Бирламчи морфологик элементлар


Download 45.38 Kb.
bet2/22
Sana17.06.2023
Hajmi45.38 Kb.
#1551284
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
texnika to\'liq

3. Думбокча – уткир яллигланишга деярли алокаси булмайдиган, тери сатхидан кутарилиб турадиган бушликсиз элемент, чукур томирлар тури атрофидаги дерманинг ретикуляр катламида хужайра инфильтрати тупланиб колиши туфайли келиб чикади. Касалликнинг бошида думбокчани тугунчадан ажратиш жуда мушкул. Чунки катталиги, шакли, консистенцияси жихатидан у тугунчага ухшаб кетади. Думбокча дерманинг факат сургичсимон каватида эмас, балки турсимон каватида хам юзага келади. Думбокчанинг катталиги 3-5 мм дан 2-3 см гача, ранги кукимтир-саргиш ёки кунгир-кизгиш, шакли яримшарсимон булади. Думбокча инфильтрати гранулёмадан, яъни лимфоцитлар, гигант ва эпителилоид хужайралардан иборат булади. Кейинчалик думбокча маркази некрозга учраб, кора кутир билан копланиб турадиган яра хосил булади. Баъзан думбокчанинг сурилиши хисобига унинг урнида атрофияли чандик колади.
4. Тугун – бушликсиз элементлар каторига кириб, тери дамидан анча кутарилиб туради, уткир булмаган яллигланиш билан кечади, инфильтратив табиатга эга. Консистенцияси каттикрок, аник чегараланган, катталиги 1-5 см булиб, асоси тери ости катламида, яъни гиподермада жойлашади.
Тугун гранулёмадан, яъни инфильтрати лифоцитлар, эпителиоидлар ва гигант хужайралар туплаимдан ташкил топади. Дастлабки тугун ташкаридан билинмаслиги мумкин, аммо пайпаслаб курилганда кулга яхши уннайди, кейинчалик катталашиб, тери дамидан кутарилиб туради. Тугунлар аксарият яраланиб кетади, бора-бора кора кутир билан копланиб, урнида чандик колдиради. Баъзан тугунлар хам уткир яллигланиш билан кечади (тугунли эритема), бунда тугун асоси эпидермисда булади. Тугунлар консистенцияси колликватив силда юмшок, мохов ва учламчи захмда каттик эластик булади. Тугунлар узининг консистенцияси, шакли, ранги ва ажралмасига караб айрим касалликларда узига хос ном билан аталади: колликватив силда – скрофулодерма, учламчи захмда – гумма, моховда – лепрома ва хоказо.
5. Пуфакча – доимо уткир яллигланиш табиатига эга булган, тери дамидан кутарилиб турадиган, ковакли, ичида сероз суюклиги бор экссудатив бирламчи элемент. Шакли овал, яримшарсимон, катталиги 1,5 мм дан 5 мм гача етади. Пуфакчанинг учта кисми, яъни сероз ёки сероз-геморрогик суюклик билан тулган ковак кисми; ёпиб турувчи пуст ва асоси тафовут килинади. Камдан-кам холларда (дисгидрозда) пуфакчалар тери дамидан кутарилиб турмай, тери юзаси буйлаб таркалади. Пуфакчалар мугуз кават хужайралари остида, эпидермис кавати хужайралари уртасида хамда эпидермис ва дерма оралгида жойлашиши мумкин. Аксарият пуфакчалар тиник сероз суюклиги тутади, баъзан кон ёки йиринг булиши хам мумкин.

Download 45.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling