Бирламчи морфологик элементлар


Download 45.38 Kb.
bet1/22
Sana17.06.2023
Hajmi45.38 Kb.
#1551284
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
texnika to\'liq


ТЕХНИКА
Билет №1
Бирламчи элементларни фарклаш
Бирламчи морфологик элементлар. 8 та бирламчи тошма элементлари тафовут этилади: 1) дог (macula), 2) тугунча (papula), 3) думбокча (tuleeculum), 4) тугун (nodus) 5) пуфак (bulla), 6) пуфакча (vesicula) 7) мадда (pustula), 8) каварчик (urtica). Шулардан дастлабки 4 таси инфильтратив, кейингилари (пуфак, пуфакча, мадда, каварчик) эса экссудатив морфологик элементлар дейилади.
1. Дог – тери ёки шиллик каватларнинг чекланган сохаларида рангининг узгаришидир. Келиб чикиши сабабига караб томирли, геморрогик, пигментли доглар фарк килинади. Томирли доглар дерманинг асл кисмида жойлашган сургичсимон кават томирлари кенгайишидан (гиперемия) хосил булади. Бу доглар томирларнинг кон билан тулишига караб кизил, пушти, сиёх ранг ёки тукимтир булиши мумкин. Томирли доглар одатда бармок билан босилса йуколади, кейин тезда яна пайдо булади. Одамнинг кичик тирногидек келадиган пушти доглар розеола дейилади. Иккиламчи захм, корин тифи ва дорилар таъсиридан келиб чикадиган доглар бунга мисол булади. Аксарият улар уткир яллигланиш билан кечади. Доглар пушти рангли, чегаралари ноаник, кушилиб кетишга мойил булади. Уткир яллигланмаган розеолалар ним пушти рангли булиб, кукимтиррок куринади, кичимайди, чегаралари аник, кушилишга мойил булмайди. Уткир яллигланишга хос доглар одатда болаларнинг юкумли касалликлари, жумладан, кизамик, скарлатинада кузатилса, уткир яллигланмаган доглар иккиламчи захм, эритразма, ранг-баранг темираткида учрайди. Томирли доглар терининг анча катта юзасини эгаллаши мумкин (2 см ва ундан катта) ва улар эритема дейилади. Эритемалар кафтдан ва ундан каттарок булиб, аксарият уткир яллигланиш билан кечади. Ранги оч кизил, усти бир оз шишган, киррали ноаник булиб, каттик кичийди; уткир экзема, дерматит, 1-даражали куринишда, шунингдек куп шаклли экссудатив эритемада кузатилади. Бир неча эритемалар кушилиб бутун баданни эгаллаши эритродермия дейилади.
2. Тугунча – тери дамидан кутарилиб турадиган бушликсиз элемент. Табиатан яллигланишга алокадор булиши ёки булмаслиги хам мумкин. Тугунчалар эпидермисда жойлашса – эпидермал папулалар (ясси сугалда учрайди) ёки дермада булса – дермал папулаларни (иккиламчи захмда) юзага келтиради, аксарият папулалар – эпидермодермал булади (кизил ясси ёки тангачали темиратки, нейродермит). Тугунчалар урнида одатда чандик, чандикли атрофия каби излар колмайди, аммо гипер ёки депигментли доглар колиши кузатилади. Тугнчаларнинг ранги пушти, кунгир, мисдек кизил, кукиш-кизил булиши мумкин.
Шакли жихатдан думалок, овал, полигонал, уткир учли сербар, киндиксимон, конуссимон ва ясси, консистециясига кура эса юмшок, каттик эластик тугнчаларга булинади. Каттиклиги хар хил, тугногичбошидек - милиар (1-1,5 мм), ясмикдек келадиган – лентикуляр (2-3 мм), 10-15 тийин тангадек нуммуляр тугнчалар фарк килинади. Бир канча йирик тугунчалар – пилакчаларни хосил килади.

Download 45.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling