Бўлажак физика ўҚитувчисининг тажриба бажариш компетентлигини ривожлантириш тамойиллари алиқулов Самар Саттор ўғли
Download 54.26 Kb.
|
мақола (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
БЎЛАЖАК ФИЗИКА ЎҚИТУВЧИСИНИНГ ТАЖРИБА БАЖАРИШ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТАМОЙИЛЛАРИ Алиқулов Самар Саттор ўғли Жиззах давлат педагогика институти, Жиззах, Ўзбекистон E-mail: samaraliqulov@inbox.ru Аннотация. Ушбу мақолада ривожлантирувчи таълим назарияси нуқтаи назаридан бўлажак физика ўқитувчисида тажриба бажариш компетентлигини ривожлантириш тамойиллари ва уларни амалга ошириш босқичлари ҳақида фикр юритилган. Калит сўзлар: тажриба, компетенция, компетентлик, тажриба бажарш компететлиги, ривожлантирувчи таълим, муаммоли вазият. Бугунги кунда умумий ўрта таълим мактаблари ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган физика фани ўқитувчилари фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларидан бири бу - уларда физик тажрибани бажариш компетентлиги ривожланганлик даражаси ҳисобланади. Чунки, улар олий таълим муассасаларида таҳсил олган шароитлардан сезиларли даражада фарқ қиладиган шароитларда (қуйидаги бир қатор омиллар билан шартлашган) физик тажрибалар бажаришларига тўғри келади: 1) фан, технология ва техниканинг жадал суратлар билан ривожланиши, ўқув жараёнига рақамли технологияларни жорий этилиши туфайли таълим мазмуни ва мактаб физика хонаси моддий-техник базасининг янгиланиши; 2) ўқувчилар контингентининг (тайёргарлик даражаси, синфдаги ўқувчилар сони ва бошқалар) бир жинсли эмаслиги. Қайд этилган омиллар эса бўлажак физика ўқитувчиси ноаниқ шароитларда фаолият олиб борилиши ҳақида фикр юритишга имкон беради. С. И. Ожегов ва Н. Ю. Шведоваларнинг изоҳли луғатига кўра ўз характеристикаси бўйича тўлиқ тавсифланмаган бундай шароитни аниқ деб ҳисоблаб бўлмайди [1]. Шунинг учун ҳам хар бир ўқитувчи ўзининг бўлажак иш шароитига мослаша олиши, юзага келаётган муаммоларнинг мохияти ва уларни ечиш методларини аниқлаши лозим. Олий таълим муассасаси вазифаси эса бўлажак ўқитувчини ностандарт вазиятларда педагогик фаолиятни олиб боришга тайёрлашдан иборат. Бу эса ўз навбатида, уларда касбий компетентликни шаклллантириш билан боғлиқ масалани ҳал этишни талаб этади. О. Е. Лебедевнинг фикрига кўра компетентлилик - деганда ноаниқ вазиятларда фаолият олиб боришга қобилиятлилик тушинилади [2]. Физик тажриба бажариш компететнтлигини шакллантириш борасида тўплаган тажрибалар шуни кўрсатадики у ўқитиш методларини ўрганиш предмети ва кўргазмалилик воситаси билан боғлиқ бўлиб ҳисобланади. Унинг ахамияти шундан иборатки, бўлажак физика ўқитувчиларининг физик тажриба бажариш соҳасидаги компетентлилигини шакллантириш уларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг зарур шарти бўлиб ҳисобланади. Тажриба бажариш компетентлилик - деганда физика ўқитувчиси томонидан физик тажриба ўтказиш соҳасига оид компетенцияларни ўзлаштириш жараёнини тушунилади. Компетенция, ўз навбатида касбий тайёргарликга қўйилган талаб бўлиб ҳисобланади ва у талабанинг вужудга келган муаммони ечиш йўлини шакллантиришга тайёрлиги ва қобилиятида ифодаланади. Download 54.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling