Бўлажак физика ўҚитувчисининг тажриба бажариш компетентлигини ривожлантириш тамойиллари алиқулов Самар Саттор ўғли
Download 54.26 Kb.
|
мақола (2)
Якуний босқич – ижодий.
3.1. Ўқув физик тажрибани лойихалаштиринг (намуна 2 жадвалда келтирилган) ва уни (индивидуал) синовдан ўтказиш. Мақсад: –мактаб физика хонаси жихозлари хақидаги билимларни мустаҳкамлаш ва эгаллаш, физика хонасидаги асбоб-ускуналар билан ишлаш кўникмасини шакллантириш; – физик тажрибани лойиҳалаш ва уни хақиқий шароитларга боғлиқ ҳолда ўтказиш. Аввалги топшириқларга ўхшаш тавсифларга эга, аммо мураккаблик даражаси юқорироқ бўлган топшириқ компетенцияларни шакллантиришнинг оралиқ ва якуний босқичларида фойдаланилади. Топшириқни бажариш жараёнида физик ҳодисани изохлашдан уни мактаб физика хонасидаги асосий жихозлари ёрдамида моделлаштиришга босқичма-босқич ўтиш амалга оширилади. Топшириқ қуйидаги қадамларда бажарилади. 1. Кузатиш (тадқиқ этилиши) лозим бўлган физик ҳодисаларни белгилаб олиш ва унинг тавсифини шакллантириш. 2. Физик ходисани унинг таркибий элементларини кўрсатган ҳолда тавсифлаш. Табиатда ҳақиқий кузатиладиган объектлар ва шароитларнинг барча мумкин бўлган вариацияларни тавсифлаш: а) ўрганиладиган объектнинг дастлабки ҳолати – ўзаро таъсирдан олдин эга бўлган характеристикали модда, майдон, физик жисм; б) таъсир этувчи объект – ўрганиладиган объект ўзаро таъсир қиладиган модда, майдон, физик жисм; в) ўрганиладиган объектнинг янги ҳолати –ўзаро таъсирдан кейин эга бўлган характеристикали модда, майдон, жисмоний жисм; г) ўрганиладиган ва таъсир этувчи объектларнинг ўзаро таъсир шароитлари – ўзаро таъсир содир бўладиган вазият тавсифи. 2 – Жадвал Умумий физика курсининг “атом ва ядро физикаси” бўлимидаги “ядровий реакцияларни ўрганишда фотоэмульсия усулининг қўлланилиши” мавзуси бўйича ўтказиладиган физик тажрибани бажариш методикаси
Download 54.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling