2 Савол - Амалий куникма:
Кин тозалик даражаси
Акушерлик ва гинекология
БИЛЕТ №8
1 Савол
Қишлоқ врачлик пунктига 30 ёшли Н. қайта ҳомиладор аёл қорин пастида ва бел соҳасида тўлғоқсимон оғриққа, қонли ажралмаларга шикоят қилиб келди.
Қўшимча маълумотлар
Ҳомиладорлик муддати 10 ҳафта, бу режалаштирилган ҳомиладорлик бўлиб, шу вақтгача у ўзини яхши ҳис қилган. Кеча кечқурундан бери қорин пастида ва бел соҳасида тўлғоқсимон оғриқ, қонли ажралмалар безовта қилади. Ҳомиладорликнинг 4 ҳафтасида аёл ЎРИ билан касалланган, иситмаси бўлмаган, даво олмаган.
Объектив кўрикда: Умумий аҳволи қониқарли. Температура - 36,4 С, пульс - 86уд/мин, АД 100/60мм.рт.ст. Тери ва шиллиқ қаватлар пушти. Унда қорин пастида ва бел соҳасида тўлғоқсимон оғриқ мавжуд. Бачадон ўлчами хомиладорлик муддатига мос келади, бачадон танаси тонуси ошган, бачадон бўйни оғриксиз ва ёпиқ, қонли ажралмалар мавжуд.
Лаборатор кўрсаткичлар: Қоннинг умумий таҳлили: Нв-95г/л, Эр-3,0х10/12л, Л-6,4х10/9л, ЭЧТ 10 мм/с. Сийдикнинг умумий таҳлили: ҳажми 100 мл, солиштирма оғирлиги 1020, оксил йўқ, лейкоцитлар 3-4/1, эпителий - 1-2/1. Қин ажралмаси микроскопияси: лейкоцитлар – 3-4/1, эпителий 4-5/1, gon, trich abs. Бачадон УТТ да тонуси ошган, ретрохореал гематома 42*60 мм.
2 Савол - Амалий куникма:
Бимануал кўрик
Акушерлик ва гинекология
БИЛЕТ №9
1 Савол
ҚВПга А исмли 27 ёшли бемор қорин пастки қисмида ва бел соҳасида оғриқлар, жинсий йўллардан қон кетиши, кўнгил айнаши ва эрталаблари қусишга шикоятлар билан келди.
Қўшимча маълумотлар
Анамнезидан: 10 кундан буён қорин пастида пастга тортувчи оғриқлар безовта қилган. 1 кун олдин кечқурун қонли ажралмалар пайдо бўлган. 2,5 ойдан буён хайз кўрмайди. Ҳомиладорликдан сақланмаган. Зарарли одатлари йўқ. Уй бекаси. Хомиладорлик 3та: 1- муддатидал туғруқ, 2- артифициал аборт асоратсиз ўтган.
Do'stlaringiz bilan baham: |