Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/53
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1415292
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53
Bog'liq
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman

www.ziyouz.com кутубхонаси 
52
сарин ва енгил, гулларнинг ислари анқиб турар, авлиё эса сажда қилган ҳолида жонини Ҳаққа 
топширган, балки кўпчилик орзу қиладиган гўзал ўлим эди бу. 
Олтой тизмаларининг этагидаги Отгон-Тенгри Уул водийсидан юз эллик чақирим 
масофадаги Инсон такомили маркази жойлашган ерни ҳам қум теп-текис босиб тушган эди. 
Қум узра гоҳ кўриниб-гоҳ кўринмовчи улкан тўмтоқ қурт – олғой-хорхой, тушунарсиз равишда 
имиллаб ўрмалаб борарди.
...Тенериф саҳроларида яна бир баҳайбат тошбақа пайдо бўлди, у ортмоқлаб олган тошнинг 
узоридаги нақшлар муқаддас ёзувларни эслатарди... ким билсин, балки яна минглаб кишилар 
шу ёзувни кўриб, имонга келсалар не ажаб? 
Саҳрода ҳеч қандай из қолмади, барчаси худди тарих каби супурилиб кетди.
Шамол лўлилар карвонини ҳам қум билан тамоман кўмди, уларнинг аёллари, болалари ва 
ҳатто уловлари ҳам қалин ва оғир қум қатлами остида қолиб кетдилар.
Лўлилар карвони кўмилган жойдан юз эллик километр ғарбда улкан учоқ қолдиқлари саҳро 
бўйлаб сочилиб кетган эди, қум уларни ҳам теп-текис қилиб босиб тушди. Қараган кўзга шу 
топда ҳеч нарса кўринмас, уфқларга қадар сарғиш-қизғимтир қум энлаб ётарди: на учоқ, на 
учоқнинг йўловчилари ва на Профессор Зиё...
ХОТИМА 
Янги очилган қум саҳифасида саҳро бўйлаб бир банда ёлғиз кетиб бормоқдайди. 
У баланд бўйли, узун сочлари елкасига тушган, ялангоёқ бир одам эди. 
Бу одамни кейинги асрларда янада кўпроқ эслайдилар. Уни гоҳ дарбадарликка маҳкум 
инсонларнинг, гоҳо эса тақдирларнинг ва халқларнинг тимсоли сифатида тилга оладилар. 
Ва унга Боқий дарбадар деб ном берадилар. 
ЎЙЛАШГА УНДОВЧИ АСАР 
 
«Боқий дарбадар»нинг жанрини муаллиф роман деб белгилабди. Эҳтимол, айни ҳол диди 
анъанавий романлар руҳида тарбият топган ўқувчида эътироз уйғотар ҳам. Ахир, бунда яхлит 
бир воқеа бўлмаса, кўп планли сюжет асосида воқеликнинг кенг эпик манзараси 
тасвирланмаган бўлса, марказида қаҳрамон турмаса... – нимаси роман?! Жаҳон адабиёти 
тажрибаларидан, хусусан, Ғарбда ярим асрлар илгари бошланган “янги роман” бобидаги 
изланишлардан озми-кўпми хабардор ўқувчида эътироз туғилмасаям керак. Зеро, «Боқий 
дарбадар»да анъанавий эпосга хос воқеабанд сюжет ўрнида сиртдан бир-бирига боғланмай 
турли макон ва замонда, гоҳ реаллик, гоҳи хаёлотда кечувчи воқеалар тасвирланган, марказида 
рисоладагидек қаҳрамон турмаган бўлса-да, уларни бир нарса – ҳаётнинг маънисию башарият 


Исажон Султон. Боқий дарбадар (роман) 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling