Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/53
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1415292
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53
Bog'liq
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman

www.ziyouz.com кутубхонаси 
49
 
Кимга ондин ҳосил ўлса муддао, 
Лутф этиб Фонийни ҳам қилса дуо. 
 
Айла онинг ҳам дуосин мустажоб, 
Иккимизни оллидин олғил ҳижоб. 
 
Табъима тушса хато бирла зилал, 
Килкима саҳв ўлди эрса ё халал. 
 
Лутф ила, ё Рабки, борин афв қил, 
Номаи аъмолидин ҳам маҳв қил. 
 
Ҳар паришон сўзки ёздим, ё Карим, 
Баридин астағфируллоҳ, ал-азим. 
Буюк истеъдод ва бемисл фикрий қувват ҳосиласи бўлмиш бу мисралардан орттириб сўз 
айтиш маҳол эди.
Дунёдан кетар кишининг бундан марғуброқ сўз айтиши ҳам маҳол эди.
Профессор Зиёнинг кўзларига ёш қуйилиб келди. Ёдида эса улуғ мутафаккирнинг сўнг 
мисралари худди қуюн каби чирпирак бўлиб айлана бошлади: 
 
Ҳар паришон сўзки ёздим, ё Карим, 
Баридин астағфируллоҳ, ал-азим...
8
 
БЎРОН 
Бағрида раҳмат ёмғирларини олиб келувчи булутларни ҳайдаб эсадиган шамол бу гал бошқа 
булутни – фалокат булутини олиб келмоқда эди. 
Уммон устида у шу қадар зўрайдики, баландлиги ўттиз метрлик тўлқинларни ҳосил қилди, 
соҳилга яқин жойларда эса гирдоблар кўкка аждар каби сапчиди, миллионлаб балиқлар шу 
тўлқинда ҳалок бўлдилар, гирдоб уларни бир неча километр баландга кўтариб, соҳилдан 
юзларча чақирим ичкарига – чорва майдонларига олиб бориб ташлади. 
Таиланд соҳилларига дам олишга келган сайёҳларнинг кўпчилиги тўфон остида қолиб 
кетди. Бир томондан ёпирилиб келган тўққиз қаватли уй баландлигидаги тўлқинлар, иккинчи 
томондан ҳосил бўлган улкан гирдоб соҳилнинг ичкари қисмида жойлашган отелларни ҳам 
вайронага айлантирди. Қизиқиш туфайли бўронга қарши чиққан ва унинг қаршисида тили 
калимага келмай қолган аллақандай замонавий ёшлар тўдаси ҳам хасдай совурилиб кетди
уларнинг жасадлари кейинчалик ҳам топилмади.
Дунёнинг кайфу сафо марказларидан бири ҳисобланган Таиланд соҳиллари тамомила 
вайронага айланди. 
8
Ҳазрат Алишер Навоий. “Лисонут-тайр” достонининг хотимаси. 


Исажон Султон. Боқий дарбадар (роман) 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling