Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman
www.ziyouz.com кутубхонаси
38 Уммон бағрида яшовчи яна бир махлуқни кўрмадингизми? Уларнинг юзтасини ёрсангиз ҳам ичи бўм-бўш чиқади, бироқ баъзиларининг ичидан сиз мақтаниб-гердаядиганингиз марварид донасини топасиз! У махлуқлар шундай кўринишда ҳамда бундай феълу атворда беҳудага яратилди, деб ўйлайсизми? Бу дунёни маълум вақтга қадар кезиб юришга маҳкум эканим сизни адаштирдию оламнинг бир куни чанг-тўзонга айланиб кетишини билатуриб, менга мангу деб ном беряпсизми? Иблис сизга турли найранглар кўрсатиб, турли нарсаларни кўзингиз олдида ранго-ранг жилвалантириб ҳийлалар қилади. Мен юзлаб йиллардирки, юрган йўлимда Парвардигоримга илтижо қилиб гуноҳимни кечиришини сўраб ёлвораман, юлдузлар учган кечаларда, қаҳратоннинг совуқларида, шамол ва бўронларда тавба-тазарру қиламан. Шу ҳолимча, бутун туриш- турмушим билан Унинг олий ҳукмининг ва ҳақиқатининг бир тимсолиман. Тангрим ўзининг мутлақ адолати билан кимларнидир бутун инсониятга яхшилик ва тўғрилик рамзи қилиб қўйган бўлса, мен Олий Ҳақиқатга қўл кўтарганларнинг рамзиман. Агар Ўзи истаса, мени ўша уммон махлуқининг ичидаги фикрловчи қум зарраси ёхуд гуноҳларини ортиб юрувчи махлуқнинг елкасидаги мутафаккир тош шаклида яратиб қўя олмасмиди? Сиз Тангри таолонинг қудрати ва илми нима эканини қайдан билақолдингизки, барча нарсани ўраб-чирмаб, бошқа бир нарсанинг ичига тиқиб ташлашидан ёки истаса, бутун шу кўклару самоларни сиқиб-ғижимлаб, майда қум шаклига келтириб қўя олишидан чўчимадингиз? Бир қурт келиб, кўз ўнгингизда кафанга киряпти, ҳамда вақти келганида кафанидан капалакка айланиб қандай учиб чиқишини сизга кўрсатиб-намоён қиляпти-ку! Ер бағридан олов отилиб чиқиб, атрофини эриган маъданга тўлдириб оқиб турипти-ку? Сиз Тангри таолонинг жазоси нима эканини қайдан билақолдингиз? Оловда ёниш деган нарсани фақатгина ўзингиз таом пишириб-исинадиган олов деб ўйладингизу У сизнинг гуноҳларингизни тўксин деб яратгани касалликларнинг бири боис иситма хуруж қилганида, сиз билган оловдан кўра фарқли табиатга эга бошқа бир олов ич-ичингизни ёндираётганига шоҳид бўлатуриб шундай деяпсизми? Сиз Тангри таолонинг лаънати нима эканини қайдан билақолдингизки, тоғлару сувларни, самолару ер остини зир-зир титратадиган бу сўзни менга қўлладингиз? Айшу сафо ичида, май хилватларида, Тангрим яратган сўлим боғларда сархуш бўлиб ағанаб ётган ҳолингизда, қайга бош урарини билмай юрган, аммо сиздан кўра кўпроқ нарсани биладиган бир бечорани бундай дейишга қандай ҳаддингиз сиғди? Тилингиз қандай айланди? Дилингиз қандай қабул қилди? Мен Парваригоримдан, сиздангина паноҳ беришини сўрашдан бошқа сўз демайман. У қисматимга шуни битибдими, истасам ҳам, истамасам ҳам – албатта шундай бўлади!..» Саҳна тамомила қоронғилик қаърига чўмди ва зулмат орасидан гулдурос қарсаклар янгради. Қулай курсиларда ястаниб ўтирган боёнларга бу гаплар ёқиб тушган эди. – Ажойиб! Ажойиб! – деб қичқирарди оломон. ... – Лекин бу гаплар пьесада йўқ-ку? – деди ҳангу манг бўлиб Гвидо Бонатти, ютоқиб май ҳўплаб, томоғидаги қуруқшашни босиб олгач. – Ё Парвардигор! Бундай сўзларни ким қўшди пьесага? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling