Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги Болалар кутубхонаси ва умумий ўрта таълим мактабларида буюк шоир, тарихчи, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишлаб ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар


Download 51.17 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi51.17 Kb.
#1501327
Bog'liq
Bobur Chora tadbirlar dasturi


Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги Болалар кутубхонаси ва умумий ўрта таълим мактабларида буюк шоир, тарихчи, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишлаб ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 16–февралдаги “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги кенг нишонлаш тўғрисида”ги 06-32 сон чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоят болалар кутубхонаси ҳамда вилоятдаги таълим муассасаларида “Бобурни англаш” мавзусида Захириддин Муҳаммад Бобурнинг илмий-ижодий меросига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, ғазалхонлик кечалари давра суҳбатлари, китоб тақдимотлари ўтказилди.


Вилоят болалар кутубхонасида “Бобур сиймосига эҳтиром”, “Бобур-баркамол авлод нигоҳида”, “Бобурнинг издошлари”, “Шоҳ ва шоир”, “Бобур каби севинг Ватанни”, “Тарихга мунаввар бир ном”, “Бобурнома” асарини англаш” мавзусида бир китоб тақдимотлари ўтказилди. Ушбу тадбирларда Фарғона шаҳридаги 5-7-8-9-10-11-13-15-22-26-27-умумтаълим мактабларининг ўқувчилари иштирок этдилар. Шунингдек, Бағдод тумани 20-умумтаълим мактабида 14-феврал куни З.М,Бобурга бағишлаб “Бобурни ёд этиб” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида ўқувчилар томонидан шоирнинг ғазалларидан намуналар айтилди, ҳаёти ва ижодига оид видеролик ҳамда саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Жорий йилнинг 14-феврал куни Фарғона вилояти болалар кутубхонасида Республика болалар кутубхонаси ва Андижон болалар кутубхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Захириддин Муҳаммад Бобур ижодий меросини башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусида “Бобур миллий боғи мажмуаси” га ташкил этилган онлайн саёҳатда вилоят болалар кутубхонасининг фаол китобхонлари, туман, шаҳар мактаб ўқувчилари ZOOM платформаси орқали саёҳатда қатнашдилар. Унда ўқувчилар Бобур ижодидаги муҳим маълумотлар билан янада яқинроқ танишдилар.
Вилоят болалар кутубхонаси ва умумтаълим мактабларида ҳам “Тарихдан таралган нур”, “Бобур асарларини севиб ўқиймиз” мавзуларида буктрейлер ва китоб кўргазмалари ташкил этилди. Буктрейлерда ва ташкил этилган китоб кўргазмаларида Бобур ижодидаги энг сара асарлари, шеърий тўпламлари, у ҳақидаги замондошларининг фикрлари тарғиб қилинди. Китобхонлар билан китоб кўргазмалари олдида суҳбатлар ташкил этилди.
Жорий йилнинг 13-феврал куни Фарғона вилоят болалар кутубхонасида “Бобур асарлари билимдони” республика танловининг вилоят босқичи онлайн тарзда ўтказилди. Мазкур танловда Фарғона шаҳар 35-умумтаълим мактабининг “Билимдонлар жамоаси” 1-ўрин, Ўзбекистон тумани 49-умумтаълим мактабининг “Бобур ворислари” жамоаси 2-ўрин, Ёзёвон тумани 29-умумтаълим мактабининг “Зукколар“ жамоаси 3-ўринни эгаллади. Ғолиб бўлган жамоаларга вилоят болалар кутубхонасининг фахрий ёрлиғи ва совғалари тақдим этилди.
Шунингдек, “Бобурни англаш” мавзусида ўткзилган иншолар танловида вилоят босқичида ғолиб бўлган ўқувчиларнинг ижодий ишлари Республика болалар кутубхонасига тақдим этилди.
Захириддин Муҳаммад Бобур байтлари, ғазаллари ва рубоийлари асосида вилоятдаги 2-5-7-13- 25-27-33-35-умумтаълим мактабларида “Бобур каби севинг ватанни” мавзусида мушоира кечалари ўтказилди. Марғилон шаҳар 33- умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида З.М.Бобур таваллудига бағишлаб “Шох ва Шоир” мавзусида З.М.Бобурни гавдалантирган Марғилон шаҳар драма театри актёри А.Ҳамидов билан учрашув ўтказилди. Учрашувда ўқувчилар қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар. Тадбир жуда қизиқарли ва мазмунга бой тарзда ўтказилди.
Буюк аждодимиз З.М.Бобурнинг асарларининг миллий ва умуминсоний моҳиятини, ибратли ҳаётини хамда бой меросини келажак аҳоли ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида вилоят болалар кутубхонасининг ижтимоий тармоқларда жойлаб борилди.
Болалар кутубхонасининг ижтимоий тармоқлари:
Telegram: https://t.me/kutubxonakitoblari
Facebook: Bolalar Kutubxonasi

Instagram: bolalar_kutubxonasi


You tube: Farg‘ona Viloyat Bolalar Kutubxonasi
Web sayt: kitobsehri.uz



Download 51.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling