Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/53
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1415292
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   53
Bog'liq
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman

www.ziyouz.com кутубхонаси 
41
зарралар мавжудлиги фан томонидан ўтган асрда исботланган эди. Тахминларга кўра Коинот 
ҳам ўзининг аксидан, яъни анти-Коинотдан иборат. Фазонинг қаеридадир Коинот ва анти-
Коинот бирлашгани ва бир бирини узлуксиз акслантиргани фазонинг чексизлиги назариясига 
ойдинлик киритиши мумкин. Бугунгача махсус шароитларда олиб борилган тажрибаларнинг 
натижаси ўлароқ, умри сониянинг миллиондан бир улушига тенг бўлган анти-электрон ва 
анти-протон зарраси ҳосил қилинди! Ҳозирча бундай зарра табиий шароитда нималарга олиб 
келишини тахмин қилиб бўлмайди, чунки анти-зарра анти-муҳитдагина мавжуд бўла олади...» 
 
«...Ўлим тўшагида ётган барҳаётликка даъвогар ёзувчи, Нобель мукофотининг лауреати 
Гарсиа Маркес ўзининг видо мактубини эълон қилди. Машҳур ёзувчи бир неча ойдирки, саратон 
касалидан азоб чекмоқда...» 
МУТАФАККИРНИНГ ВИДО МАКТУБИ 
«Мабодо Тангри Таоло менинг тақдиримдан кўз юмса-ю, латта монанд ҳилвираб қолган шу 
вужудимга яна бир парчагина ҳаёт ҳадя этсайди, ҳойнаҳой, ўйлаётганларимнинг ҳаммасини 
айтмасам ҳам, гапираётганларимнинг ҳаммасини ўйлаган бўлардим.
Шунда... теваракдаги нарсаларни нархларига қараб эмас, қийматига қараб баҳолардим. 
Кўзим юмуқ маҳалда ўтказилган ҳар бир дақиқада ёруғликнинг олтмиш сониясини 
йўқотаётганимни идрок этган ҳолда камроқ ухлаган, кўпроқ орзу қилган бўлардим. Қолган 
ҳамма тўхтаб турган маҳалда юрар, ҳамма ухлаётган маҳалда ухламасдим. Бошқалар 
гапираётганларида, уларнинг гапларини худди шоколадли музқаймоқнинг ажойиб мазасидан 
лаззатланган каби, лаззат ила эшитган бўлардим. 
Агар Тангри Таоло менга яна бир он ҳаёт берса... камтарроқ кийинган, қуёшнинг иссиқ 
нурларига фақатгина танимни эмас, қалбимни ҳам тоблаб ётган бўлардим. Эй Парвардигорим! 
Агар менда юрак бўлсайди, барча нафратларимни музга ёзиб, қуёш чиқишини кутардим. Уйқум 
билан (Ван Гогнинг орзуси) юлдузларга ҳуррият поэмасининг сувратини чизардим, озодлик 
қўшиғи эса менинг Ойга қилган туҳфам бўлиб қоларди. Тиканларининг аччиғини ва 
гулбаргларининг қирмизи ўпичларини ҳис қилиш учун кўзёшларим билан атиргулларни 
суғорардим. 
Эй Қодир Эгам! Агар яна бир парчагина ҳаёт бўлаги танимда қолсайди, бир кунимни ҳам 
теварагимдаги ўзим суйган инсонларга уларни севишимни айтмасдан ўтказмасдим. Мен учун 
қийматли бўлган ҳар бир кишини муҳаббатимга ишонтирган, муҳаббатни севиб яшаган 
бўлардим. Қартайганда дилни муҳаббат тарк этади деб адашганларга, муҳаббатни тарк 
этганлари учун қарилик келишини тушунтирардим. 
Болакайларга қанот ҳадя қилар, аммо учишни ўзлари ўрганишларига имкон берардим. 
Қарияларни эса, ажал кексалик туфайли эмас, хатолар ва янглишишлар туфайли келишига 
ишонтирардим.
Инсонлар, мен сиздан шу қадар кўп нарса ўргандимки... лекин англаганим энг буюк ҳақиқат 
– бутун олам тоғларнинг чўққиларида яшашни истар экан, ҳақиқий саодат у ерда яшаш эмас, у 
ерга кўтарилишда экан!


Исажон Султон. Боқий дарбадар (роман) 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling