Бўлажак физика ўҚитувчисининг тажриба бажариш компетентлигини ривожлантириш тамойиллари алиқулов Самар Саттор ўғли
Физик тажрибани бажариш компетентлиги қуйидаги компетенцияларни ўз ичига олади
Download 54.26 Kb.
|
мақола (2)
Физик тажрибани бажариш компетентлиги қуйидаги компетенцияларни ўз ичига олади:
1. Мактаб физика хонасидаги жиҳозларга оид компетенциялар: мавжуд жиҳозлардан тажрибаларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида фойдалана олиш; физик тажрибани ўтказишга оид асбоб - ускуналар ва янги ишланмалар ҳақида ахборот олишига қобилиятлилик; мактабда физикани ўқитиш жараёнида амалий ишларни бажаришга оид янги жиҳозларни қўллай олишга қобилиятлилик; яроқсиз асбоб-ускуналарни алмаштириш мақсадида янги тажрибавий қурилмалар ярата олишга қобилиятлилик; қўлда яратилган асбоб-ускуналардан физик тажриба бажаришда фойдалана олиш. 2. Ўқув физик тажриба (фронтал лаборатория иши, физика практикум иши, мустақил тажриба иши, тажриба топшириқлари ва компьютерни қўллаб бажариладиган ҳолда тажриба) соҳасидаги компетенция: ўқув физик тажрибани ўтказиш методикасини билиш, уни бажариш техникасини эгаллаш, унинг аҳамиятли эканлигини англаш, тажрибани лойиҳалаш ва бажариш қобилияти. 3. Кўргазмали тажриба сохасидаги компетенция: кўргазмали тажриба ўтказиш методикасини билиш, уни бажариш техникасини эгаллаш, унинг аҳамиятлилигини англаш; кўрказмали тажрибанинг назарий материал билан боғлиқлигини билган холда уни бажариш кўникмасига эга бўлиш; тажрибани лойиҳалаш ва бажариш қобилияти. 4. Физик ҳодисаларни кузатиш ва тадқиқ қилиш жараёнида ўқувчиларнинг билиш фаолиятига раҳбарлик қилишга оид компетенция: ўқув физик тажрибани бажариш тизимини билиш ва унинг билиш фаолияти учун аҳамиятини англаш; қўйилган дидактик масалаларга кўра ўқув физик тажриба ўтказиш шакли ва усулини танлашга қобилиятлилик. 5. Хавфсизлик техникаси қоидалари соҳасидаги компетенция: қоидаларни билиш; ўқув физик тажрибани ўтказишда техника хафсизлик қоидаларга риоя қилишга қобилиятлилик; ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг соғлиғини сақлаш (хавфли вазиятларнинг пайдо бўлишини олдиндан билиш ва уларни олдини олиш) учун ўқув физик тажриба давомида ўқув жараёнини рационал ташкил этишга қобилиятлилик. Бўлажак физика ўқитувчисида тажриба бажариш компетентилигини ривожлантириш қуйидаги тамойиллар асосида олиб борилади: 1. Назарий билимларнинг етакчи роли. Улар касбий билимлар яхлит тизимининг барча кўринишлари учун бошланғич асос бўлиб хизмат қилади, унинг ички алоқаларини акс эттиради. 2. Ўқитиш реал шароитларга яқин шароитларда, мураккабликниннг юқори даражасида ва муаммоли ёндошув асосида олиб борилади. 3. Ўқитиш “мураккабдан оддийга қараб” олиб борилади. Тажриба ўтказишда физика бўйича билимлар алохида объектларни ўрганиш, уларнинг алохида элементлари ва яхлит умумий кўринишларини тушунтиришда аниқлаштирилади. Ўрганилаётган объектни тахлил қилиш ва ўрганиш имконини берувчи тизимли – тузилмавий ёндошувни қўллаш мавжуд. Қайд этилган тамойилларни амалга ошириш босқичларини эса талабаларда ўқув физик тажриба соҳасидаги компетенцияни шакллантиришга йўналтирилган муаммоли вазиятларни яратадиган топшириқлар мисолида қараб чиқамиз. Download 54.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling