Elektronika Яримўтказгич, металл ва диэлектрик деганда нимани тушунасиз? Уларнинг электрофизик хусусиятларинитушунтирибберинг


Download 0.59 Mb.
bet1/17
Sana19.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1604273
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Elektronika


Elektronika

  1. Яримўтказгич, металл ва диэлектрик деганда нимани тушунасиз? Уларнинг электрофизик хусусиятларинитушунтирибберинг.

Жавоб: Яримўтказгич - солиштирма электр ўтказувчанлиги бўйича металль ва диэлектриклар орасидаги холатида бўлган моддалар яримўтказгичлар дейилади. Электрофизик хусусиятлари бўйича валент зона, тақиқланган зона, ва ўтказувчанлик зоналарига эга. Металл – кристалл панжара тузилишида бўлиб, панжара тугунида мусбат зарядли ионлар жойлашган. Ўз атомини тарк этган электронлар кристалл панжара бўйлаб эркин харакатланиши натижасида ўзидан электр токини ўтказади. Металлни яримўтказгичдан фарқи металлда тақиқланган зона ва валент зона мавжуд эмас. Диэлектрик – ўзидан электр токини ўтказмайдиган моддаларга айтилади. Уни изолятор деб хам юритилади.

  1. p-n-ўтиш деганда нимани тушунасиз? p-n-ўтишларда рўй берадиган пробой турлари ва уларнинг физикавий хусусиятлари.

Жавоб: p ва n типли яримўтказгичда p сохада мусбат зарядлар, n сохада манфий зарядлар йиғилиши ва уларни ўзаро бир-бири билан рекомбинациялашишини тушунилади. Тўғри ёки тескари ток берилганда чегаравий ток қийматидан ошиб кетиши “пробой-тешилиш” юз беради.

  1. p-n-ўтишларда тескари ва тўғри ўтказувчанлик. Унинг вольтампер характеристикаси.

Жавоб: Электр манбаини мусбат қутбини p сохага, манфий қутбини n сохага берилганда тўғри ўтказувчанлик бўлади, агар p сохага манфий қутбини n сохага мусбат қутби берилганда тескари ўтказувчанлик юз беради. Назарий жихатдан тескари ток берилганда жуда кичик қийматда ток ўтказсада, амалиётда тескари ток ўтмайди. N-P типдаги яримўтказич токни фақат бир томонга ўтказади.

  1. Яримўтказгичли диод деганда нимани тушунасиз? Структураси ва ишлаш принциплари. Диоднинг вольтампер характеристикаси. Диодларнинг асосий турлари.

Жавоб: Яримўтказгичли диод икки электродли p-n ўтиш сохаларига эга бўлиб, бир томонлама ўтказувчанлиги, ВАХни ночизиқлиги, манфий қаршиликка эгалиги, n-p ўтишни сиғими мавжудлиги, электрли бузилишда тескари токни ошиб кетади. Яримўтказгичли диодларни фойдаланиш турига қараб ўзгарувчан токни тўғрилаш, детекторлаш, ўзгартириш, электр тебранишларни генерациялаш, ўзгармас ток занжирларида кучланишни стабиллаш турларига бўлинади.


  1. Download 0.59 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling