6-маъруза. Стандарт намуналар, ўлчашларни бажариш методикаси ва меъёрий ҳужжатларнинг экспертизаси


Download 18.55 Kb.
bet1/5
Sana22.11.2023
Hajmi18.55 Kb.
#1794367
  1   2   3   4   5
Bog'liq
06-маъруза

6-маъруза. Ўлчашлар ноаниқлигига доир тушунчалар

  • Режа.
  • 1. “Ўлчашлар ноаниқлигини ифодалаш бўйича қўлланма” тафсилоти
  • 2. Ўлчашлар ноаниқлигини баҳолаш босқичларининг таҳлили
  • 3. Ноаниқликнинг манбалари ва турларининг тафсилоти
  • 4. Ўлчашларнинг ноаниқлиги тўғрисида ҳисобот тузиш

1. “Ўлчашлар ноаниқлигини ифодалаш бўйича қўлланма” тафсилоти

  • Ушбу қўлланма 1993 йилда қуйидаги халқаро ташкилотлар томонидан тайёрланган:
  • BIPM (Ўлчов ва тарозиларнинг халқаро бюроси);
  • IEC (Халқаро электротехник комиссия);
  • IFCC (Клиник химиянинг халқаро федерацияси);
  • ISO (Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот);
  • IUPAC (Тоза ва амалий химиянинг халқаро иттифоқи);
  • OIML (Қонуний метрологиянинг халқаро ташкилоти)

“Ўлчашлар ноаниқлигини ифодалаш бўйича қўлланма” мақсади:

  • “Ўлчашлар ноаниқлигини ифодалаш бўйича қўлланма” мақсади:
  • ўлчашларнинг ноаниқликлари тўғрисидаги ҳисоботни қандай тузиш тўғрисидаги маълумотлар билан тўлиқ таъминлаш;
  • ўлчаш натижаларини халқаро миқёсда солиштириш асосларини тақдим этиш;
  • ўлчашларнинг ноаниқликларини ифодалаш ва баҳолаш учун барча ўлчаш турларига ва ўлчашларда фойдаланиладиган барча маълумот турларига универсал усул тақдим этиш;
  • Қўлланмада “ўлчаш хатолиги” тушунчаси ўрнига “ўлчаш ноаниқлиги” тушунчаси киритилган. Бунда ўлчаш ноаниқлиги икки хил маънода талқин қилинади:
    • кенг маънода, ўлчаш натижасининг ишончлилигига нисбатан шубҳаланиш сифатида. Масалан, ўлчаш натижаларига барча тузатишлар киритилгандан кейин катталикнинг ўлчанган қийматининг аниқлигига нисбатан бўлган шубҳа.
    • тор маънода, ўлчашлар ноаниқлиги шундай параметр сифатида тушуниладики, бу параметр ўлчаш натижаси билан боғлиқ бўлиб, қийматларнинг сочилишини характерлаб, уларнинг ўлчанган катталикка асосли равишда қўшиб ёзиб қўйилиши тушунилади.
  • Ушбу концепцияда ўлчашлар ноаниқлиги айнан тор маънода тушунилади.

Download 18.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling