Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/53
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1415292
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   53
Bog'liq
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman

BOENG 787 DREAMLINER. 
БЎРОНДАН ЎН ДАҚИҚА АВВАЛ. 
Орадан ўн дақиқа ўтганида, бағрига Профессорни ва уч юз чоғли йўловчини олган баҳайбат 
Boeng Dreamliner учоғи бўрон ҳудудига етиб келди. 
Метеокузатув марказларининг тахминлари ҳақ бўлиб чиқди, Атлантика уммонидан то Осиё 
соҳилларигача бўлган ҳудудда мисли кўрилмаган шамоллар ва гирдоблар пайдо бўлган, айни 
пайтда Тинч, Ҳинд ва Шимолий муз уммони устидаги ҳаволар ҳам Гоби томонга сурила 
бошлаган эди. Шамолнинг йўли қинғир-қийшиқ илон изини эслатарди – Атлантиканинг уфққа 
қадар энлаб ётган охири кўринмас сув ҳудудларидан бошланган бу ғалаён негадир Ўртаер 
денгизининг жазирама ҳудудини четлаб ўтмоқда, абадий музлар ўлкасида ҳосил бўлган 
эпкинлар эса, асрий қорларни тўзғитиб ва музтоғларини синдириб, йўлида қуюнлару 
қасирғаларни ҳосил қилганча, улкан жонли илон сингари саҳро сари ҳаракатланмоқда эди. 
Япония томонда эса тескари ҳаракат рўй берди – дунёнинг бу четида ҳосил бўлган эпкинлар 
ҳам бошқа бир илон сингари Гоби томонга тобора зўрайиб борувчи шиддат ила интилар, чўл 
узра туриб қолган қайноқ ҳаво юқорига кўтарилиб, тепа қатламларда тескарисига эсувчи янада 
кучлироқ бошқа эпкинларни ҳосил қилган эди. 
Эни етмиш-саксон, юксаклиги ўн километрга етган улкан айланувчи қуюнлар – илон 
бошлари ўзида мислсиз қувватни жамлаган эди. Инсонлар нафас оладиган ва майин эсганида 


Исажон Султон. Боқий дарбадар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
46
роҳат келтирадиган бу неъмат тўсатдан шаклу шамойилини ва яратилиш мақсадини ўзгартириб, 
офатга айланган, бўрон марказида ҳавонинг юқори ўрлаши оқибатида ўнлаб ана шундай 
гирдоблар ҳосил бўла бошлаган, қуюнларнинг ўзагида шамолнинг эсиш тезлиги сонияда икки 
юз метргача етган эди. 
Қуюнларни четлаб ўтиш мақсадида, Boeng Dreamliner учувчилари ва учишни бошқариш 
маркази мутахассислари янада юқори кўтарилишга қарор қилдилар – бу учоқ ўн икки 
километргача кўтарила оларди, бўронларнинг баландлиги эса одатда ўн километрдан ошмас, 
бундай юксакликдаги эллик беш даража совуқда ҳаво совиб, қуюн шиддати ўз-ўзидан пасайиб 
кетар эди. Кучли моторлар зўриқиб гувиллади – учоқ бу қадар юксакликка тиккасига кўтарила 
олмас, кўтарилиши учун яна юз эллик километр масофани учиб ўтиши керак эди. 
...Бу орада ахборот агентликлари бир файласуфнинг Маркеснинг мактуби ҳақидаги 
фикрларини, ортидан унинг ўзининг баёнотини ҳам тарқатди. 
Файласуф, бу дунёда шу қадар билим ва тажрибадан ташқари, фавқулодда фикрий қувватга 
эга бўлган Маркесдай кишининг дунёдан кетар чоғи бундай гапларни айтишига шубҳа 
билдирган эди.
Ортидан келган хабарда Маркес бундай видономани ёзмаганини, бедаво дардга гирифтор 
эканига қарамасдан, мабодо ўлим они яқинлашганини сезгани тақдирда ҳам сафарга жим, лом-
мим демасдан жўнашини айтган эди. 
* * * 
Лўлилар карвонбошиси саҳрода итини эргаштирган бир девонаваш одамни кўрди, у 
ялангоёқ, сочлари ўсган, қўлида асо, кунботар тарафга – ғарбга қараб илдам кетиб борарди. 
Бу тани хокийнию руҳи равонни на қилай, 
Бўлмаса қошимда жонон, бу жаҳонни на қилай? 
 
Уройинми бошима етти беҳишту дўзахин, 
Ломакондан хабар олдим, бу маконни на қилай? 
 
Бу – сароб эди, лекин шу қадар ҳаққоний ва аниқ эдики, карвонбоши ортига тисарилди. Уни 
бошқалар ҳам кўрдилар, аммо карвонбоши қатъий қилиб: 
– Кўрганингиз сароб, ишингизда давом этинг, – деб буюрди. 
Ва тескари томонга ўгирилганида, осмон бўйи келадиган, еру кўкни энлаган бир қуюннинг 
шу томон ёпирилаётганини кўрди. 
* * * 
Бўрон олдидан содир бўлган ғалати ҳодисалар Авлиёни ҳам четлаб ўтмади.
Итини эргаштириб кетиб бораётган мажнунваш кишини у ҳам кўрди, фарёдини ҳам эшитди:
 
Ажаб Мажнун эрурман, дашт ила саҳрога сиғмамдур, 


Исажон Султон. Боқий дарбадар (роман) 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling