Ўлчаш ноаниқлиги – параметр бўлиб, бу параметр ўлчаш натижаси билан боғлиқ ҳолда қийматларнинг дисперсиясини (сочилиши) характерлайди, улар ўлчанадиган катталикка асосли равишда қўшиб ёзиб қўйилиши мумкин. - Ўлчаш ноаниқлиги – параметр бўлиб, бу параметр ўлчаш натижаси билан боғлиқ ҳолда қийматларнинг дисперсиясини (сочилиши) характерлайди, улар ўлчанадиган катталикка асосли равишда қўшиб ёзиб қўйилиши мумкин.
- Ўлчаш натижаларининг ноаниқлиги ўлчанадиган катталик қийматини аниқ билмасликни ифодалайди. У ҳатто маълум систематик хатоликларга тузатишлар киритилгандан кейин ҳам ўлчанадиган катталикнинг ноаниқликлари оқибатидаги фақат “баҳо” эканлигини ва бу ноаниқликларнинг тасодифий эффектлар ва систематик хатоликларга бўлган натижанинг нотўғри тузатилиши натижасида келиб чиқади.
Ноаниқликнинг икки хилда баҳоланиши киритилган: - Ноаниқликнинг икки хилда баҳоланиши киритилган:
- A турдаги баҳолаш – агар катталиклик тўғрсидаги ахборот статик бўлса, яъни кўп каррали ўлчашлар ёки синашлар йўли билан тажрибада аниқланган бўлса;
- B турдаги баҳолаш – агар катталик тўғрисидаги ахборот ностатик бўлса, яъни мазкур ўлчаш давомида баҳоланмаган бўлиб, қаердадир мустақил баҳолаш натижасида (катталикларнинг ўзлаштириб олинган қиймати) олинган бўлса.
-
A турдаги стандарт ноаниқлик кўпкаррали ўлчашларнинг натижалари бўйича баҳоланади (Х1,..., Хn ) - A турдаги стандарт ноаниқлик кўпкаррали ўлчашларнинг натижалари бўйича баҳоланади (Х1,..., Хn )
B турдаги стандарт ноаниқлик x катталикни баҳолашда қуйидаги маълумотарга асосланади: - B турдаги стандарт ноаниқлик x катталикни баҳолашда қуйидаги маълумотарга асосланади:
- дастлабки ўлчаш маълумотлари;
- тажрибалар натижасида олинган маълумотлар ёки мос келувчи материал ва асбобларнинг хулқи ва хоссаларига оид маълумотлар;
- тайёрловчининг таснифи (етказиб берувчининг ахбороти);
- калибрлаш тўғрисидаги гувҳномаларда ва бошқа сертификатларда келтириладиган маълумотлар;
- маълумотномадан олинган маълумотлар ёзиб қўйиладиган ноаниқликлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |