Акушерлик ва гинекология
Билет №1
1 Савол – Масала:
28 ёшли бемор С. 3 йил давомидаги бепуштликка, корин пастки сохасидаги белга таркалувчи огрикка, таъсирчанлик, мехнат кобилиятини пасайишига шикоят қилиб келди. Типографияда ишлайди.
Анамнезидан: Ҳайзи 14 ёшда келган, регуляр, оғриқсиз, хар 28-30 кунда 3-4 кундан. Жинсий ҳаёт 20 ёшдан. Никоҳ 1. Ҳомиладорлик 2та, улардан 1та туғруқ, 1та хомиладорликнинг ўз-ўзидан тушиши кузатилган ва бачадон бўшлиғи қириб тозаланган, шундан сўнг 3-суткада тана ҳароратининг кўтарилиши, жинсий йўллардан йирингли ажралмалар келиши кузатилган. Врачга мурожаат этмаган, уйда ўзи яллигланишга карши антибактериал даво олган. Охирги хайз бемор ташрифидан 3 кун олдин тугаган, огрикли.
Объектив: Умумий аҳволи қониқарли, АҚБ 110/70, Ps 80 зарба минутига. Тери ва куринадиган шиллик каватлар оч пушти рангли, тана тузилиши гиперстеник тип, тукланиш аёл типида.
Кушимча маълумотлар:
Кўзгуда кўрув: қин ва бачадон бўйни шиллиқ қавати тоза, ташқи бўғзи тирқишсимон, ажралмалар тоза.
Бимануал кўрик: Қини туққан аёлларга хос, бачадон бўйни цилиндрик шаклда. Бачадон ўлчами 56х48х32мм, ҳаракатчанлиги чегараланган, оғриқсиз. Ортиқлар соҳаси тортилган, оғриқсиз. Гумбазлар чуқур. Параметрий инфильтрацияланмаган.
2 Савол - Амалий куникма:
Бимануал кўрик
Акушерлик ва гинекология
Билет №2
1 Савол – Масала:
Бемор М. 24 ёш, жинсий аъзолардан 4 ойдан бери ажралаётган йирингли ажралмага, 2 ойдан бери жинсий алоқадан сўнг ажралувчи қонли ажралмага ва умумий ҳолсизлик шикоятлари билан мурожаат қилди.
Анамнезидан: Ҳайз 14 ёшдан, регуляр, оғриқсиз. Охирги ҳайз – ташрифдан 10 кун олдин, оғриқли. Жинсий ҳаёт 19 ёшдан. Ҳомиладорлик 2 марта, шулардан 1 – туғруқ, 2 - артифициал аборт. Врачга мурожаат қилмаган, даво олмаган, тарбиячи бўлиб ишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |