилганидан буён 
кўра-кўра кўникиб кетгани учун ҳам, ғайриодатий ҳолатгина унинг онгига қаттиқ таъсир 
қилади. Теградаги ҳар бир нарса «мана-ман»деб қичқириб турса-да, кишилар бу нидоларни 
эшитмайдилар, аммо қалблари ғайриодатий нарсадан дарҳол қўрқувга тушади. Ғайриодатий 
ҳолат бир нарсанинг даракчиси эканини сезади кишининг қалби.
Одамлар у ерга келиб, чироқ ёқадиган ва ҳожатларини сўрайдиган бўлдилар. 
...Бобо Тошбақа мақбараси Марв яқинида деган тахминлар бор. Айнан шу атрофда Сомон 
шаҳрининг қолдиқларининг топилиши ҳам буни исботламоқда эди. Сомон шаҳри эса араблар 
Шаҳри Ҳайбар деб ном берган, одам боласининг кўзидан яширинган саодат шаҳри ёнида экани 
тарихдан маълум. 
ШАҲРИ ҲАЙБАР 
Поёнсиз сариқ қумлар аро шамол тентирайди. Тўзғитади, айлантириб-сочиб ўйнайди, 
шўхлик қилади. 
Баҳорда бу ҳадсиз саҳрода ёмғирлар ёғади, қумлар жўшиб-жонланади, ранго-ранг майсалар 
гиламдай бўлиб, эпкинларда тўлқинланади. 
Саратоннинг қизғиш, яллиғланувчи жазирама осмонида гоҳ-гоҳ жонзотларни умидлантириб, 
оқ ва кулранг булутлар адашиб келиб қолади. Қум аро униб чиққану ипдай ҳолида сарғайиб-
қувраган гиёҳлар олов эпкинида ҳилпиллайди. 
Беш йилдирки, бу саҳро барханлари аро бир тадқиқотчи афсонавий мангулик шаҳрини излаб 
кун ўтказади. 
Юзларча чақирим шарқда қозоқ чўпонларининг ўтовлари бор. У ерга эски-туски 
аробалардан ташқари, ҳафтада бир кўчма дўкон ҳам келиб туради. Кўчма дўкон тадқиқотчининг 
ҳомийларидан егулик, сув, ширин ҳидли қоғоз сочиқларгача олиб келади, кучли «Тойота 
Лэндкрузер» ҳафтада бир қозоқ ўтовига бориб-келиб туради. Чодирда қуёш ҳарорати билан 
ишлайдиган митти электр генератори, сунъий йўлдош антеннаси ва кичкина ноутбуккача – 
ҳамма нарса ҳозиру нозир. 


Исажон Султон. Боқий дарбадар (роман) 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling