Фахримиз Қадрдон дўстим Бахтиёр Рўзметов!


Download 17.62 Kb.
Sana27.06.2023
Hajmi17.62 Kb.
#1656692
Bog'liq
M Sharopova.kursdosh maqola


Фахримиз
Қадрдон дўстим Бахтиёр Рўзметов!

Мана дўстлигимизга ҳам 54 йил бўлди. Йиллар ўтаверади, аммо самимий чин дўстлик ришталари янада мустаҳкам бўлиб, “Талабалик - олтин даврим!” қайта-қайта эсланаверади....


Дўстим! Биз “билим” қадрланадиган даврда ўқиганимиз – бизлар учун ютуқдир. Эслайсизми, “А” ва “Б”-гуруҳ, яъни потогимиз Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларидан жамланган эди. Шу боис бўлса керак, 56 нафар ўғил-қиз ака-сингил, опа-укадек иноқ, бир-биримизга меҳрибон эдик.
Математика фанларимиздаги мисол, масалаларни ечишда доска ёнидаги тортишувларимиз, гуманитар фанлардаги баҳс – мунозараларимиз, соатлаб қироатхонада дарс тайёрлаганимизни унутиб бўладими? Балки, шу туфайли, қай биримиз фан номзоди, фан доктори ва ҳоказо унвон ва мартабаларга эришгандирмиз!!!
Йиллар гуруҳимиз аҳиллигини янада мустаҳкам қилиб чархланмоқда.
Қариндошдан-да зиёд, ҳафтада ҳеч бўлмаганда телефон орқали бир-биримизни соғлигимизни эшитиб туриш ҳам-катта бахт!
Ўртоқларимиз Шомирза, Нормурод, Адашбек, Қаҳрамон, Зайниддин, эҳҳе улар ўнлаб, аммо саноқнинг бошида албатта Сиз борсиз.
Сиздаги ташкилотчилик, самимий қалб, хуш кайфият бағишлай олишдек хислатлар барчамизни жипслаштириб турган бўлса, ажабмас...
Ёшулли! Бизларни қувиб, 70 ёшни ҳам қаршиламоқдасиз!
Қутлуғ ёшингиз муборак бўлсин!
Сизни 100 ёшингизда ҳам табриклаш ҳаммамизга насиб этсин!
Сизга Оллоҳдан сиҳат-саломатлик, узоқ умр, баракали ишингизда янада юқори даража, академиклик мақомини эгаллашингизни тилаб қоламиз.


Сиз Устоз меҳрда тенг-Сиз,
Маърифат шуъласин ёғдуси Нур-Сиз,
Шу нурнинг шуъласин ила
Шогирдлар, фарзандлар жонига
Жон бўлган Марварид дур-Сиз!
Муҳаббат Шарапова
Ўзбекистон Қаҳрамони”
Download 17.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling