Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc


BOENG 787 DREAMLINER. ЙЎНАЛИШ: АМЕРИКА – МАРКАЗИЙ ОСИЁ


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/53
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1415292
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   53
Bog'liq
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman

BOENG 787 DREAMLINER. ЙЎНАЛИШ: АМЕРИКА – МАРКАЗИЙ ОСИЁ 
Замонавий қудратли ҳаво лайнери бир маромда гувиллар, салондаги уч юз чоғли 
йўловчининг кўпи мудрар эди. Ҳозир у Атлантика уммони узра тўққиз чақирим баландликда, 
соатига саккиз юз эллик километр тезликда учиб бораётган эди. Лайнер тўрт соат олдин 
автопилотга ўтказилган, шу боис унинг ўн икки кишилик экипажи дам олмоқда, фақат, 
салондаги тўққиз стюардесса қиз тушлик тарқатишга тайёргарлик кўрмоқдайди.
Учиш барча кўрсаткичларга кўра мўътадил кечмоқда эди. 
Аслида, бундан уч соат аввал дунёдаги энг катта метеорологик кузатиш станциялари 
Атлантика уммони узра бўрон бошланаётганидан огоҳлантиришди, тахминларга кўра у 
мавсумий бўронлардан фарқ қилар, одатий «метеорологик рўйхат»даги пўртаналар тунда, 
Ойнинг тортиш кучи оқибатида сув сатҳининг кўтарилиши маҳалида рўй берарди, бу эса куппа-
кундуз куни бошланмоқда эди. Хитой ва Мўғулистон узра туриб қолган иссиқ ҳаво оқимининг 
шиддат билан юқори кўтарилиши оқибатида Япония ва Австралия саринликларининг ҳамда 
уммон юзасидаги совуқ ҳавонинг марказга интилиши оқибатида унинг «йўли» жуда узун 
бўлиши тахмин қилинмоқда, катта тезликда эсувчи шамолларни қўзғатиши кутилмоқдайди. 
Соҳиллардаги турли давлатларга бу ҳақда ўз вақтида етарлича маълумот берилган, тўқсон 
олти миллион квадрат километр юзада сокин-осойишта тўлқинланаётган уммондаги барча 
сайёҳлик, ов, илмий-тадқиқот, ҳарбий ҳамда сувости кемалари (одатда, энг кучли бўрон 
маҳалида ҳам эллик метр чуқурликда сокинлик ҳукм сурса-да) ҳамда йўналиши шу бўрон 
ҳудуди билан кесишадиган йўловчи ҳаво учоқлари огоҳлантирилган, фазодаги сунъий 
йўлдошларнинг баъзилари жосуслик ишидан ташқари, бўрон йўналишини кузатишга 
ўтказилган эди. 
Бўрон ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда учоқнинг компьютерига ҳам етиб келди, 
автопилот учоқ йўналиши ва учиш қуввати меъёрларига керакли ўзгаришларни киритиб, бу 
ҳақда мониторга ёзув ҳам чиқариб улгурди.
Хуллас, ўз бағрида турли сирларни сақлаган бу асов уммоннинг бугун жунбишга келиши 
кутилмоқдайди. 


Исажон Султон. Боқий дарбадар (роман) 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling