Қин кўзгулари билан кўрув: Цервикал каналдан кўп миқдорда қонли ажралмалар лахталари билан.келаяпти.
Бимануал кўрув: Бачадон бўйни цилиндрик шаклда. Цервикал канал бир бармоқни киритади. Бачадон тонус холатида., харакатчан, оғриқсиз, 4-5 ҳафталик ҳомиладорликка мос катталикда. Бачадон ортиқлари аниқланмайди.
Лаборатор кўрсаткичлар: Қоннинг умумий таҳлили: Нв-90г/л, Эр-3,0х10/12л, Л-4,7х10/9л, ЭЧТ 10 мм/с.
УТТ - Бачадон ўлчамлари 67х48х56 мм., контурлари текис, структураси бир ҳилда. Бачадон бўшлиғи кенгайган. Бачадон бўшлиғида ан- ва гиперэхоген қўшилмалар аниқланади.
2 Савол - Амалий куникма:
Кузгуда кўрик
Акушерлик ва гинекология
БИЛЕТ №11
1 Савол
ОПга 30 ёшли Ш. жинсий йўллардан оз миқдорда қон келиши билан мурожаат қилди. Ўзини икки кундан буён, қорин пастида оғриқлар пайдо бўлиши билан бемор санайди, бугун эрталаб яхлит қон лахтаси тушган ва оғриқ ва қон ҳажми камайганлигига шикоят қилиб келди.
Қўшимча маълумотлар
Анамнезидан: Болалигида тез - тез ангина билан оғриган. Ҳайзи 13 ёшдан бошланган, 4-5 кун, хар 30 кунда, регуляр. Охирги ҳайзи 2 ой аввал бўлган. Жинсий ҳаётни 21 ёшдан бошлаган. Ҳаммаси бўлиб 2 та ҳомиладорлик ўтказган ва улар кичик муддатларда ўзи тушган, асоратсиз. Охиргиси 5 ой муқаддам. Ҳомиладорликдан сақланмаган. Уй бекаси.
Объектив холати: аёлнинг умумий холати қониқарли. АҚБ 100/60; 90/60 мм.смб. уст, пульси минутига 88 та. Температура - 36,5 С
Қин кўзгулари билан кўрув: Цервикал каналдан оз миқдорда қонли ажралмалар билан келаяпти.
Бимануал кўрув: Бачадон бўйни цилиндрик шаклда. Цервикал канал бир бармоқни киритади. Бачадон қисқарган, харакатчан, оғриқсиз, ўлчамлари кичик. Бачадон ортиқлари аниқланмайди.
Лаборатор кўрсаткичлар: Қоннинг умумий таҳлили: Нв-82г/л, Эр-3,0х10/12л, Л-4,7х10/9л, ЭЧТ 10 мм/с.
УТТ - Бачадон ўлчамлари 55х34х40 мм., контурлари текис, структураси бир ҳилда. Бачадон бўшлиғи чизиқсимон.
Do'stlaringiz bilan baham: |