Энди фан ўқитувчилари “Kundalik” электрон синф журналига ўз вақтида баҳо қўймаса уларга иш ҳақи тўланмаслиги мумкин


Download 11.81 Kb.
Sana15.06.2023
Hajmi11.81 Kb.
#1486337



❗️Энди фан ўқитувчилари “Kundalik” электрон синф журналига ўз вақтида баҳо қўймаса уларга иш ҳақи тўланмаслиги мумкин


Халқ таълими вазирининг 2022 йил 24 июндаги 205-сон буйруғи 1-иловаси билан тасдиқланган кўрсатмаларнинг 11-бандига мувофиқ “Kundalik” электрон синф журналига ўз вақтида белгиларнинг қўйилмаслиги ўқитувчи дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун иш ҳақи тўланмайди.


Шу сабабли энди фан ўқитувчилари журналлар бўлими орқали керакли синфни танлаб, дарс ўтилган сана устунига дарсда қатнашган ўқувчиларни 30 фоизини баҳолаб, дарс саҳифаси бўлимидаги «Дарс ўтилди» қайдига белги қўйиши зарур.


Илгари ўқитувчилар ўзлари истаган вақтда баҳоларни қўйиши ва ўзгартириши мумкин эди. Энди мана шу тартибга вазирлик томонидан 15 апрелдан бошлаб тўлиқ чеклов ўрнатилмоқда. Шу сабабли барча фан ўқитувчиларини хушёрликка чақириб қоламиз.




Фан ўқитувчиси энди дарсни ўтибоқ Kundalik.com'га баҳо ва белгиларни қўйиши керакми?


Бироз аввал фан ўқитувчилари томонидан “Kundalik” электрон синф журналига ўз вақтида баҳо қўйилмаса уларга иш ҳақи тўланмаслиги мумкинлиги ҳақада пост жойлагандик.


Кўпчилик педагог ходимлар фан ўқитувчи дарсни ўтибоқ Kundalik.com'га баҳо ва белгиларни қўйиши керак экан деб ўйлаяпти. Йўқ ундай эмас. Ҳозир буни тушунтираман.


Халқ таълими вазирининг 2022 йил 24 июндаги 205-сон буйруғи 1-иловаси билан тасдиқланган кўрсатмаларнинг 11-бандида «ўз вақтида» деган жумла ишлатилган. Бунда ўқитувчилар ўқувчиларни баҳолашга жисмонан улгурмай қолиши мумкинлиги ҳам ҳисобга олиниб, бунинг учун алоҳида имконият берилган.


Яъни, бир сменали мактабда ишлайдиган ўқитувчилар эрталаб соат 9:00 дан 21:00 гача, икки сменали мактабда ишлайдиган ўқитувчилар эса жорий кундан бошлаб, эртаси куни соат 13:00 га қадар ўқувчиларни баҳолаши мумкин.


Бу дегани ўқитувчига деярли бир кун муддат берилади. Шу сабабли ўқитувчи техник сабабларга кўра дарс ўтаётган вақтда ўқувчиларни баҳолашга улгурмаса, қўшимча вақтдан фойдаланиши мумкин бўлади. Агар ўқитувчи шу белгилаб берилган вақт оралиғида ҳам ўқувчиларни баҳоламаса, ана ўшанда уларга иш ҳақи тўланмаслиги мумкин.
Download 11.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling