2 Савол - Амалий куникма:
Кузгуда кўрик
Акушерлик ва гинекология
Билет №4
1 Савол – Масала:
Т. Исмли аёл ҚВПга қорин пастида тортувчи оғрик борлиги, тана ҳарорати 38,5 градусгача кўтарилганлиги, холсизликка, бош оғришига, жинсий йўллардан ажралма келишига шикоят қилиб мурожаат қилди.
Anamnesis morbi: Туғруқхонадан 3 кун аввал чиқарилган, у ерда 5 кун ётган. Чиқган пайтида аҳволи қониқарли бўлган. Ташрифдан 1 кун олдин қорин пастида оғриқ пайдо бўлиб, ҳарорати 37,3 градусгача кўтарилган.
Акушерлик анамнези: Ушбу туғруғи биринчиси. Хомиладорлик даврида қинидан ажралмалар келган, даволанган. Туғруқда йўлдоши бутунлигига шубха бўлгани сабабли бачадон ичи қўл билан текширилган, плацента қолдиқлари олиб ташланган.
Объектив холати: Териси рангпар, АҚБ 100/80; 100/70 мм.смб. уст. да, пульси минутига 100та, ҳарорати 38,0 градус. Қорни юмшоқ, пастки қисмларида оғриқ бор.
Кушимча маълумотлар.
Бимануал текширув: Бачадон бўйни шаклланган, цервикал каналга бир бармоқ сиғади. Бачадон танаси 8 хафталик хомиладорликка тенг катталашган, юмшоқ консистенцияли, пайпаслаганда оғриқли, бачадон ортиқлари қўлга илинмайди, сохаси оғриқсиз. Қиндан келаётган ажралмалар шиллиқсимон – йирингли, хидли.
2 Савол - Амалий куникма:
Бимануал кўрик
Акушерлик ва гинекология
Билет №5
1 Савол – Масала:
А. Исмли аёл ҚВПга чап кўкрак безида оғриқ пайдо бўлгани, тана ҳарорати 38,5 градусга кўтарилгани, холсизлиги, ахволи ёмонлашганига шикоят қилиб мурожаат қилди.
Anamnesis morbi: Аёл уч кун аввал туғруқхонадан чиқарилган, туғруқхонада 5 кун бўлган. Чиқиш пайтида холати қониқарли бўлган. Ушбу туғруғи – 1 чиси. Ташрифдан 1 кун олдин чап кўкрак безида оғриқ пайдо бўлган, оғриқ туфайли кўкраги билан эмизмаган, тана ҳарорати 37,3 гача кўтарилган.
Объектив холати: Тери қопламлари рангпар, пульси минутига 105та, тана ҳарорати 38,5ºС; АҚБ 100/80; 100/70 мм.смб. уст.да.
Do'stlaringiz bilan baham: |