Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc
БЎРОНДАН ЎН БЕШ ДАҚИҚА АВВАЛ
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman
БЎРОНДАН ЎН БЕШ ДАҚИҚА АВВАЛ
Профессор Зиё хабарларнинг қолган қисмини ўқишга улгурмади, учувчилар хонасининг эшиги очилиб, стюардесса қиз кўринди, у жилмайганча ҳаммадан камарларни боғлашларини илтимос қилди, сўнг эса ҳаво ёстиқчаларидан қандай фойдаланиш, ҳалокат чоғида ўзини қандай тутиш ҳақида тавсиялар берди. Профессор бетоқатланиб, қиздан нима гаплигини сўради. Исажон Султон. Боқий дарбадар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 43 – Бўрон яқинлашиб келяпти, – деб жавоб берди қиз. – Лекин учувчиларимиз маҳоратли, озгина ёқимсиз чайқалишлардан бошқа ҳеч қандай безовталик сезмайсиз, жаноб. Профессор унга жилмайиб бош ирғади-да, дарчадан қаради. Учоқ уммондан ўтиб, материк ҳудудига кирган эди. Пастда сийрак туман бўлгани боис ҳеч нимани кўриб бўлмасди. Учоқ канотларидаги қудратли моторларнинг бир маромда ишлаши унга ишонч бахш этди. Лекин, уфқда аллақандай тушунарсиз булут пайдо бўлган, у нима сабабдандир қизғимтир-сарғиш тусда бўлиб, боз устига, шитоб билан ёйилиб бормоқда эди. * * * Ҳавонинг турли таъсирлари натижасида эфирда пайдо бўлаётган шитирлашлар ва шовқин аро тўсатдан «Ваҳший» яна алоқага чиқди: – «Фиръавн», мен «Махес». Нишонни кўряпман. – «Махес», сизни тушундим. Нишон йўналишини ва тезлигини билдиринг. – «Фиръавн», у жанубий йўналишда ҳаракатланмоқда, масофа беш мил. – «Махес», махсус тизимни ёқинг. – Тушунарли. – «Махес», нишонни кузатяпсизми? – Ҳа, кузатувда. – Тушунарли, ракурс икки тақсим тўрт! – Сизни тушундим. Орқа томондан яқинлашмоқдамиз. – Ёнилғи миқдори? – Уч тонна. – Тушунарли, йўналиш ўнгга икки юз йигирма! Нишонгача масофани билдиринг. – Масофа уч ярим мил. Нишон – баланд бўйли, ёш ва забардаст, ялангоёқ бир йигит бўлиб, у бошини эгганча кунботар томонга кетиб бормоқдайди. Кетма-кет бошқа ҳарбий учоқлар ҳам уни пайқадилар, улар ҳам ўз марказларидан шундай буйруқ олганларига шубҳа йўқ эди – барча тизимларини жанговар ҳолатга келтирганча тезликларини ошириб, нишон кетиб бораётган жой сари йўналдилар. Бу орада «Ваҳший» билан радиоалоқа давом этмоқда эди: – «Махес», мен – «Фиръавн», нишонни кўряпсизми? – Кўряпман, мўлжалда тутиб турибмиз. – «Махес», нишон йўналишини билдиринг. – Нишон ўша йўналишда ҳаракатланмоқда, кунботарга кетиб бормоқда. – Икки милгача яқинлашинг. – Тушунарли. – «Махес», мен – «Фиръавн», ўт очишга ҳозирлик кўрилсин, тайёр туринг. – Тушунарли. Форсажга рухсат беринг. – Форсаж фақат буйруқ билан! – ... «Махес», нишонни «ушлаб» турибсизми? – «Нишонни тутган ҳолда» учиб боряпмиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling