14-мавзу: Нав алмаштириш ва нав янгилаш


Download 25.29 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi25.29 Kb.
#1160067
Bog'liq
18-мавзу .Нав алмаштириш ва нав янгилаш.


14-мавзу: Нав алмаштириш ва нав янгилаш.
Режа.
1. Нав алмаштириш ҳақида тушунча ва унинг аҳамияти.
2. Хўжаликда экиладиган навлар таркиби. Янги навларнинг юқори сифатли уруғларини етиштиришнинг тажрибалари.
3. Уруғ янгилаш ҳақида тушунча, унинг аҳамияти.
4. Уруғ янгилаш қоидалари ва илмий асосланган муддатлари.

Таянч иборалар: Нав алмаштириш, уруғ янгилаш, ҳосилдорлик, биологик, морфологик, элита.



Мамлакатимизда кўпчилик илмий текшириш институтлари, олий ўқув юртлари ва селекция станциялари қишлоқ хўжалик экинларининг янги навларини яратиш ишлари билан шуғулланиб келмоқда. Янги навлар олдингиларига нисбатан ҳосилдорлиги, сифати ва бошқа белгилари бўйича устун бўлиши керак. Нав алмаштиришнинг зарурияти тўғрисида шуни айтиш мумкинки ишлаб чиқаришда эқиладиганг навлар бир қанча сабабларга кўра ўзининг хусусиятларини йўқотиб боради . Ана шунинг учун ҳам вақти-вақти билан ҳамма экин турларида нав алмаштиришлар ўтқазиб турилади.


Нав алмаштириш деб бирор экиннинг ишлаб чиқаришда экилаётган эски навларини янги серҳосил ва маҳсулотининг сифати юқори бўлган навлари билан алмаштиришга айтилади. Нав алмаштириш уруғчиликдаги муҳим тадбирлардан бўлиб,қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда катта аҳамиятга эга. Одатда янги нав ишлаб чиқаришга жорий қилиниш билан ҳосилдорлик анча ошади.
Нав янгилаш асослари:Ишлаб чиқаришда экиб келинаётган навларнинг ҳосилдорлик хусусиятларини бошланғич ҳолда сақлаб қолиш учун уларнинг уруғини вақти-вақти билан янгилаб туриш керак.
Нав янгилаш деб бирор навнинг ишлаб чиқаришда экиб келинаётган ва маҳсулдорлиги сифатлари пасайиб кетган уруғларини шу навнинг анча сермаҳсул яхши урғлари билан алмаштиришга айтилади. Навни янгилашни тўғри ташқил қилиш учун ва муддатида ўтказиш учун мазкур навнинг элита уруғларини ўзлуксиз етқазиб туриш керак. Элита деб мазкур навнинг селекция-уруғчи-ликнинг бирор -бир усулини қўллаб етиштирилган, навдорлиги ва экиш сифатлари бўйича ишлаб -чиқариш талабларга тўлиқ жавоб берадиган бошланғич уруғига айтилади.
Элита-францўзчадан сараланган,энг яхши деган маънони беради. Элита танлаб олинган навга хос бўлган энг яхши ўсимликларни кўпайтирилган наслидир. Суперэлита -лотинча сўз бўлиб, элитадан олидинги деган маънони билдиради. Суперэлита уруғлари элита уруғлар етиштириш жараёнида ташқил қилинадиган кўпайтириш кўчатзорининг ҳосили-
дир. Элитага Давлат стандарти талаблари:

  • элита уруғлари мазкур навнинг бошқа ҳар қандай уруғларига нисбатан анча серҳосил бўлиши керак.

  • нав тозалиги ҳам 100% бўлиши (дон экинларида -0,2% гача навга хос бўлмаган ўсимликлар бўлишига рухсат этилади).

  • энг юқори экиш сифатларига эга бўлиши керак.

  • касалланмаган, шикастланмаган, йирик, тўлишган, салмоқдор бўлиши керак.

  • элита уруғи навнинг энг қимматли белгиларини юқори даражада сақлаб қоладиган, унинг ирсиятини наслига тўлиқ ўтказадиган бўлиши керак.

  • элита уруғларини экишидан олинадиган уруғларга репродукция дейилади.

Уруғнинг навдорлиги сифатига, нав тозалиги даражасига қараб 3 категорияга ажратилади:

  • Экинларнинг нав тозалиги апробация ўтказиш йўли билан белгиланади.

  • Нав тозалиги деб асосий нав поялари умумий миқдорининг мазкур экиннинг энг яхши ривожланган поялари умумий миқдорига фоиз (процент) ҳисобидаги нисбатига айтилади

  • Нав тозалигига кўра у ёки бу категория уруғлари энг юқори нав тозалилигига эга бўлишлари керак. Ўзидан чангланувчи ўсимликлар учун биринчи категория уруғлари 99,5% нав тозаликка эга бўлиши керак.

  • Уруғларнинг маҳсулдорлик сифатига агроэкологик шароитнинг таъсири жуда катта. Шунинг учун маҳсулдорлиги энг юқори уруғлар фақат маҳсулдор ўсимликларда шаклланишини унутмаслик керак.

  • Нав янгилаш қоидалари ва муддатлари.

  • Нав янгилаш апробация актига асосан ёки яхшиланган уруғлар етииштириб чиқарилганда ва уларнинг сифатидан қатъий назар белгиланган муддатда вақти-вақти билан ўтқазиб турилади.

Бу муддат турли экинларда турлича бўлади. Кўпинча бу муддат ҳар
бир кейинги репродукциядан кейин ўзининг ҳосилдорлик хусусиятларини йўқотиши, айниши ва уларни етиштириш имкониятларидан келиб чиқиб белгиланади. Нав янгилаш муддатларини белгилашда навнинг қанча муддатда ва қандай тезликда ҳосилдорлик хусусиятларини ёмонлашуви борасида савол пайдо бўлади. Бу ўсимликларнинг ирсиятига боғлиқ бўлади. Якка танлаш йўли билан яратилган навлар нисбатан анча барқарор ҳисобланади. Бўндан ташқари уларни тўғри агротехника шароитида парваришлаш ҳам навларнинг биологик ва морфологик белгиларини Узоқсақланишини белгилайди. Навларни янгилаш ишлари элита уруғлари бўлмаганда апробация натижаларига кўра белгиланади. Республикамизда нав янгилаш ғўза бўйича 5 йиллик схема асосида ўтказилади.


Назорат саволлари.
1. Нав алмаштириш нима ва унинг қандай аҳамияти бор?
2. Экинларнинг юқори сифатли уруғларини етиштириш усулларини гапириб беринг?
3. Уруғ янгилаш нима ва унинг қандай аҳамияти бор?
4. Уруғ янгилаш қоидалари ва илмий асосланган муддатлари деганда нималарни тушунасиз?
Download 25.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling