Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman
www.ziyouz.com кутубхонаси
33 Дунёда иккита яширин шаҳар бор. Бири – тахминан Бобил ҳудудларида кўкларга кўтарилган Боғи Эрам бўлса, иккинчиси – Осиё чўлларида инсон боласи кўзидан ниҳон Ҳайбар шаҳри... Ҳар икки шаҳар ҳам инсонлар кўзига ўқтин-ўқтин кўриниб туради. Баъзан бир неча дақиқа, баъзан бир неча соатга аниқ-ойдин кўринади. Эрам боғлари аслида афсонавий Ҳефсимания осма кўшкларидир деган даъволар, ер юзида жаннат муқобилини бино қилишга уринилгани учун ҳам осмону фалакка олиб чиқиб кетилган ёхуд қай бир сиру синоат ила инсонлар кўзидан яширилган, деганга ўхшаш фикрлар бир неча юз йилки, олимларни ва қизиқувчиларни саҳроларда бесамар кезишга ундайди. Умрибоқий ва масъуд одамлар макони бўлмиш абадият шаҳри – Ҳайбар ҳақида эса тадқиқотчилар ихтиёрида жуда оз манба бор. Бу манбалардан бирида унга «Искандар девори ортидаги шаҳар» деб таъриф берилган. Бошқасида эса фозиллар шаҳри деб номланган. Яна, андалусиялик бир ўрта аср сайёҳининг қисқа таассуротлари. Бор-йўғи шу, холос. ...Бу шаҳар чинларнинг хангзу (чангзу) қабиласининг босқини пайтида ғойиб бўлган, деган тахмин бор. Бироқ, у маҳаллар шаҳарнинг номи бошқа бўлган, Ҳайбар исмини унга араблар берганлар. Аллоҳ таоло юборган ҳақ дин ғалабасининг тимсоли бўлмиш бу шаҳар номини истило қилинган бошқа ўлкадаги бошқа бир шаҳарга беришга ва иккинчи, сохта Ҳайбарни бунёд қилишга ундаган нарса, балки ўша ғалаба уйғотган фахру сурурдир? Билиш қийин... Лекин, милоддан бир неча аср аввал бу тупроқларга бошқа душман – хангзулар ҳужум қилгани ҳам ҳақиқат. Икки маданият тўқнаш келгани он, аслида инсониятга улуғ мутафаккирларни етиштириб берган бу қабилаларнинг ваҳшати қадим элатлар учун қўрқинч бўлиб туюлгани бор гап. Узун ўрилган сочларини ҳилпиратиб, қийқира-қийқира келаётган хангзунинг қиёфаси, яъжуж-маъжуж келаётир, деган хаёлга етаклаши табиий. Бироқ, яъжужлар ва кейингилар – араб ривоятлари, ҳақиқий ривоятлар эса уларнинг соясида қолиб кетган. У – фаровон, обод, адолат шаҳри бўлган. Халқ, хангзу тимсолида бостириб келаётган жаҳолат қаршисида не қиларини билмай довдираб қолган маҳал. Ҳали-ҳозир улар шаҳарга ёпириладилар. Ҳатто отларининг туёқлари остидан кўтарилган чангу тўзон ҳам кўрина бошлади. Ўша маҳал биёбон ичидан икки киши чиқиб келади. Бири узун бўйли, сочлари елкасигача ўсган, ялангоёқ, иккинчиси эса нуроний бир чол эди. Ялангоёқ одам шаҳарнинг кунчиқиш томонидан келади, тепалик устига чиқиб ҳеч нарса қилмасдан ўтиради. Чол кунботиш томонидан келади, шаҳарнинг энг баланд мақбараси устига чиқади, Кўк Тангрисига ҳамду санолар айтади. Шу қадар узоқ ибодат қиладики, тиззалари шилинади. Қўллари қотиб қолади. Шундан сўнг нима юз берганини ҳеч ким билмайди. Шаҳардагилар ҳеч нарсани сезмайдилар. Мана ҳозир етиб келиб деворларни ва дарвозаларни бузиши, ҳайқира-ҳайқира эркакларни ва кексаларни ўлдириб, болаларни ва аёлларни асир олиши кутилган аскардан дарак бўлмайди. Ҳатто чанг-тўзон ҳам кўздан ғойиб бўлади. ...Хангзу лашкарбошиси Ҳайбарни етти кун излайди. Еттинчи куни у кунботар томонда намоён бўлади. Мўрилардан осмонга кўтарилаётган тутун, ёнбағирларда ўтлаб юрган қўй- қўзиларгача аниқ кўринади. Лашкар тун бўйи йўл босади. Субҳ юз кўрсатганида уфқда ҳеч қанақа шаҳар қиёфаси кўринмас эди. Хангзулар ҳангу манг бўлиб қоладилар. Сўнгра эса, «бу кўрганларимиз сароб», |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling