Ер устки сув ҳавзаларининг ифлосланиши. Ер остки сув заҳиралари


Download 19.1 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi19.1 Kb.
#1540613
Bog'liq
6-маъруза Ер устки сув ҳавзаларининг ифлосланиши. Ер остки сув заҳиралари


Ер устки сув ҳавзаларининг ифлосланиши. Ер остки сув заҳиралари
Ўзгидромет умуман олганда 2001 йилдан 2008 йилгача дарё, канал ва сув омборларидаги кузатув шохобчаларининг жами сонини сақлаб қелди (Жадвал 3.1). Ҳозирда у 61 сув ҳавзасидаги 109 ўлчов мосламада ер усти сув сифатини кўзатиб қелмоқда. Кузатув шохобчалар сони тегишли сув мониторинги низомларида кўрсатилган талаблардан кам. Кузатув шохобчалари фақат катта сув ҳавзаларида жойлашган. Ўзбекистонда сатҳ сувининг диффуз ифлосланиши етарли даражада кузатилмайди. Жорий тармоқ 50 яқин параметр тўғрисида маълумот бериб муаллақ ва органик моддалар таркибини, асосий ифлослантирувчи ва оғир металлар борлигини чамалайди. 2001 йилдан бери гидробиологик кузатувлар олиб борилаётган сув ўзанлари сони учдан бирга ошди. Бундай кузатувлар Тошкент вилояти билан чекланган. Гидробиология параметрлари билан перифитон, зообентос ва макроусимликлар қамраб олинган. Сув ҳавзасининг катта-кичиклигига кўра намуналар ё ойма-ой, ёки йилда бир марта ёхуд гидрология циклларига мос равишда олинади. Ўзгидромет тўплаб таҳлил қилган маълумот мониторинг шохобчаларида ифлословчилар даражаси барқарор, кўпинча сув сифати стандартлари (РЭКлар) талабларига яқин эканлигини кўрсатади. Салар канали (Тошкент ва Янгийўл шаҳарларидан қуйи оқими), Самарқанддаги Сиёб сув коллектор тизими ва Зарафшон дарёсининг Сиёб сув коллектор тизимининг мансабидан қуйи оқими Ўзбекистонда энг ифлосланган сув оқимлари ҳисобланади. Умуман, сув сифати мониторинги Ўзбекистонда асосан мониторинг жиҳозлари эскираётгани ва охирги йилларда маблағ етишмаётганидан келиб чиққан ҳаво сифати мониторингидагидек камчиликларга дуч келмоқда. Бошқа муассасалар ички ер усти суви мониторингини олиб борадилар. Масалан, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги дренаж сув оқиши ва сув сифатини кузатади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ичимлик суви ва гигиена мақсадларидаги сувнинг микробиология ва кимёвий параметрларини кузатиб боради. 2002 йилдан бери у Зарафшон дарёси ва унинг Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятларидаги ирмоқларида ўрнатилган муқим ўлчаш жиҳозларида сув сифатини мониторинг қилиб келмоқда. 2007 йил охиридан бошлаб нефть компанияларининг қўшма корхонаси бўлган Орол денгизи оператор компанияси Орол денгизи Ўзбекистон қисмининг шарқи ва ғарбида, Тикланиш (Возрождение) яриморолида ва сейсмик фаолият олиб борилаётган жойларда 25 кузатув станцияларида атроф-муҳитни кузатмоқда. Мониторинг фаолияти хусусида ТМДҚ билан келишилган. 51 Гарчи Ўзбекистон қўшнилари билан трансчегара сув сифати мониторинги борасида ҳамкорлик қилмаса- да, улардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишда ҳамкорлик мавжуд (барафсилроқ 4-бобда). Ер ости суви мониторинги 2001 йилдан бери Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси эксплуатация қиладиган ер ости сувини кузатиш жойлари сони бир 40тага камайди (3.1-жадвал). Бу ер ости суви кўпроқ қишлоқ хужалиги эҳтиёжлари учун эмас, балки ичимлик суви етказиб беришга қаратилиш зарурати муносабатида кузатув тармоғи оптимизация қилинганлиги билан изоҳланади. Натижада 2009 йилда жами ишлаб турган 28.800 ер ости сув қудуқдан фақат 1.671 ер ости қудуғида кузатув олиб борилди. Жорий тармоқ 120 катта ва кичик шаҳарда ичимлик суви учун ер ости сувини етказиб берадиган қудуқларни қамраб олади. Тармоқ қисқариши билан бир вақтда 2000–2009 йиллар мобайнида молиялаш ҳар йили 15–20 фоиз ортиб борди. Бу кузатув тармоғини қайта жиҳозлаш ва қудуқларни чуқурлаштириш имконини берди. Ер ости сувини кузатиш жойларидан мақсад дастлаб ер ости суви сатҳи (сув олиш имкони)ни ва табиий геокимёни баҳолаш эди. Намуналар бир йилда икки марта олинади. Барча намуналар қисқартирилган деб юритиладиган кимёвий таҳлилдан ўтказилади, бу таҳлил 13-14 параметр, жумладан нитрат, pH ва оғир металларни қамраб олади. Ер ости сувини ичимлик сув учун етказиб бериладиган сув горизонтларидан олинган намуналар ичимлик суви сифатининг стандарти (ГОСТ стандартлари) талаблари бўйича таҳлил қилинади. Ер ости суви мониторинги маълумоти сув горизонтларига қайтма таъсир манбаларини баҳолаш учун қўлланилади. Мониторинг дастурининг натижалари бутун мамлакатда ер ости сувларининг қишлоқ хўжалигидан нитратлар билан ифлосланиши пасайганлигини ҳамда Зарафшон шаҳри ва унинг теварагида саноатлар ифлосланиш ошганини кўрсатмоқда. Ангрен шаҳридаги нефть омбори ва Фарғона шаҳрида нефтни қайта ишлаш заводида ер ости сувининг ифлосланиши устида тадқиқот олиб борилмоқда. Орол денгизи тубидаги қирқ бешта кузатув пунктида денгиз суви сатҳи пасайишининг минтақада ер ости сув сатҳига кўрсатаётган таъсирини баҳолашга имкон беради. Кузатув тармоғи орқали Ўзбекистонда ер ости сув сифатига трансчегара таъсирни чамалаш ҳаракати қилинмоқда. Ўн икки кузатув пункти Тожикистон алюминий заводининг таъсирини кузатишга қаратилган. Майлисув ва Сумсар дарёлари яқинидаги бир неча кузатув пункти Қирғизистонда жойлашган радиоактив думлардан ер ости суви ифлосланишини баҳолашга хизмат қилади.
Download 19.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling