Ёш олимларни стажировкаларга юбориш учун саралаш танловларни ташкил этиш ва ўтказиш
Download 21.33 Kb.
|
Илова 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Саралаш танловларни ўтказиш тартиби: саралаш танловлар икки босқичда Агентлик ҳузуридаги махсус эксперт гуруҳи томонидан кўриб чиқилади. Биринчи босқичда
- Бунинг учун буюртмачилар стажировка ўташга тавсия этилган номзодлар тўғрисида Агентликка қуйидаги рўйхат бўйича зарур бўлган маълумот (ҳужжат)ларни тақдим этадилар: 1.
1-ИЛОВА Ёш олимларни стажировкаларга юбориш учун саралаш танловларни ташкил этиш ва ўтказиш ТАРТИБИ Буюртмачилар биринчи навбатда Низомнинг 5 - бандига асосан стажировка ўташга тавсия этилаётган номзодларни мутахассислик фанидан чет тилида суҳбат ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражаси ва кўникмаларини аниқлаш юзасидан дастлабки саралаш танловини ўтказиш орқали номзодлар рўйхатини шакллантиради. Номзодларга қўйиладиган талаблар: стажировка ўташга мутахассислик фани ва хорижий тилларни ўзининг иш фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган даражада биладиган, ёши 20 дан 40 гача бўлган номзодлар юборилади; номзодлар бир йил давомида икки маротаба етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар) стажировка ўташга ғолиб сифатида маъқулланган бўлиши мумкин эмас; танловларда ғолиб деб топилган номзодлар стажировка ўтаб келгандан ҳамда мазкур стажировка бўйича ҳисобот тақдим этгандан сўнг навбатдаги календарь йилидаги эълон қилинган танловларга номзод сифатида тавсия этилиши мумкин. Саралаш танловларни ўтказиш тартиби: саралаш танловлар икки босқичда Агентлик ҳузуридаги махсус эксперт гуруҳи томонидан кўриб чиқилади. Биринчи босқичда буюртмачилар томонидан тавсия қилинган номзодлар тўғрисида маълумот (ҳужжат)лар Низомнинг 11 - бандига мос равишда тўлиқ тақдим этилганлиги ва расмийлаштирилганлиги кўриб чиқилади. Бунинг учун буюртмачилар стажировка ўташга тавсия этилган номзодлар тўғрисида Агентликка қуйидаги рўйхат бўйича зарур бўлган маълумот (ҳужжат)ларни тақдим этадилар: 1. Буюртмачиларнинг номзодлар тўғрисидаги зарур бўлган маълумот (ҳужжат)ларни белгиланган тартибда расмийлаштирилганлиги ва умумлаштирилганлиги ҳамда тўлиқ тақдим қилинаётганлиги ҳақидаги Агентликка юбориладиган кузатув хати. 2. Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга (марказлар, университетлар ва бошқалар) қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш РЕЖАСИ (2- илова). Бунда, тасдиқланган шакли маълумотлари билан бир ҳилдаги word файли ҳам тақдим этилади. 3. Буюртмачиларнинг коллегиал органи (илмий кенгаш, кенгаш, илмий-техникавий кенгаш, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш ва бошқа шаклларда бўлиши мумкин) қароридан кўчирма. 4. Қабул қилувчи томонидан стажировка ўташ учун буюртмачилар номига келган таклифнома (розилик) хати. 4.1. Буюртмачилар томонидан тасдиқланган ва қабул қилувчи томон билан келишилган стажировка даврида амалга ошириладиган ишлар дастури. 5. Номзоднинг маълумотнома-объективкаси (анкета). Бунда, номзод билан боғланиш учун телефон ва электрон манзиллари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши зарур. 6. Олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи дипломнинг нусхаси ва/ёки илмий даражаси (фан номзоди, PhD ва фан доктори), илмий унвонини (катта илмий ходим, доцент, профессор) тасдиқловчи диплом(лар)нинг нусхаси, агар мавжуд бўлса. 7. Фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси нусхаси. 8. Номзоднинг 3х4 см ўлчамдаги оқ фондаги 2 дона рангли фотосурати. 9. Хорижий тиллардан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва шу кабилар, муддати ўтган ҳужжатлар бундан мустасно), агар мавжуд бўлса. Иккинчи босқичда номзодлар ўз стажировка дастурларини чет тилида тақдимот (презентация) кўринишида ҳимоясини ўтказадилар. Саралаш танловлар даврида тақдимот ҳимоясида иштирок этмаган (келмаган) номзодларнинг ҳужжатлари махсус эксперт гуруҳининг қарорига асосан рад этилиши мумкин. Тақдимот ҳимоясида номзодлар танланган тадқиқот ишини қисқа, лўнда ва асосланган ҳолда очиб бериши ҳамда пухта тайёргарлик кўрган ҳолда иштирок этишлари талаб этилади. Бунда, махсус эксперт гуруҳи тақдимот натижаларига асосан якуний хулоса тайёрлашда қуйидаги мезонларга амал қилади: хорижий тилларни ўзининг иш фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган даражада билиши ва қўллай олиши - 30 баллгача; стажировка мақсад ва вазифаларининг долзарблиги ҳамда илмий ёки иқтисодий самарадорлиги - 40 баллгача; стажировканинг олий таълим ва/ёки илмий ташкилотнинг йўналишлари, эҳтиёжлари ва талабларига мослиги - 30 баллгача. Тақдимот натижаларига асосан камида 60 балл тўплаган номзодлар махсус эксперт гуруҳи қарори билан ғолиб деб топилади. ЭСЛАТМА: Низомнинг 37 - бандига мувофиқ ёш олимларни стажировкаларга юбориш Агентлик, Жамғарма ижро этувчи дирекцияси, ёш олим фаолият юритаётган олий таълим ёки илмий - тадқиқот муассасаси ҳамда қабул қилувчи, етакчи хорижий илмий ташкилот ўртасидаги шартнома билан тартибга солинадиган стажировка шартлари, талаблари ва муддатларига мувофиқ амалга оширилади. Download 21.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling