Объектив: умумий ахволи қониқарли. Пульс 1минутда 80та, ритмик.А/Д 100/60, 90/60 мм сим.уст. Температура - 36,5 С.
Кўзгулардаги кўрик: қин шиллиқ қавати ва бачадон бўйни цианотик рангда, ташқи бўғиз ёриқ кўринишда. Ажралмалар қонли кам миқдорда.
Қин кўриги: бачадон бўйни цилиндрик шаклда, бўғиз ёпиқ. Бачадон танаси 8-9 ҳафталик ҳомиладорликка мос катталашган, тонуси ошган. Ортиқлари икки томонлама аниқланмайди. Гумбазлари чуқур, параметрий бўш.
Лаборатор кўрсаткичлар: қон гурухи О(I), резус манфий. Қоннинг умумий таҳлили: Нв-100г/л, Эр-3,2х10/12л, Л-4,7х10/9л, ЭЧТ 10 мм/с.
УТТ - Бачадон ўлчамлари 89 Х 90Х 65 мм, контурлари текис , структура Бачадон бўшлиғида хомила тухуми аниқланади. КТР - 51 мм. Юрак уруши «+». Хорион орқа ён деворда жойлашган. Йўлдошни четида кўчиш жойи аниқланади, катталиги 10 мм. Бачадон тонуси ошган. Ўнг тухумдон катталиги 23х 18 мм ғоваксимон тузилишга эга. Чап тухумдон 24х 21мм, унда сариқ тана аниқланади.
2 Савол - Амалий куникма:
Бимануал кўрик
Акушерлик ва гинекология
БИЛЕТ №10
1 Савол
ҚВПга 25 ёшли Ш. жинсий йўллардан кўп миқдорда қон келиши, қорин пасти ва бел соҳасида оғриқлар ва кўнгил айнашига шикоят билан мурожаат қилди. Ўзини икки кундан буён, қорин пастида оғриқлар пайдо бўлиши билан бемор санайди. Бугун эрталаб оғриқлар тўлғоқсимон бўлиб, қон лахталари билан қонли ажралмалар кела бошлаган.
Қўшимча маълумотлар
Анамнезидан: Болалигида қизамиқ, сув чечак ўтказган, тез - тез ангина билан оғриган. Ҳайзи 16 ёшдан бошланган, 4-5 кун, хар 30 кунда, регуляр. Охирги ҳайзи 2 ой аввал бўлган. Жинсий ҳаётни 23 ёшдан бошлаган. Ҳаммаси бўлиб 3 та ҳомиладорлик ўтказган ва улар кичик муддатларда ўзи тушган, асоратсиз. Охиргиси 5 ой муқаддам. Ҳомиладорликдан сақланмаган. Уй бекаси.
Объектив холати: аёлнинг умумий холати қониқарли. АҚБ 100/60; 90/60 мм.смб. уст, пульси минутига 88 та. Температура - 36,5 С
Do'stlaringiz bilan baham: |