Бирламчи морфологик элементлар


Download 45.38 Kb.
bet6/22
Sana17.06.2023
Hajmi45.38 Kb.
#1551284
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
texnika to\'liq

Дермографизмни аниклаш
Дермографизм – терининг юзаки жойлашган кон томирларининг механик таъсиротга булган жавоб реакциясидир. Меъёрда дермографизм кизил булиб, 4-5 минут давомида сакланиб туради.
Керакли ашёлар: а
Металл шпатель ёки бошка бирон утмас предмет.
Техникаси:
Металл шпатель олиб, корин сохасидаги терини параллель равишда уртача босим билан чизиб курилади. Бир неча секунддан кейин чизик тортилган сохада тери кизаради (кизил чизик хосил булади 4-5 минут сакланиб туради). Айрим касалликларда дермографизм узгаради.
Атопик дерматитда ок чизик пайдо булади. Бу ок дермографизмдир. Тарвок касаллигида чизилган соха каварик булиб буртиб чикади. Бу уртикар дермографизмдир. Экземада эса кизил чизик атрофга караб кенгаяди. Бу таркок дермографизмдир.
Билет №4
Соч-мушак рефлексини аниклаш
Соч-мушак рефлексини аниклаш.
Соч мушак рефлекси терининг симпатик иннервациясидан дарак беради (меъёрдами ёки бузилган).
Керакли ашёлар: Эфир; Пахта.
Техникаси: Пахтага эфир теккизиб, уни тирсакнинг ташки юзаси сохасига суртилади. Бир неча секунддан кейин эфир суртилган сохада туклар тиккайиб, товук эт куринишини олади. Демак, бу симпатик иннервацияси сакланиб колганлигидан далолат беради. Айрим касалликларда (масалан ихтиоз касаллигида, Дарье касаллигида) соч мушак рефлекси чакирилмаслиги мумкин. Баъзи касалликларда эса (масалан кичимада) соч мушак рефлекси кучаяди.
Билет №5
Юзаки пиодермитларни ташкимуолажаси
Юзаки пиодермитни ташки муолажасида мадда очилади, йиринг чикариб ташланади. Жарохат учоги йирингдан тозаланади. Риванол, Н2О2, фурациллин ва бошка моддалар эритмаси билан ювиб тозаланади, сунгра салфетка билан артиб куритилади. Кейин эса эрозия сатхларига анилин буёклари суртилади. Улар куригач, антибактериал мазь суртилади (эритромицин, тетрациклин, гентамицин, линкомицин, неомицин ва бошкалар). Муолажа кунига 2 марта амалга оширилади.


Билет №6.
Чукур пиодермитларни ташки муолажаси
Чукур пиодермитда инфильтрация даври булса, салфеткага 5-10% ли ихтиол мази суртилиб, уни тандирга нон ёпган каби инфильтрат устига ёпиб куйилади ва бойланади. Некроз ва йиринглаш даврида эса некротик масса олиб ташланади. Яра йирингдан тозаланади ва жарохатга регенерацияни кучайтирувчи мазь куйилади (Левомиколь, Куриозин, Вишневский линименти). Сунгра бинт билан боглаб куйилади. Муолажа кунига 2 махал утказилади.

Download 45.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling